Ўрта махсус, касб-хунар


Download 5.05 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/112
Sana16.08.2023
Hajmi5.05 Mb.
#1667485
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   112
Bog'liq
Нефт ва газ қудуқларини бурғилаш

 
 
 Вертлюг 
Вертлюг бурғилаш тизмаси билан тал тизимини оралиғидаги 
қурилмадир. Бурғилаш вақтида бурғилаш тизмаси (роторли усулда 
бурғилашда) айланади ёки даврий равишда бурилади (туб двигатели билан 
бурғилашда), тал тизими қудуқ чуқурлашганда минора ўқи бўйлаб пастга 
ҳаракатланади. Шу уринда вертлюг айланувчи, олдин-орқага ҳаракатланувчи 
бурғилаш калоннасини тал тизими билан боғлайди. Вертлюг ювиш 
аралашмасини бурғилаш шлангидан бурғилаш тизмасига йўналтиради. 
 
26-расм. Бурғилаш 
вертлюг схемаси. 
1-устун; 
2-8-сальниклар; 
3-корпус; 
4-6-тебранувчи подшибниклар; 
5-7-таянчлар; 
9-зичловчи; 
10-шланг; 
11-босим қувури; 
12-қопқоқ; 
13-ҳайдаш қувури; 
14-штроп.


49 
Телеграм каналимиз: @ng_uz (Neft va Gaz KITI) 
27-расм. Элеваторлар осиб 
қўйиладиган штроплар 
а – икки қатор торли; 
б – бир қатор торли
. 
 
Устун таянчлари вертлюгни корпусдаги ҳолатини қайд қилади ва 
айланишда мустаҳкамлигини таъминлаб, уни тик ва радиал силжитишига 
тўсқинлик қилади. 
Ювиш аралашмаси бурғилаш шланги 10, хайдовчи 13 ва босим қувури 
11 орқали бурғилаш тизмасига юборилади. Қўзғалмас босим қувури ва 
айланувчи вертлюг устуни, тез ечилувчи (олинувчи) 9 зичлагич билан 
таъминланган бўлиб, у корпусга ювиш аралашмасини тушишига тўсқинлик 
қилади. Штроп 14 яъни ветлюг илгакчага осилади. 
 
Бурғилаш минораларининг асоси, уларнинг тузилиши
хақида умумий маълумот. 
Бурғилаш ускунасининг асосини монтаж қилишда ва ташишда бу 
ускуналар учун қулай вариантни танлаб олишимиз лозим. Буғилаш
ускунасининг асосини бир нуқтадан иккинчи нуқтага олиб бориш, қурилиш 
ишларини ва ишга тушириш вақтини жадаллаштириш учун универсал асосли 
ва йирик блокли асослардан фойдаланилади. Бурғилаш минорасининг 
асослари 3 метрдан 8,5 метргача бўлган металл қурилмадан тузилган бўлиб, 
улар алоҳида болтлар ёрдамида ёки пайвандланган блоклар ёрдамида ва 
бошқа тез қотириладиган бирикмалардан ташкил топган бўлади. Ер юзасига 
босимни камайтириш учун блокларнинг таянч қисмлари етарли катталикка 
эга бўлиши керак. Блокларнинг тузилиши, жихозларнинг қулай жойлашиши 
ва техник хизмат кўрсатиш учун жуда оддий бўлиши зарур. Бунда асос 
тебранишларга берилувчан бўлмаслиги, хизмат қилаётган шахсга зарар 
етказмаслиги керак. Бурғилаш ускунасининг асоси қуйидагилардан тузилган 
бўлади: Минора, чиғир ва энергетик блоклардан. Бундан ташқари шамларни 
жойлаштириш учун алохида супача, эритмаларни тайёрлаш учун алохида 


50 
Телеграм каналимиз: @ng_uz (Neft va Gaz KITI) 
ускуналар бўлиши керак. Циркуляцион системадаги жихозлар, электр 
агрегатлари, мой, ёқилғи идишлари, компрессор станцияси ва иситиш жихози 
хамда бошқа ёрдамчи жихозлар, асоси металл бўлган «Чана» типидаги 
қувурлардан ишланган мосламадан тайёрланган бўлади.

Download 5.05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling