Ўрта махсус, касб-хунар


Сув устида бурғилаш учун муқим пойдеворлар


Download 5.05 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/112
Sana16.08.2023
Hajmi5.05 Mb.
#1667485
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   112
Bog'liq
Нефт ва газ қудуқларини бурғилаш

Сув устида бурғилаш учун муқим пойдеворлар. 
Сув устида бурғилаш ишларини олиб бориш учун биринчи 
пойдеворлар 1934-1936 йилларда Каспий денгизнинг Ильич курфазида ва 
Артем оролида қурилган. Бу пойдеворлар қувурлардан ишланган қозиқ 
оёқлар устига ўрнатилган бўлиб чуқур бўлмаган қудуқларни бурғилашга 
мўлжалланган.
1946 йилда мухандис Л.А.Межлумов томонидан тайёр бўлма 
кўринишдаги пойдеворларни (бу пойдеворлар муаллиф исми шарифининг 
бош харфидан келиб чиқиб – ЛАМ деб аталди) таклиф этди. Бу пойдевор 
ўзининг тайёр ҳолда эканлиги туфайли уни денгизда йиғиш ва бутлашга 
ҳожат қолмади. ЛАМ туридаги пойдеворларни денгиз шароитида бир 
нуқтадан иккинчи нуқтага бутун холича кўчириб ўтказиш имкониятига эга 
бўлинди. 
1949 йилда ЛАМ туридаги пойдеворни мухандислар Л.А.Межлумов, 
С.А.Оруджев ва Ю.А.Сафроновлар томонидан қайта кўриб чиқилиб анчагина 
ўзгартиришлар 
киритишди. 
Бу 
пойдевор 
МОС 
(муаллифларнинг 
фамилияларини биринчи харфидан) деган ном олди. Бундай пойдеворлар 
билан денгиз сатхининг чуқурлиги 20 метргача бўлган жойларда қудуқни 
бурғилаш имконияти туғилди. 
МОС туридаги пойдеворлар билан Каспий денгизининг Апшерон 
архипелаги атрофида кўплаб денгиздаги нефт конларини бурғилаш, уларни 
чегараларини, захираларини аниқлаш ва ишга тушириш имконияти юзага 
келди.
Кейинги изланишлар натижасида МОС туридаги пойдеворларга кўплаб 
ўзгаришлар киритилиб, мукаммаллаштириш натижасида Гипроморнефт 
институтининг ходимлари томонидан яратилган Гипроморнефт–1 пойдевори 
юзага келди. Бу пойдевор билан денгиз сатхидан 40 метргача бўлган 
чуқурликда ҳам қудуқларни бурғилаш имконияти яратилди. Хозирги вақтда 
сув сатхининг баландлиги 110-120 метргача бўлган холларда ҳам қудуқни 
бурғилаш имконини берадиган пойдеворлар яратилди. 
Сув устида бурғилаш учун лойихалаштириладиган гидротехник 
қурилмалар ва пойдеворларга қўйиладиган талаблар асосида уларни иложи 
борича кичик майдонни эгаллайдиган қилиб жойлаштириш, барча асбоб-
ускуналар, жихозлар, қурилмаларни ишлаш учун халақит бермайдиган, 
лекин зич холда жойлаштириш кўзда тутилади. Пойдеворларни асосий 
қисмини таянч блок ташкил қилиб, у одатда призма, пирамида, понасимон 
ҳолда қурилади. Таянч блокни денгиз тубига махкамлаш учун бир-бирини 
ичига кирадиган телескоп қозиқ оёқлардан фойдаланилади. 


54 
Телеграм каналимиз: @ng_uz (Neft va Gaz KITI) 
Пойдеворлардан денгиз конларини ишлатишда ҳам фойдаланилади. 
Уларнинг устида тебратма дастгохлар, нефт йиғувчи сақлагичлар, қудуқдан- 
қудуққа ўтиш учун йўллар қурилиши мумкин. 

Download 5.05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling