Интернет сайтлари
www.gov.uz
www.lex.uz
www.norma.uz
6.5. Иловаларни расмийлаштириш қоидалари. Илова – бу битирув малакавий ишнинг мазмуни ва моҳиятини тўлиқроқ очиб беришга хизмат қиладиган: жадвал, ўзига хос шаклда расмийлаштирилган ёки таклиф этилаётган шартноманинг тўлдирилган нусха, тўлдирилган янги ёки нотўғри тузилган битим, тадқиқот объекти ва предметини кўрсатиб берувчи карта-схема, график, расм, фаолият жараёнини кўрсатувчи фотосуратлардан иборат бўлиши мумкин. У иш ҳажмига таъсир этмайди, лекин уни ҳаддан ташқари кўп бериш ҳам мақсадга мувофиқ эмас. Иловаларнинг умумий сони 5 тадан ошмаслиги битирув малакавий иш раҳбарига, уни кўриб чиқувчи мутассади шахсларнинг ортиқча вақтини олмасликка хизмат қилади.
Иловаларга фойдаланилган адабиётларни киритиш мумкин эмас. Иловалар битирув малакавий иш давоми бўлиб, унинг сўнгги варақларида келтирилади. Ҳар бир илова янги бетдан бошланиши ва унинг юқори ўнг бурчагида “илова” сўзи ва илованинг номланиши келтирилади. Иловалар иккитадан ортиқ бўлганда уларни араб рақамлари билан номерлаш лозим. Ҳар бир илова одатда мустақил аҳамиятга эга ва асосий матнга боғлиқ бўлмаган ҳолда келтирилиши мумкин.
Иловага 8 тадан 10 тагача презентация (тақдимот) слайдларини киритиш керак. Зеро, у ҳимояга тайёрланганлик ҳолатини исботловчи далилдир.
7. БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШ ҲИМОЯСИ
7.1. Битирув малакавий ишни ҳимояга тайёрлаш. Тугалланган ва юқоридаги талабларга мос равишда расмийлаштирилган битирув малакавий иш тингловчи, раҳбари томонидан имзоланади ҳамда Институт раҳбарияти томонидан тасдиқланади.
Ундан ташқари, раҳбар битирув малакавий ишни якунланганлиги бўйича иловада келтирилган жадвал асосида хулоса беради ҳамда ҳимояга тавсия этади. Тавсия этишдан аввал битирув малакавий иш раҳбари иш билан (иложи борича тингловчи иштирокида) атрофлича танишиб чиқади. Раҳбар унга ўзгартириш ва қўшимчалар қилади, тўғрилаб чиқиш учун тингловчига вақт беради. Раҳбар тўғирланган вариантни яна бир бор кўздан кечириб чиқиш тавсия этилади.
Битирув малакавий иш белгиланган раҳбар маслаҳатларига таяниб, тингловчи томонидан масалага ижодий ёндашган ҳолда мустақил бажарилади.
Белгиланган тартибда расмийлаштирилган малака иши тингловчи томонидан раҳбарга тақдим этилади. Раҳбар малака иши талаб даражасида бажарилганлигига ишонч билдиргандан сўнг, ишни ўз хулосаси билан бирга кафедрага тақдим этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |