Ўрта махсус, касб-хунар


Қудуқнинг махсулдорлигига бурғилаш эритмасининг таъсири


Download 5.05 Mb.
Pdf ko'rish
bet64/112
Sana16.08.2023
Hajmi5.05 Mb.
#1667485
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   112
Bog'liq
Нефт ва газ қудуқларини бурғилаш

Қудуқнинг махсулдорлигига бурғилаш эритмасининг таъсири. 
Бурғилаш жараёнида нефт, газ, сув пайдо бўлишини олдини олиш 
учун, қудуқдаги босим Р
с
ни қатлам флюидлари босимидан бир оз каттароқ 
ҳолда сақлаб турилади. Қатламни бурғилаш жараёнида, кўп ҳолатларда унга 
босим ўзгариши Р=Р
с

пл
таъсир этади. Шу босим ўзгариши таъсирида 
ўтказувчан қатламга бурғилаш эритмаси таркибидаги қаттиқ фазалар, айрим 
холатларда эса тўлиқ бурғилаш эритмаси кириши мумкин. Қатламга 
бурғилаш эритмасининг кириш радиуси бир неча метргача бориши мумкин. 
(сув бера олувчанлиги минимал бурғилаш эритмалари учун хам), бундай 
бурғилаш эритмаларини қўллаш қатламни ифлослантиради. Бурқилаш 
эритмасининг қатламга кириш чуқурлиги ва табиати, физик-кимёвий таъсири 
характери катта ахамият касб этади. 
Қатламга 
кирган фильтрат тупроқли қатламларнинг бўкишига 
(коллектордаги), ғовак оралиқларни гидрофиллашга олиб келади ва натижада 
бу оралиқда ўтказувчанлик пасайиб кетади ва қудуқнинг махсудорлиги паст 
бўлади. 
Қатламни тозалаш ва синаб кўриш натижасида хам олдинги хақиқий 
ўтказувганликни қайта тиклаб бўлмайди. Шунинг учун қатламни очишда 
юқоридаги ҳолатларни олдини олиш учун талабга жавоб берадиган бурғилаш 
эритмаларини танлаш керак. 
Қудуқни махсулдорлигини тушиб кетишини олдини олиш чоралари 
қуйидагича (қатламни очиш даврида): - қатламдаги босим ўзгаришини 
қудуқдаги босим ва қатлам босимини тенглаштириш Р
с
= Р
пл
ёки қудуқ 
тубидаги босим Р
с
= Р
з
қатлам босимидан ҳам пастроқ ҳолда ушлаб 


115 
Телеграм каналимиз: @ng_uz (Neft va Gaz KITI) 
турилади (махсулдор қатламга бурғилаш эритмаси ва унинг таркибидаги газ, 
суюқлик ва қаттиқ фазани киришини олдини олиш учун). 
• 
талабга жавоб берадиган бурғилаш эритмасини танлаш;
• 
бурғилаш эритмаси таркибидаги қаттиқ фазачаларнинг катталигини 
махсулдор қатламдаги ғовак каналларни катталигини ҳисобга олган ҳолда 
танлаш. 
• 
махсулдор қатламда бурғилаш эритмасининг ишлаш вақтини 
камайтириш. 

Download 5.05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling