Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 2016 йил “ ” даги сонли буйруғига 2-илова


Download 82.29 Kb.
bet3/21
Sana07.01.2023
Hajmi82.29 Kb.
#1082119
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
БМИ буйича тавсиянома 2022.05-АА

2. БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШ МАВЗУСИ,
РАҲБАРНИНГ ФУНКЦИОНАЛ ВАЗИФАЛАРИ ВА ТИНГЛОВЧИНИНГ МАСЪУЛИЯТИ

Ҳар бир тингловчи битирув малакавий ишини ўзига бириктирилган (ўзи танлаган) мавзу бўйича бажаришни амалга оширади. Тингловчи битирув малакавий ишининг мавзусидан келиб чиққан ҳолда қуйидагиларни амалга оширади:


муассаса фаолиятини прогноз қилиш ва режалаштириш, мақсадларни тўғри қўйиш;
кадрларни жой-жойига оқилона қўйиш, вазифаларни тақсимлаш, кичик тизимлар ўртасида алоқалар ўрнатиш;
таълимга оид ахборот тизимини ташкил этиш ва ундан фойдаланишнинг самарадорлигини таъминлаш,
ҳар томонлама назорат, таҳлил, камчиликларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш,
таълим муассасалари ходимларининг малакаси ва маҳоратини ошириш.
Тингловчининг битирув малакавий ишига раҳбарлар Институт кафедралари профессор-ўқитувчилари таркибидан тайинланади. Уни расмийлаштириш ва тингловчига раҳбарни бириктириш мазкур кафедраларнинг билдиришномаси асосида директорнинг буйруғи билан амалга оширилади.
Битирув малакавий иш раҳбари:
 тингловчига битирув малакавий ишни тайёрлаш юзасидан йўл-йўриқлар кўрсатади, танланган лойиҳа бўйича режа тузишга кўмаклашади, унинг бажарилиши бўйича календарь жадвалини (малака ошириш фаолият режасини жадвал тариқасида тузиб олишни) режалаштиришга ёрдам беради;
 фойдаланадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, раҳбарий, илмий ва ўқув адабиётлар, маълумот ва архив материалларини ҳамда мавзу бўйича бошқа манбаларни тавсия этади;
 тингловчига консультациялар бериб боради;
 битирув малакавий ишнинг бажарилиш жараёни ва белгиланган расмийлаштириш талабларига мос равишда, мустақил бажарилганлиги ва ижодий ёндашувни амалга ошишини назорат қилиб боради;
 битирув малакавий ишнинг ўз муддатида бажарилмаётганлиги ҳақида кафедра мудирига ёзма билдиришнома беради;
 тингловчига битирув малакавий ишга тегишли материалларни тўплаш, тайёрлаш, ёзиш, слайдлар тайёрлаш ва ҳимоя қилиш бўйича кўрсатмалар бериб боради;
 якунланган битирув малакавий ишга 100 баллик тизимда баҳолашни ёзма хулоса бериш орқали амалга оширади ва жавобгарликни бўйнига олади (илова).

Download 82.29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling