Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 2016 йил “ ” даги сонли буйруғига 2-илова


Ҳарфий аббревиатураларни (қисқартмаларни) ёзиш тартиби


Download 82.29 Kb.
bet14/21
Sana07.01.2023
Hajmi82.29 Kb.
#1082119
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   21
Bog'liq
БМИ буйича тавсиянома 2022.05-АА

6.2. Ҳарфий аббревиатураларни (қисқартмаларни) ёзиш тартиби. Битирув малакавий иш матнида умумий равишда қабул қилинган ҳарфий қисқартирмалардан (Бирлашган Миллатлар ташкилоти – БМТ; Ўзбекистон Республикаси – ЎзР; Олий, ўрта махсус таълим вазирлиги – ОЎМТВ; ва ҳ.к.) ташқари муаллиф томонидан киритилган ҳарфий қисқартирмалар (Профессионал таълим– ПТ; Педагогик кенгаш – ПК ва ҳ.к.) берилиши мумкин. Фақатгина у кўп ишлатиладиган иборалар ва сўз бирикмалари учун қўлланилади, холос. Ҳарфий қисқартирмалар маълум билим соҳадаги бирор тушунчани қисқача тушунтиришга ҳамда белгилашга хизмат қилади. Одатда, бундай ҳарфий қисқартирмалар дастлаб тўлиқ ёзгандан сўнг қавс ичида келтирилади ва ундан матнда фойдаланади. Масалан, Профессионал таълим (ПТ).
6.3. Жадваллар, расмлар ва графикларни расмийлаштириш қоидалари. Битирув малакавий ишнинг таҳлилий қисмларини ёритишда жадвал, расм, график ва чизмалардан атрофлича фойдаланиш лозим бўлади. Катта ҳажмдаги расмлар, чизмалар ёки жадваллар иловада келтирилади.
Жадваллар ва расмлар битирув малакавий иш матнида номланиши ва кетма-кет номерланиши лозим. Жадвалнинг тартиб номери ва унинг номланиши жадвалнинг юқори қисми ўнг бурчагига ёзилади.
6.4. Фойдаланилган адабиётлар рўйхатини расмийлаштириш қоидалари. Фойдаланилган адабиётларни ишнинг сўнгида ягона рўйхатда бериш тавсия этилади. Рўйхат албатта номерланган бўлиши керак. Ҳар бир манба рўйхатда бир маротаба келтирилади. Расмий ҳуқуқий ҳужжатлар: Конституция, қонунлар, Президент қарорлари ва фармонлари, ҳукумат қарорлари ва норматив ҳужжатлар (буйруқ, низом, йўриқнома ва бошқалар) ҳар бир гуруҳ ичида хронологик тартибда жойлаштирилади.
Ҳар бир ҳужжат учун қуйидаги библиографик тавсифнома келтирилиши керак: муаллиф фамилияси, исми, шарифи, номи, мавзу остидаги маълумотнома (дарслик, ўқув қўлланма ва бошқалар), чоп этилганлиги ҳақида маълумот (нашрдан чиққан вақти, нашриёт, нашр йили), миқдорий тавсифнома (китобдаги умумий варақлар сони ёки босма табоғи). Масалан:


ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ



Download 82.29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling