Ўрта махсус, касб-хунар
Нефт ва газ қудуқларини бурғилаш сменаси (вахтаси) таркибининг сони
Download 5.05 Mb. Pdf ko'rish
|
Нефт ва газ қудуқларини бурғилаш
- Bu sahifa navigatsiya:
- Узатма тури Электро бур билан бурғилаш Узатма тури Ички ёнув двигители Электрик
- Бурғилаш биригадасининг бажарадиган ишлари.
Нефт ва газ қудуқларини бурғилаш сменаси (вахтаси) таркибининг сони
ва малакаси. 2 1 – ж а д в а л Ишчи профессия Разряд Ишчиларнинг сони Қудуқнинг чуқурлиги 4000 метргача Қудуқнинг чуқурлиги 4000 метрдан катта Узатма тури Электро бур билан бурғилаш Узатма тури Ички ёнув двигители Электрик Ички ёнув двигители 1-2 3 ва кўп 1-2 3 ва кўп Ишлатиш ва қидирув бурғилаш бурғичиси 6* разряд- дан ташқари 1 - 1 - 1 - 1 - - 1 - 1 Бурғиловчининг ёрдамчиси (биринчи) 4 5 1 - 1 - 1 - 1 - - 1 - 1 Бурғиловчининг ёрдамчиси (иккинчи) 4 5 1 - 1 - 1 - 1 - - 1 - 1 Бурғиловчининг ёрдамчиси (учинчи) 3 4 1 - 1 - 1 - 1 - - 1 - 1 Бурғилаш қурилмаси дизелчиси (мотурчи) 3 4 - 1 1 1 - - - - - 1 1 1 Электробур билан бурғилаганда бурғиловчининг ёрдамчиси 4 - - - 1 - - 197 Бурғилаш биригадасининг бажарадиган ишлари. Чуқур бўлмаган ва чуқур қудуқларни бурғилаш ишларининг таркиби амалда бир хил қолади, ишнинг хусусияти бурғилаш чуқурлиги, қўлланиладиган бурғилаш жиҳозларининг тури, кичик механизация воситалари билан таъминланганлигига боғлиқ бўлади. Агарда қудуқларни чуқурлаштиришда бурғилаш ишлари мураккабликлар содир бўлмасдан нормал шароитда олиб борилганда, бурғилаш билан тўғридан-тўғри бурғиловчи шуғулланади, пультни олдида бўлади, қудуқни қазишда технологик режимни ва уни бошқаришни амалга оширишни назорат қилади. Бурғилаш бригадасининг аъзоларига тушириш - кўтариш жараёнларини бажаришда ҳамда мустаҳкамлаш тизимини туширишда асосан катта топшириқ юклатилади. Бу ерда бурғилаш бригадасининг аъзолари биргаликда ишлаши, ўзининг мажбуриятларини яхши билиши, билимини ишга қўшиши зарур бўлади. Қудуқда тушириш – кўтариш жараёнлари ҳамма вақт амалга оширилади. Бунда жинс парчаловчи асбобларни емирилиши сабабли ҳамда янги шароитларда бошқа турдаги асбобларни қўллашда алмаштирилади. Баъзида бошқа сабабларга кўра бурғилаш тизмасини кўтаришга тўғри келади, масалан қудуқда геофизик тадқиқотлар олиб боришда, маҳсулдор қатламни синашда, турбобур ишида нуқсон пайдо бўлганда ва ҳакозо. Бурғилаш тизмасини тушириш – кўтариш жараёнларида тизма узун шамларга ажратилади, яъни бир нечта бурғилаш қувурлари бириктирилади. Шамнинг узунлиги миноранинг баландлигига боғлиқ бўлади, унинг 2/3 қисмига тенг бўлади, миноранинг баландлигига 40 – 42 метр бўлса 27 – 28 узунликдаги шамни чиқариш мумкин, минора баландлиги 53 метр бўлса, шамнинг узунлиги 36 метр бўлади. Бунда шамлар тик ҳолатда миноранинг ичига жойлаштирилади, шунинг учун тушириш – кўтариш жараёни юқори иш ҳолатида бажарилади. Қудуқларни чуқур бурғилашда асбобларни тушириш ёки кўтариш давридаги ишларни кузатамиз. Бурғиловчи асбобларни кўтариш бўйича қарор қабул қилгандан кейин бир оз вақт давомида қудуқ ювилади, қудуқнинг чуқурлиги катта бўлганда ствол бўйича кўп миқдордаги қуйқумлар бурғилаш эритмасининг таркибида тўпланади ва уни ер устига олиб чиқаришга тўғри келади. Ювиш тугалланиши билан бурғиловчи чиғирни бошқаради, ҳисоб билан қудуқни тубидан асбобни кўтаради, ротор столининг устида етакчи қувурнинг пастки узатмаси кўриниб туриши керак. Етакчи қувур кўтарилганга қадар бурғилаш ишчилари ротор столидан кичик ич қўймани (понани) чиқариб олади. Пастки узатманинг тагига элеватор қўйилади ва резьбали бирикмалардан машина калити ёрдамида ечилади кейин эса қувурларни ҳаммаси тўлиқ ечиб олинади. Резьбали бирикмаларни ечиб олиш вақтида оғир етакчи қувур вертлюг ёрдамида оғирлиги бўйича ушлаб турилади. Ажратилган етакчи қувур кўтарилади ва махсус мослама ёрдамида пастки учига маҳкамланиб кўтариб 198 олиниб шурфга қўйилади. Шурфнинг чуқурлиги етакчи қувурнинг узунлигига мосланади. Бурғиловчининг биринчи ва учинчи ёрдамчилари унинг тагига элеваторни ётқизади. Биринчи ёрдамчи АКБ – 3 автоматик калит билан пультни ёнида туради, бурғилаш тизмасига боғлаб тутиб турувчи қурилмани силжитади, уни қулфни бирикмаларга маҳкамлайди (қулфлайди) ва резьбани бўшатади. Илгакда жойлашган пружинанинг таъсири остида, ажратилган шам кўтарилади ва унинг пастки учи резьбали бирикмадан чиқади. Учинчи ёрдамчи биринчи ёрдамчи ёрдамида шамни шамдонга ўрнатади. Бурғиловчи чиғирнинг тормозини бўшатади ва шамни шамдонга ўрнатади. Иккинчи бурғиловчи ёрдамчиси (юқорида ишчи ўрни) сўрида туриб элеваторни бўшатади ва шамнинг юқори учини бармоқнинг орқасига келтиради. Бурғиловчи чиғирни тормозлаб элеваторни туширади. Элеватор ротор столига тушиши билан биринчи ва учинчи ёрдамчилар ундан штропни бўшатади ва уларни элеваторга бурғилаш тизмасини ушлаб турувчи келтиради. Чиғир ёрдамида қудуқдан иккинчи шам кўтариб олинади ва ҳакозо. Бурғилаш тизмаси кўтариб олинганда бурғилаш эритмасининг бир қисми ишчи майдонга тўкилади ва уни кучли ифлослантиради. Бурғилаш қувурларидаги ювувчи суюқликларни йўқотиш учун кўтариб олишда бурғилаш тизмасига этак кийдирилади ёки қувурлар қудуқдан кўтариб олинганда шланг ёрдамида сув билан ювилади. Бурғилаш тизмасини қудуққа тушириш жараёни ҳудди шундай кетма – кетликда олиб борилади. Бурғилаш тизмаси ҳам асбобларни кўтариш каби қудуқда ротор столига ўрнатилган элеваторга осилади. Бурғиловчи эркин элеваторни чиғир ёрдамида сўри сатҳигача кўтаргунча, юқоридаги ишчи навбатдаги шамни бармоқдан чиқаради ва уни элеваторга кийдиришга тайёрлайди. Элеватор тизмада бўлиши билан, юқоридаги ишчининг сигналидан бурғиловчи шамни кўтаради. Шам шамдондан олинади ва учинчи ёрдамчи ушлаб туради, ўзининг хусусий оғирлиги билан роторга қараб ҳаракатланади. Аввал шамнинг пастки учи бурғилаш тизмасининг юқори ён томони киргизгунча, учинчи ёрдамчи резьбаларни махсус ёғ билан ёғлашга улгуради. Резьбали бирикмалар айланма калит ёки АКБ – 3 автоматик калит ёрдамида бураб маҳкамланади. Бурғилаш тизмасининг резьбаси тўлик бириктирилгандан сўнг чиғир кўтарилади ва ундан кейин пастки элеватор илинади ва ён томонга қўйилади. Бурғилаш тизмаси қудуққа секин аста юқори элеваторга тиркалгунча ротор столига туширилади. Ундан кейин эса бурғилаш тизмасидаги элеватордан штропни биринчи ва учинчи ёрдамчилар олади ва бўш турган элеваторга маҳкамлаайди ва уни сўри сатҳигача кўтаради. Худди шу тарзда қолган шамлар туширилади. Энг сўнгги шам қудуққа туширилгандан кейин ҳамма тизма элеваторга осилади, илгак вертлюгнинг ҳалқасига кийдирилади. Чиғир ёрдамида етакчи қувур шурфдан олинади, миноранинг ўқига силжитилади ва бурғилаш қувури билан бириктирилади, ундан кейин ҳамма тизим кўтарилади ва 199 элеватор бўшатилади. Бурғилаш насослари қўшилади ва ювиш билан асбоб қудуқнинг тубига секин – аста туширилади. Етакчи қувур кичик пона орқали ротор столига маҳкамланади ва бурғилаш бошланади. Бурғилаш бригадасининг зарурий пайтда алмаштириш учун штроплар бир элеватордан бошқасига кўчирилади, понали тутқичлар қўлланилади, тизмани роторда ушлаб туради. Бундай шароитда доимий штропларда осилган ҳолатда битта элеватор билан ишлашнинг имконияти бўлади. Бурғилаш жараёнида қудуқларни чуқурлаштиришда вақт ўтиши давомида бурғилаш тизмаси узайтириб борилади. Юқоридаги етакчи қувурнинг юқори ишчи қисми ротор столига етиб келганда қувурларни узайтириш амалга оширилади. Бунинг учун олдиндан бурғилаш қувури тайёрланади, унинг узунлиги етакчи қувурнинг ишчи узунлигидан узун бўлмаслиги керак. Бурғилаш тизмасини узайтириш жараёнида етакчи қувур ротордан тўлиқ чиққунча кўтарилади, элеваторга илинади, янги юқори қувурнинг муфтасини тагига кириб туриши керак. Ундан кейин эса етакчи қувур ажратилади, тизманинг эркин учига узайтириладиган қувур уланади ва элеваторга илинади. Тизма чиғир билан кўтарилади ва бўшаган пастки элеватордан олиб қўйилади. Тизма ротор столига юқори элеваторга тиркалгунча туширилади ва етакчи қувур билан бириктирилади. Қудуқларни чуқур бурғилашда тизма кўп марта узайтирилади ва кўп вақт сарфланади, шунинг учун бу жараённи соддалаштиришга тўғри келади. Мустаҳкамлаш қувурларини тушириш жуда қийин иш ва масьул ишлардан бири ҳисобланади. Бунинг учун бурғилаш бригадаси аъзолари жиддий тайёргарлик куришадилар, чунки жараён бекорга тўхтаб колмаслиги керак. Ишончлиликни таъминлаш учун тизмага бошмоқ ва бир нечта пастки қувурлар пайванд қилинади, шунинг учун мустаҳкамлаш тизмасини қудуққа туширишни бошлашдан олдин электр пайвандчи талаб қилинади. Шундай қилиб, мустаҳкамлаш қувурлари тизмага битталаб алоҳида бириктирилади, тушириш вақтида вақтинчалик ишчи сўри ўрнатилади ҳамда ишчи баландлиги 10 – 10,5 метрга яқин бўлади ва унинг баландлиги мустаҳкамлаш қувурнинг узунлигига тенг бўлади. Мустаҳкамлаш тизмаси элеваторга қўйилади ёки спайдердан фойдаланиб туширилади, тизма поналарда ушланиб турилади. Стеллажда тахланиб қўйилган мустаҳкамлаш қувурларининг ҳар бири алоҳида элеватор ёрдамида қудуқ устига узатилади ва улар муфтанинг тагида ушлаб турилади. Мустаҳкамлаш қувурларида резьбаларни эгри кетмаслиги ва шикастланмаслиги учун жуда эҳтиёткорлик билан буралади. Навбатдаги мустаҳкамлаш қувури бириктирилгандан сўнг поналарни ёки элеваторни бўшатиш учун ҳамма тизма кўтарилади, чунки у олиб қўйилади. Ундан кейин эса юқори элеватор роторга аста секин туширилади ёки пона ҳаракатга келтирилади. Ҳамма жараён навбатдаги мустаҳкамлаш қувури учун ҳам такрорланади. Бурғилаш бригадаси қудуқларни қазиш ва стволни мустаҳкамлаш каби асосий ишларни бажаради ва ундан ташқари бошқа ишларни ҳам. Бу ишлар қудуқ қурилиш ишларини ташкиллаштириш шаклига боғлиқ бўлади. Комплекс ташкиллаштиришда бурғиланадиган қудуқ узоқроқ 200 ва кенгроқ қўллаш амалиётида қўлланилади чунки бурғилаш бригадаси минора монтаж ва демонтаж ишларини бажаради, монтаж даврида жиҳозларни таъмирлаш, бурғилашга ва қудуқларни синашга тайёргарлик ишлари амалга оширилади. Бундай шароитда бурғилаш бригадасининг етарлича минора монтаж звеноси киритилади. Махсуслаштирилган ташкилий шаклга бурғилаш бригадасининг улушидан ўтиш ва қудуқларни стволини мустаҳкамлаш қолдирилади. Ишларнинг қолган циклини бурғилаш корхонасининг ёрдамчи хизматчилари ёки бошқа ташкилотлар бажаради. Бурғилаш қурилишига ва жиҳозларни монтаж қилишга тайёргарлик ишларини бурғилаш корхонасининг минора курилиш идорасининг махсус минора монтаж бригадаси амалга оширади. Мустаҳкамлаш тизмасини цементлаш ишларини махсуслаштирилган корхона перфорациялаш ҳамда маҳсулдор қатламларни синашни геофизик хизмати ва ҳакозолар амалга оширадилар. Download 5.05 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling