3. ВАҚТНИ ТАҚСИМЛАШ ВА ИШНИ
РЕЖАЛАШТИРИШ
Тингловчи малака ошириш давомида ўқув жараёнида дарсларга тўлиқ қатнашиши, илмий анжуманларда иштирок этиши, маърифий-маънавий тадбирларни ўтказишда фаол бўлиши, мустақил иш ва таълимни узлуксиз олиб бориши, ташкилий ва бошқарув ишларда қатнашиши, ўзининг таълим муассасаси билан доимо алоқада бўлиши ва ундаги муаммоларни масофадан туриб ҳал қилиши, бошқарув идоралардан тушган топшириқларга жавоб бериши керак бўлади. Шунинг учун ҳам тингловчи вақтни тўғри тақсимлаши ва ишни аввалдан режалаштириши лозим. Масалан:
малака ошириш фаолият режасини жадвал тариқасида тузиб олиш;
режада иш фаолиятининг аниқ вақти, муддати ва мазмунини ёритиб бериш;
кундалик дафтар тутиши ва амалга оширилган ишларни белгилаб бориш;
ҳар куни эрта билан шу кунда бажариладиган асосий ишларни белгилаб олиш;
кунига жуда бўлмаганда 2 соатдан малакавий иш мавзуси устида ишлаш;
тингловчилик сафига қабул қилинган куниёқ ёки яқин муддат ичида Институт АРМга аъзо бўлиш ва ундан оқилона фойдаланиш йўллари билан танишиш;
4. БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШ ТУЗИЛМАСИ
Битирув малакавий ишни объектив баҳолаш, унинг мазмуни ва моҳиятини тўғри англаш ва келажакда ижод маҳсулини амалда қўллаш имкониятини яратиш учун уни қатьий талаблар асосида бажариш мақсадга мувофиқдир. Ушбу талаблар қуйидаги тизимлашган таркибий қисмлардан иборат:
4.1. Битирув малакавий ишининг муқоваси. Титул варағи битирув малакавий ишнинг биринчи бетида тургани учун ҳам уни муқова ўрнида қўлланилади. У қуйида кўрсатилган 4.1.1-намунага мос равишда расмийлаштирилади. Муқова 1 бетдан иборат бўлиб, унда вазирлик, марказ институт ва кафедранинг тўлиқ номи, ишнинг мавзуси, бажарувчининг исми, фамилияси, отасининг исми тўлиқ ёзилади, иш жойи лавозими, битирув малакавий иш раҳбарининг фамилияси, исми, шарифи, малака оширилган шаҳар ва йил кўрсатилади. Битирув малакавий иш раҳбар томонидан имзоланади ва кафедра мудири кўриб чиқади. Акс ҳолда тингловчи битирув малакавий иш ҳимоясига қўйилмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |