Тингловчи битирув малакавий ишини сифатли ва ўз муддатида тайёрлаш учун унга қуйидаги масъулиятлар юклатилади:
Лойиҳа мавзусини танлаш, долзарблигини асослаш ва муаммони шакллантириш;
Лойиҳа мақсади, предмети, объекти ва вазифаларини белгилаш;
Лойиҳалаштириш фаолияти турлари ва ечилиши лозим бўлган топшириқларни тайёрлаш ҳамда уларни ечиш усул ва воситаларини танлаш;
керакли маълумотларни излаш, тўплаш, қулай усуллар ва воситаларни аниқлаш;
ахборот-коммуникация воситалари ва манбаларидан самарали фойдаланиш;
раҳбарий, илмий ва ўқув адабиётлар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини тўплаш ва уларни таҳлил қилиш;
иш натижаларини тайёрлаш ва топшириқларни бажаришда тизимли ва ижодий ёндошиш;
малака ошириш давомида олган билим, кўникма ва малакаларни пухта ўзлаштириш орқали битирув малакавий ишни тайёрлаш ва презентация қилишда максимал фойдаланиш;
таълим сифатини оширишда ҳозирги ҳолатини таҳлил қилиш ва баҳолаш;
қўйилган масала юзасидан тегишли ҳулосалар ва таклифларни изоҳлаш, таълим сифатини оширишда ундан фойдаланиш имкониятларини аниқлаш;
ишлаб чиқилган ечим, лойиҳа ёки ғояни асослаш ва ДАК иштирокида ҳимоя қилиш
Тингловчи раҳбар билан маслаҳатлашган ҳолда битирув малакавий ишга ижодий ёндошган тарзда қўшимчалар киритиш ва уни изоҳлаш ҳуқуқига эга.
Агарда тингловчи битирув малакавий ишни бажариш мобайнида раҳбар тавсияларига риоя қилмаган, календарь график асосида тадқиқотларни бажармаган ҳолда раҳбарнинг билдиришномасига асосан унга маъмурий чоралар кўрилиши ва битирув малакавий иш ҳимоясига қўйилмаслиги мумкин.
Битирув малакавий ишлар институтнинг архивида сақланади. Битирув малакавий ишининг сифати ва уни мустақил бажаришга раҳбар ва педагог ходимнинг муносабати тўғрисидаги хулосалар бошқармага тавсифнома сифатида еткизилади. Раҳбар ва педагог ходимнинг кейинги малака ошириш муддатида чора-тадбирлар режада белгиланган тадбирларнинг амалга оширилганлиги қиёсланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |