4.2.Битирув малакавий ишнинг топшириқ варақаси. Топшириқ варақаси 1 бетда битирув малакавий ишнинг титули сифатида муқовадан сўнг келтирилади ва 2-бетда туради. Муқовадан фарқли равишда, 4.2.1-намунада кўрсатилган маълумотлардан ташқари унда тингловчи, раҳбар ва кафедра мудирининг имзоси ҳамда раҳбарнинг ҳимояга тавсия этиши ёки этмаслиги ҳақидаги маълумотлар расмийлаштирилади. Топшириқ варақаси битирув малакавий ишни бошлашдан аввал тўлдирилади тингловчининг лозим бўлган вазифаларини белгилаб беради. Лекин у тўлиқ ҳимоядан аввал расмийлаштирилади.
4.3. Аннотация. Аннотация орқали битирув малакавий ишнинг қисқача мазмуни ифодаланади. Битирув малакавий иш аннотацияси ўқув адабиётларида келтирилган аннотациядан фарқли равишда 4.3.1-намунада берилган мазмунда ёритиб берилади.
4.3.1-намуна
АННОТАЦИЯ
Мазкур битирув малакавий иш “Профессионал таълим муассасасини бошқаришнинг 2022-2026 йилларга мулжалланган стратегияси (тингловчи фаолият юритаётган таълим муассаса мисолида)” деб номланган бўлиб, у 2 та боб, ... та параграф, хулоса, таклифлар ва фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат.
Битирув малакавий ишнинг кириш қисмида таълим муассасанинг кадрлар тайёрлашда тутган ўрни очиб берилган, мавзунинг долзарблигини ёритилган, мақсад ва вазифалари баён этилган, амалий аҳамияти келитирлган.
Мазкур ишнинг биринчи бобида Таълимни бошқариш бўйича ваколатли давлат органларининг таълим соҳасидаги ҳуқуқларини ёритиб берилган. Унинг иккинчи бобида эса мазкур кўрсатгичлар бўйича таълим муассассининг Таълимни бошқариш бўйича устивор йўналишларни белгиланган.
Битирув малакавий ишнинг хулоса қисмида таълим муассасасида таълим жараёнини ташкил этиш учун ишнинг мазмуни ва моҳиятидан келиб чиққан тарзда умумлаштирилган. Мазкур масала бўйича аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва ютуқларни оммалаштиришга доир аниқ таклифлар берилган.
Битирув малакавий ишни тайёрлашда раҳбарий адабиётлар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, илмий ва оммавий адабиётлардан фойдаланилган.
Мундарижада кириш, боблар, параграфлар ва битирув малакавий ишнинг барча бошқа қисмлари, асосий матндаги сарлавҳалар ва бет рақамлари шаклда ёки изчилликда берилади. Қисқартмаларни уни тўлиқ очиб берилмаган тарзда бериш мумкин эмас. Мундарижадаги сарлавҳалар асосий матндаги сарлавҳалар билан бир хилда бўлиши шарт.
Do'stlaringiz bilan baham: |