Ўрта махсус, касб-хунар
α = 0,3-1,6 - қудуқ туби шароитида P
Download 5.05 Mb. Pdf ko'rish
|
Нефт ва газ қудуқларини бурғилаш
α
= 0,3-1,6 - қудуқ туби шароитида P ш ўзгаришини ҳисобга олувчи коффициент; P ш - штамп бўйича тоғ жинсларининг қаттиқлиги. Ўқ бўйлаб оғирликни ҳисоблаш учун бу усулнинг камчиликлари қуйидагича: 112 Телеграм каналимиз: @ng_uz (Neft va Gaz KITI) 1) Бурғи таянчларининг иш қобилияти ҳисобга олинмайди; 2) α к оэффициенти жуда катта чегараларда ўзгаради ва истиқболлашга йўл қўймайди; 3) Бурғига бериладиган ўқ бўйлаб оғирлик, айланиш частотасига боғлиқ бўлмаган ҳолда белгиланади, шу билан бирга G ва n бир бирига боғлиқ бўлмайди; 4) Шу нарса аниқланганки, бу формула орқали ҳисоблаб топилган ўқ бўйлаб оғирлик оптимал миқдорга эга эмас. Кўриб чиқилган бу усул ўқ бўйлаб бериладиган оғирликни фақатгина тахминий миқдорда ҳисоблашни таъминлайди. Бу усул ёрдамида бурғилаш режимини лойихалашда қудуқ тубидаги барча шароитларни ҳисобга олиб бўлмайди ва танланган бурғилаш режими оптимал бўлмаслиги мумкин. Етарли миқдорда қудуқлар бурғиланиб бўлгандан кейин бурғилаш режими статик маълумотларга асосланиб танланади. Бу усулда бурғининг иш кўрсаткичлари оралиқлар бўйича гурухланади. Кейин олинган маълумотлар математик статистика асосида қайта ишланади (тахлил қилинади) ва бурғи хамда турбобурнинг энг самарали модели танланади. Шу билан биргаликда бурғилашнинг энг юқори тезлигини кўрсатган бурғилаш режими танланади. Бурғилаш режимини лойихалашда бу усулни жуда кенг қўлланилгани билан бирга айрим камчиликлари хам мавжуд: Бурғилашнинг энг самарали режими маълум бўлган сабабларга асосан танланади; Бурғининг иш карточкасига киритилган маълумотларнинг тўлиқлигини ва аниқлиги тахлил натижаларига боғлиқ бўлади. Ишлаб чиқариш маълумотларини тахлил қилишда қуйидаги тенгламадан фойдаланамиз: n X Y Y f Y .......... , 2 1 (9.4) Бу ерда: V - чиқадиган катталик (бурғилашнинг механик ёки рейсли тезлиги, 1 метр бурғилаб ўтишнинг нархи); Х 1 , Х 2 , Х n - кирадиган факторлар (ўқ бўйлаб оғирлик, бурғининг айланиш частотаси, бурғилаш эритмасининг сарфи). Бу тенгламадан кўриниб турибдики, хар бир кирадиган факторнинг тоифаси ва таъсир йўналишини аниқлаш, хамда бурғилаш режими катталикларини энг оптимал кўринишини танлаш мумкин. Download 5.05 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling