2.2. Меҳнат бозорини таҳлил қилиш, устивор йўналишларни белгилаш
Меҳнат бозори тушунчаси. Ички ва ташқи меҳнат бозори талаблари ўрганилади. Бунда коллеж таълим хизматлари кўрсатадиган ҳудуд географияси аниқланади. Ушбу ҳудудда коллеж тайёрлайдиган касблар ва мутахассисликлар ишлаши мумкин бўлган мавжуд корхона ва ташкилотлар аниқланади. Ушбу корхона ва ташкилотдаги тегишли касб ва мутахассисликлар бўйича ишловчилар сони ҳамда иш ўринларининг табиий бўшаш фоизи асосида эҳтиёж аниқланади.
Ҳудудда амалга ошириладиган яқин келажакдаги инвестиция дастурлари бўйича ишчи касби ва мутахассисларга бўлган талаб аниқланади. Маълумотлар жадвал кўринишида жамланади.
Тегишли касб ва мутахассисликларга индивидуал эҳтиёжлар асослаб берилади.
Катта ёшдагиларни касбга ўқитиш қисқа курсларига эҳтиёж ўрганилади.
Шуларни инобатга олган ҳолда коллежнинг қабул таклифи жадвал кўринишида шаллантирилади.
Ушбу параграфни ишлаб чиқишда тингловчи профессионал таълими ва меҳнат бозори ўқув модули бўйича бажарган мустақил тайёргарлик иши маълумотларидан фойдаланилади.
2.3. Иш берувчилар билан ҳамкорлик
Иш берувчилар билан ҳамкорлик тушунчаси ва мазмуни. Профессионал таълим муассасасини бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан молиялаштириш манбаларини кенгайтириш имкониятлари молиявий баҳоланади. Коллежда бизнесни юритиш бўйича фаолият юритаётган таълим муассасасининг бизнес имкониятларини асослаб беради. Давлат-хусусий шериклик механизмларидан бири асосида ҳамкорлик лойиҳасини ишлаб чиқади.
ХУЛОСА ВА ТАКЛИФЛАР
Хулосада иш мазмуни бўйича олинган натижалар, аниқ таклифлар, якуний фикрлар мужассамлаштирилади.
Тингловчининг малака ишини тайёрлаш жараёнида ўзи фаолият юритаётган таълим муассасаси фаолиятини тўлақонли таҳлил қилиш ва истиқболли режасини ишлаб чиқишда масъулият билан ёндашиш талаб этилади. Ўтказилган таҳлиллар таълим муассасасида амалга оширилган ютуқлар сарҳисобини ва вазиятни қанчалик ўрганганлик даражасидан билдирса, ишлаб чиқилган истиқболли режаси мазкур таълим муассасасини ривожлантиришдаги компетентлигини кўрсатади.
Do'stlaringiz bilan baham: |