Ўрта махсус, касб-хунар


Download 5.05 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/112
Sana16.08.2023
Hajmi5.05 Mb.
#1667485
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   112
Bog'liq
Нефт ва газ қудуқларини бурғилаш

Кўтарма йўлакчалар. Йўлакчаларнинг ўнг ва чап томонларида 
стеллажлар жойлаштирилган. Бу стеллажлар енгил металл конструкциядан 
ташкил топган бўлиб, ер юзасига таянувчан балкага пайвандланган.
Химоя воситаси. Бурғилаш бригадасидаги ишчиларга, хизмат 
кўрсатаётган шахсга ва иш шароитини яхшилаш мақсадида «химоя 
воситаси» ишлатилади. Химоя воситаси икки гурухга бўлинади:
1. Бурғилаш насосларини, куч узаткичларни, компрессор станцияларни, 
бурғилаш эритмасини тайёрловчи ва тозаловчи жихозларни, тушириб-
кўтарувчи агрегатларни (БУ-4000, БУ-5000, БУ-300) химоя воситаси билан 
жихозлаш.
2. Минорани химоя воситаси билан жихозлаш. 
Агар минорага химоя воситаси иш майдончасидан 6-8 метр 
баландликда ўрнатилса, хизмат кўрсатаётган шахсни шамолни тўғри таъсир 
қилишидан сақлайди. Минорани химоялашда асосан металл девор (лист) лар 
ишлатилади. 
Бурғилаш ускуналарини қуриш. Бурғилаш минораларини қуришни 2 
та босқичга бўлиш мумкин:
1-Қудуқни бурғилаш учун ер юзасида жихозларни тайёрлаш. 
2-Қудуқни бурғилаш жихозларини тайёрлаш. 
1-босқичда майдонни текислаш, фундаментни тайёрлаш, бурғилаш 
жихозларини олиб келиш, йиғилган механизмларни оғирлик ҳосил 
қилмасдан текшириш, минорани синаш ва ишга тушириш. 
2-босқичда бурғилаш жихозларини тўхтовсиз ишлашини таъминлаш, 
ўз вақтида ва сифатли таъмирлаш ишларини бажариш хамда ўз вақтида 
эхтиёт қисмлар билан таъминлаб туриш амалга оширилади.
Фундаментни қуриш. Бурғилаш минорасини асосидаги таянч қисми 
ва тузилишига қараб ер юзасида фундамент майдончаси тайёрланади. 
Кўпгина бурғилаш ускуналари металл конструкцияли блокларда ўрнатилган 
бўлади. Масалан: Энергетик ва насос блоклари, чиғир. Металл 
конструкциянинг бу жихозларда ишлатилиши тебранишлардан сақлаш 
вазифасини бажаради. Бу металл конструкция бетондан қуйилган махсус 
фундаментлар устида жойлаштирилади. 
Қудуқни қуришни лойихалаштирилаётганда асосан қуйидагиларни 
ҳисобга олиш керак:
1. Бурғилаш минораси остидаги фундаментни жойлаштираётганда, 
бурғилаш ускуналарининг маркази қилиб қудуқ танланади. 
2. Жихозларни шундай жойлаштириш керакки, сув хавзалари, ўтувчи 
йўллар, электр тармоқлари яқинрок бўлиши лозим. Ёрдамчи майдончалар ва 
бурғилаш майдончаси жуда қисқартирилган бўлиши лозим. 
3. Шамол йўналишига қараб дизелларнинг ёқилғи идишларини ва 
дизелдан чиқадиган тутун учун қувур тармоғи ўтказилишини танлаш лозим. 


51 
Телеграм каналимиз: @ng_uz (Neft va Gaz KITI) 
4. Агар бурғилаш ускуналари электр токи билан ишлайдиган бўлса 
электр подстанциясини қуриш лозим. 

Download 5.05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling