Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 2016 йил “ ” даги сонли буйруғига 2-илова


Битирув малакавий ишни ҳимоя қилиш тартиби


Download 82.29 Kb.
bet17/21
Sana07.01.2023
Hajmi82.29 Kb.
#1082119
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21
Bog'liq
БМИ буйича тавсиянома 2022.05-АА

7.2. Битирув малакавий ишни ҳимоя қилиш тартиби. Профессионал таълими муассасаларининг раҳбар ва ходимларини малакасини ошириш тингловчиси ўқув режа ва дастурлар талабларини ўзлаштирган, барча аттестация ўташ босқичларидан муваффақиятли ўтган тингловчилар Институт раҳбари буйруғи билан битирув малакавий иш ҳимоясига қўйилади.
1. Ҳимоядан аввал Давлат аттестация комиссияси (ДАК) котиби тингловчининг шахсий ҳужжатлари бўйича қисқача маълумотни беради.
2. Ҳимоя тингловчининг битирув малакавий иш бўйича маърузасидан бошланади. Ҳимояга 5-10 дақиқа (минут) вақт ажратилади.
Тақдимот ёки презентация қилиш битирув малакавий иш бўйича тайёрланган слайдлар орқали бажарилади. Слайдларнинг сони 8-10 тадан ошиб кетмаслиги мақсадга мувофиқдир. Бу эса гуруҳ битирув малакавий иш ҳимояси учун ажратилган вақтга ўз салбий таъсирини ўтказади.
Намоиш этилаётган ҳар бир слайдда ҳолат таҳлил қилинади, муаммолар аниқланади ва уларнинг ечимига оид таклифлар киритилади.
Презентация слайдлари бутун ишнинг мазмун ва моҳиятини очиб бериши, иллюстрацияга (чизма, кичик жадвал, график, расмларга) бой, рақамларга таянган, матнлар эса жуда қисқа ва лўнда ифода этилган, муайян кетма-кетликка бўйсинган, тизимлашган ва мантиқан бири иккинчисидан келиб чиққан тарзда тайёрланади. Масалан:
1-слайд. Умумий маълумотлар акс эттирилган ва битирув малакавий иш сарварағидан олинади. Слайднинг тепа қисмида иш бажарилган институт ва кафедра номи акс этади. Ўртасида қайси йўналиш, тоифа, гуруҳ ва битирув малакавий ишнинг мавзуси акс эттирилади. Қуйи қисмида эса бажарувчининг ҳамда раҳбарининг фамилияси, исми, шарифи илмий унвони ва даражаси кўрсатилади.
2-слайд. Одатда 2-слайд мавзунинг долзарблиги, мавзу мақсади ва вазифаларига бағишланади. Уларни қисқа ва лўнда қилиб бериш, иложи борича 1 та слайдга сиғдириш мақсадга мувофиқ. Зеро ушбу битирув малакавий ишнинг асосий кўрсаткичлари ўзаро узвий боғланган ҳамда бири иккинчисидан келиб чиқади.
3-слайд. Таълим сифатини таъминлашнинг устивор йўналишлари ҳамда таълим муассаса ташкил этилган регионда кадрлар тайёрлашга қаратилган талабларни намойиш этиш.
4-слайд. Таълим муассасасини 2022-2026 йилларга мўлжалланган бошқаришни амалга ошириш бўйича ишлар таҳлили натижасида эришган ютуқлар ва мавжуд камчиликлар акс эттирилиши намойиш этилади.
5-слайд. Профессионал таълим муассаса миқёсидаги тегишли масаланинг ҳолати сон ва сифат жиҳатдан боҳалаш, муаммоларини аниқлашдан иборат бўлади. Таълим муассаса бошқарув ходимларини баҳолаш кўрсатиб бериш
6-слайд. Таҳлил қилинган натижалар асосида аниқланган муммоларни ечимини топиш учун келгусида қилиниши лозим бўлган истиқбол режа олинади.
7-слайд. Хулоса ва таклифлар битирув малакавий иш мазмунидан келиб чиқиши, қисқа ва аниқ бир ҳолат ёки муаммони олиб чиқиши ҳамда унинг ечимини кўрсатиши керак.
8-слайд. Ишни якунланганлигини билдириш учун одатда “Эътиборингиз учун раҳмат” деган ёзувни тегишли мавзуга бағишланган расм ёки композиция орқали чиқариб қўйиш лозим.
Маъруза тугагандан сўнг ДАК раиси, ДАК аъзолари ва ҳимоя қатнашчилари томонидан тингловчига саволлар беришдан бошланади. Саволлар битирув малакавий иш мавзусига бевосита боғлиқ ёки унга яқин масалалар бўйича берилиши керак.
ДАК раисининг компетентлиги, яъни бошқарув маҳорати айнан ҳимоянинг регламент асосида кечиши, тартибли ва аниқ бир мақсад сари йўналтирилганлиги билан баҳоланади.

Download 82.29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling