Ўрта махсус касб-ҳунар таълими тизими кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc
Тадқиқот натижаларининг апробацияси
Download 0.83 Mb.
|
Автореферат
- Bu sahifa navigatsiya:
- Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми.
- ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ Кириш
- “Замонавий дастурий воситалар ва улардан касбий фаолиятда фойдаланишнинг илмий-назарий асослари”
Тадқиқот натижаларининг апробацияси. Тадқиқот натижалари 5 та халқаро ва 3 та республика илмий-амалий анжуманларида муҳокамадан ўтказилган.
Тадқиқот натижаларининг эълон қилиниши. Диссертация мавзуси бўйича жами 19 та илмий иш чоп этилган, жумладан, 1 та ўқув қўлланма, 8 та мақола, ОАК томонидан докторлик диссертациялари асосий илмий натижаларини чоп этиш учун тавсия этилган илмий нашрларда 2 та хорижий ҳамда 6 та республика илмий журналларида нашр қилинган. Дастурий маҳсулотлар учун Интеллектуал мулк агентлигидан 2 та муаллифлик гувоҳномаси олинган. Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми. Диссертация таркиби кириш, уч боб, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва иловалардан иборат. Диссертациянинг ҳажми 136 саҳифани ташкил этади. ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ Кириш қисмида диссертaция мавзусининг долзарблиги асосланган, диссертaция мавзуси бўйича муаммонинг ўрганилганлик даражаси баён этилган, тадқиқотнинг мақсади, вазифалари, объекти, предмети аниқланган, шунингдек, тадқиқот иши фан ва технологияларни ривожлантиришнинг устувор йўналишларига мослиги кўрсатилган ҳамда тадқиқотнинг илмий янгилиги, натижаларнинг ишончлилиги, назарий ва амалий аҳамияти, натижаларининг амалиётга жорий этилиши, эълон қилинганлиги, ишнинг тузилиши бўйича маълумотлар берилган. Диссертациянинг “Замонавий дастурий воситалар ва улардан касбий фаолиятда фойдаланишнинг илмий-назарий асослари” деб номланган биринчи бобида техника олий таълим муассасалари таълим жараёнида дастурий воситалардан фойдаланиш ва унинг таҳлилий аспектлари, талабаларни дастурий воситалар асосида касбий фаолиятга тайёрлашни такомиллаштиришнинг жорий ҳолати, шу билан бирга, замонавий ёндашув, шакл, усул ва воситалари назарий таҳлил қилинди. Техника олий таълим муассасаларида математик ва табиий-илмий фанларни ўқитишда ахборот-коммуникация технологиялари, компьютер технологиялари ва дастурий воситаларни қўллаш, касбий фаолиятга тайёргарлигини такомиллаштириш бўйича хорижий ҳамда мамлакатимиз олимларининг тадқиқот ишлари ва амалдаги Давлат таълим стандартлари (ДТС) ва малакавий тавсифда акс эттирилган мутахассисларга қўйиладиган талаблар таҳлил қилинди. Дастурий воситалар умумий ва дидактик жиҳатдан классификацияларга ажратилди. Дастурчилар касбий фаолияти дастурий воситаларни математик ва табиий-илмий фанларга етарли даражада қўллай олиши билан белгиланади. Талабаларни дастурлаш тилларининг инновацион муҳитида ишлаш кўникмаларини шакллантириш, таълим жараёнида уларнинг ихтисослигини инобатга олган ҳолда замонавий дастурий воситалардан самарали фойдаланиш, ўрганиш услублари ва қоидаларни индивидуаллаштириш, интеллектуаллаштириш, касбий фаолиятга тайёргарлигини такомиллашти-ришга хизмат қилади. Олий таълим тизимида дастурий воситалардан фойдаланишнинг жорий ҳолати таҳлил қилинди. Ҳозирги кунда хорижий, мустақил давлатлар хамдўстлиги ва мамлакатимиз олий таълим муассасаларида фойдаланиб келинаётган дастурий воситалар атрофлича ўрганилди. Бўлажак дастурчиларни касбий фаолиятга тайёрлаш учун математик ва табиий-илмий фанларни назарий ва амалий жиҳатдан ўқитишнинг маъруза, лаборатория иши, намойиш тажрибалари, масалалар ечиш, назорат иши, маслаҳат, мустақил ишлар каби мавжуд шаклларини дастурий воситалардан фойдаланиб, ўқитиш услубларини амалиётга жорий этишни тақозо этади. Бўлажак дастурчиларни математик ва табиий-илмий фанлардан (математика, физика, сонли усуллар ва дастурлаш) фанлараро интеграция асосида дастурий воситалардан фойдаланиб, ўқитиш орқали касбий фаолиятга тайёрлашга доир таълим жараёнининг таркибий тузилиши 1-расмда кўрсатиб ўтилган. Таълим жараёни таркибий тузилишига кўра маъруза, амалий, лабо-ратория, мустақил таълим машғулотлари ва назорат ишига ажратилган бўлиб, унга кўра: Маъруза машғулотларида асосан ўқитувчининг фаол бўлиши сабабли педагогик дастурий воситалар, яъни мультимедияли маърузалар, электрон кутубхона, электрон маърузалар, очиқ турдаги манбалар ва таълим сайтларидан; Амалий машғулотларда масалалар ечиш, ҳодиса ва жараёнларни математик моделлаштириш, графиклар ҳосил қилишда математик дастурий пакетлар ва дастурлаш тилларидан; Лаборатория машғулотларида виртуал лабораториялар, анимациялар, интерактив моделлардан; Мустақил таълим ва тўгарак машғулотларида педагогик дастурий воситалар, математик дастурий пакетлар, дастурлаш тиллари билан биргаликда Microsoft Office дастурларидан; Назорат бўлимида эса тест тузувчи педагогик дастурий воситалар (iSpring.Suite) дан фойдаланилди. Download 0.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling