Малакавий ишнинг мақсади - Профессионал таълим муассасасини бошқаришнинг 2022-2026 йилларга мулжалланган стратегиясини белгилаш орқали таълим муассасанинг стратегик режасини шакллантириш ва унинг фаолиятини ташкил эиш тўғрисидаги билимни эгаллаш ҳамда мазкур билимлардан амалда фойдаланиш
Ушбу мақсадга эришмоқ учун битирув малакавий иш олдига қуйидаги вазифалар қўйилди:
Таълим муассасанинг ҳозирги ҳолатига доир маълумотларни тўплаш, меъёрий-ҳукуқий ҳужжатларни таҳлил қилиш;
хорижий тажрибаларни ўрганиш ҳамда малака ошириш мобайнида олган билим ва кўникмалар асосида коллежнинг истиқболли йўналишларини белгилаш, уларнинг мазмун ва моҳмятини очиб бериш;
меҳнат бозорини таҳлил қилиш ва янги талаблар асосида коллеж қабул таклифларини шакллантириш;
таълим жараёнини такил этишда тарбия ва ижтимоий ҳамкорлик фаолиятини очиб бериш;
таълим жараёнини такил этишда таълим иқтисоди ва бизнес интеграцияси белгилаш;
таълим жараёнини ташкил этиш йўл харитасини ишлаб чиқиш;
Битирув малакавий ишнинг амалий аҳамияти. Профессионал таълимни давлат сиёсати асосида моденизациялаш бўйича коллежнинг иш фаолиятини баҳолаш, муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш йўлларини излаш, таълим жараёни замон талаблари ва хорижий мамлакатлар тажрибаси асосида такомиллаштириб, таълим жараёнини ташкил этишга хизмат килади.
Киришнинг сўнги босқичида қўйилган мақсад ва вазифаларнинг бажарилиши нимага олиб келиши мумкинлиги ҳақидаги мулоҳаза баён этилади.
Битирув малакавий ишда боблар сони 2 тадан ошмаслиги лозим. Акс ҳолда боблар жуда кичик параграфларга бўлиниб кетади. Бу эса боб ва параграфларга қўйилган масалани тўлиқ очиб бериш имкониятини бермайди.
I. Таълимни бошқариш бўйича ваколатли давлат органларининг таълим соҳасидаги ҳуқуқлари.
Do'stlaringiz bilan baham: |