Саволларга жавоб беришда тингловчи:
қўйилган саволни охиригача диққат билан тинглаб туриши;
уларнинг сони бир киши томонидан икки ва ундан ортиб кетса ўзига ёзма тарзда белгилаб олиши;
савол аниқ ва лўнда қилиб берилмаган тақдирда уни аниқлаштириб олиши;
жавоб беришдан аввал, қисқа муддат ичида, унинг мазмуни ва моҳиятини ўзида шакллантириб олиши;
жавобни аниқ ва лўнда қилиб фактик маълумотлар, тажрибалар ва слайдларни қайтадан қўйиш орқали бериши;
албатта, муоммала маданияти тингловчини баҳолашда ўз аксини топиши мумкинлигини инобатга олиши лозим.
Ҳимояда мазкур масала бўйича фикр-мулоҳаза юритиш учун ДАК раиси унинг қатнашчиларига мурожат қилиши мақсадга мувофиқдир. Бу ўринда битирув малакавий иш раҳбарининг иштироки ва фикр-мулоҳазаси жуда зарур бўлади.
Мунозара тугагандан сўнг, ҳимоянинг кечишига қараб, тингловчига якунловчи сўз берилиши мумкин. У якунловчи сўзида тингловчи ўқиш давомида орттирилган билим, кўникма ва малака ҳақида икки оғиз фикр, мунозарада кўрсатилган камчиликларни келгусида бартараф этиши ҳақидаги сўзлар, таклифлар учун ДАК аъзоларига ва раҳбарига миннатдорчилик билдириши одоб-аҳлоқ қоидаларидан биридир.
8. БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШНИ БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ
Одатда ДАК аъзоларига тарқатилган шакл бўйича мезонлар асосида фақатгина унинг аъзолари томонидан битирув малакавий иш баҳоланади. Тингловчининг битирув малакавий иши 60 баллдан кам кўрсатгичда баҳоланса, у ўтмаган деб топилади.
Профессионал таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрлар малакасини ошириш курси тингловчиларининг малакавий ишларини баҳолаш мезонлари
№
|
БМИда эътибор берилиши керак бўлган масалалар.
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |