Ўрта махсус касб-ҳунар таълими тизими кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


Download 0.83 Mb.
bet13/31
Sana08.03.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1254364
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   31
Bog'liq
Автореферат

2-жадвал.
Миқдорий мезонлар кўрсаткичлари



Кўрсаткичлар

Тажриба-синов гуруҳи m=219

Назорат гуруҳи n=225

1

Статистик таҳлил

2.48

2.21

2

Ўртача квадратик хатолик

0.313

0.5

3

Стьюдент танламали мезони (Тх.у)

4.47 (4.47>1.84)

4

Кўрсаткичлар хулосаси

Н0 гипотеза қабул қилинади

Бўлажак дастурчиларнинг лойиҳавий-конструкторлик ва илмий-тадқиқотчилик касбий фаолиятини ривожлантириш натижасида касбий фаолиятга тайёрлаш методикасининг самарадорлигини, унинг бўлажак дастурчиларнинг касбий фаолиятини мустақил бажаришга тайёргарлик даражасини оширишда муҳим аҳамиятга эканлиги математик-статистик методлар орқали исботланди.


ХУЛОСАЛАР

“Дастурий воситалар асосида талабаларни касбий фаолиятга тайёрлаш методикасини такомиллаштириш” мавзусида олиб борилган тадқиқот натижасида қуйидаги хулосалар тақдим этилди:



  1. Техника олий таълим муассасалари дастурий инжиниринг таълим йўналиши талабаларига дастурий воситалар асосида таълим бериш ҳамда бўлажак дастурчиларни касбий фаолиятга тайёрлашга доир тадқиқот ишларни таҳлил қилиш ҳамда дастурий инжиниринг таълим йўналиши талабаларини касбий фаолиятга тайёрлашни такомиллаштиришда математик, табиий-илмий, умумкасбий ва ихтисослик фанларининг фанлараро интеграцияси асосида ахборот технологиялари, компьютер технологиялари ва дастурий воситалардан фойдаланган ҳолда таълим бериш имкониятлари асосланди.

  2. Замонавий дастурий воситаларининг классификацияси ишлаб чиқилди, дастурий воситалар дидактик жиҳатдан ҳам классификацияларга ажратилди; фанларга доир педагогик дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқишда уларнинг қандай методик талабларга жавоб бериши кераклиги аниқланди. Бўлажак дастурчиларни касбий фаолиятга тайёрлашда дастурий воситалардан фойдаланишга доир илғор хорижий тажрибалар, мамлакатимизда олиб борилаётган ишлар ўрганилди. Бундан ташқари, ўқув жараёнининг таркибий тузилиши ишлаб чиқилди.

  3. Таълим жараёнида математик ва табиий-илмий фанлардан маъруза, амалий, лаборатория ва мустақил таълим машғулотлари жараёнида дастурий воситаларни татбиқ этиш методикаси ишлаб чиқилди; ҳодиса ва жараёнларни математик моделлаштириш, маълумотлар базасини ишлаб чиқиш, сонли усулларда чизиқли ва визуал дастурлашни амалга оширишда таълим методлари (муаммоли таълим, репродуктив, кўргазмали ва бошқалар) ни қўллаш орқали фойдаланувчи ҳамда “Upgrade”га асосланган дастурий интерфейси такомиллаштирилди.

  4. Бўлажак дастурчиларни таълим беришда фанлараро интеграцияни таъминлаган ҳолда касбий фаолият турларига тайёрлаш йўллари кўрсатиб берилди. Бўлажак дастурчиларнинг касбий фаолиятга тайёргарлик даражаси асосан математик табиий-илмий, умумкасбий ва ихтисослик фанлари бўйича билими, малакаси ва кўникмаси билан белгиланиши сабабли аудитория ва аудиториядан ташқари машғулотларда лойиҳавий конструкторлик, илмий-тадқиқот фаолият турларига тайёрлашнинг методик тизими модели ишлаб чиқилди.

  5. Дастурий инжиниринг бакалавриат таълим йўналиши талабаларини мустақил таълим жараёнида инновацион таълим технологиялари (ФСМУ, Б/Б/Б, лойиҳалаш, кластер) дан фойдаланган ҳолда педагогик дастурий маҳсулотлар яратишга, мустақил равишда лойиҳалаш ишларини амалга оширишга ўргатиш орқали лойиҳавий-конструкторлик касбий фаолиятига тайёргарлиги такомиллаштирилди.

  6. Бўлажак дастурчилар мустақил таълим жараёнида жамоатчилик асосида илмий лойиҳага жалб қилиш орқали талабалар иштирокида илмий-тадқиқот ишларини олиб боришда тадқиқотчилик методидан фойдаланган ҳолда кузатиш, ўлчаш, таҳлил қилиш, синтез қилиш, формаллаштириш, моделлаштириш ҳамда дастурий воситалар асосида натижаларни автоматлаштириш амалга оширилди. Бунда бўлажак дастурчиларни илмий-тадқиқот касбий фаолиятга тайёргарлашга ҳамда креатив даражада фаолият олиб боришига хизмат қилди.

  7. Дастурий инжиниринг бакалавриат таълим йўналиши ўқув режасининг дастурий инжиниринг ихтисослик танлов фанлар блокига киритилган фанлардан таълим жараёнида ҳамда тўгарак машғулотларида маълумотлар базасини ишлаб чиқиш, педагогик дастурий маҳсулотлар яратиш, илмий-тадқиқотлар олиб бориш, тадқиқот натижаларига ишлов бериш ва тизимли таҳлил қилишга ўргатиш натижасида талабаларнинг касбий компетентлилиги ривожлантирилди.

  8. Дастурлаш тилидан фойдаланиб, педагогик тадқиқот ишларида тажриба-синов натижалари сифат даражасини оширувчи электрон дастури С++ дастурлаш тилида ишлаб чиқилди ва амалиётга жорий этилди. Амалиёт натижаларига кўра дастурий воситалар асосида бўлажак дастурчиларга таълим бериш уларнинг касбий фаолиятга тайёргарлигини ҳамда таълим сифати ва самарадорлигини ошишига хизмат қилди.

Олий таълим муассасалари таълим жараёнида дастурий воситалар асосида бўлажак дастурчиларни лойиҳавий-конструкторлик ва илмий-тадқиқотчилик касбий фаолият турларига тайёрлаш методикасини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар:

  1. Олий таълим муассасаларида бўлажак дастурчиларни фан дастурларини такомиллаштириш, дарслик ва ўқув қўлланмалар яратишда лойиҳавий-конструкторлик, илмий-тадқиқотчилик фаолият турларига тайёрлаш методикасини такомиллаштириш;

  2. Таълим ва тарбия жараёнининг босқичлари олий таълим муассасаларида фанларни, жумладан, математик, табиий-илмий, умумкасбий ва ихтисослик фанларини ўқитишда таълим олувчиларни лойиҳавий-конструкторлик ҳамда илмий-тадқиқотчилик фаолиятига йўналтирувчи дастурий ўқув материалларининг кетма-кетлиги, узвийлиги, узлуксизлигини таъминлаш;

  3. Олий таълим муассасаларида бўлажак дастурчиларни дастурий воситалар асосида “ишлаб чиқариш ва созлаш”, “консалтинг хизмати”, “ташкилий-бошқарув” ҳамда “фойдаланиш ва сервис хизмат кўрсатиш” касбий фаолиятга тайёрлаш методикасини яратишга қаратиш зарур.


Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling