Ўрта махсус касб-ҳунар таълими тизими кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


Download 0.83 Mb.
bet6/31
Sana08.03.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1254364
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31
Bog'liq
Автореферат

Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
бўлажак дастурчиларни “Upgrade”га асосланган фойдаланувчи интер-фейсини ривожлантиришга қаратилган дастурий воситалар устуворлигини таъминлаш орқали касбий фаолиятга йўналтириб ўқитишнинг ахборий-дидактик таъминоти математик табиий-илмий, умумкасбий ва ихтисослик фанлар интеграцияси асосида такомиллаштирилган;
бўлажак дастурчиларни касбий фаолиятга тайёрлашнинг ташкилий-функционал компонентлари (мазмунли, технологик, ташҳислаш) мазмуни мотивацион-мақсадли, методологик ёндашувлар (компетентли, фаолиятли, креатив) асосида ишлаб чиқилган;
физик жараёнларни математик моделлаштириш, сонли усулларда дастурлаш, тадқиқотлар олиб бориш, педагогик дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқиш орқали дастурий инжиниринг таълим йўналиши талабаларининг лойиҳавий-конструкторлик ва илмий-тадқиқот касбий компетенцияларини шакллантириш методикаси (“Лойиҳалаш”, “Қисман изланишли”, “Тадқиқот-чилик”) дастурий интерфейс асосида такомиллаштирилган;
талабаларни лойиҳалаш, конструкторлик, яратувчанлик, тадқиқотчилик каби дастурий инжиниринг мутахассислигига хос сифатларини ва касбий фаолият турларига тайёргарлик даражаларини баҳолаш мезонларини (реп-родуктив, қисман изланишли, креатив) педагогик дастурий маҳсулот воси-тасида статистик таҳлилни визуаллаштириш имкониятлари такомиллаш-тирилган.
Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат:
бўлажак дастурчилар касбий фаолиятини дастурий воситалар асосида ривожлантиришга қаратилган таълим методлари (муаммоли таълим, кўргазмали таълим, лойиҳалаш, тадқиқотчилик, кластер ва бошқалар) дан самарали фойдаланилган ва дастурий воситалар устуворлигини таъминлаган ҳолда талабаларнинг касбий компетенцияларини шакллантиришга хизмат қилувчи “Физикадан масалалар ва уларни ечишда дастурий воситалардан фойдаланиш намуналари” номли ўқув қўлланма ишлаб чиқилган ва амалиётга жорий этилган;
бўлажак дастурчиларни лойиҳавий-конструкторлик ва илмий-тадқиқотчилик касбий фаолиятига тайёргарлик даражаларини баҳолаш мезонларини аниқлаш учун “Педагогик илмий тадқиқотларда тажриба-синов натижалари таҳлилини ўтказиш” номли педагогик дастурий маҳсулот ишлаб чиқилган, шу билан бирга, педагогик дастурий воситалар, математик дастурий пакетлар ва дастурлаш тилларидан фойдаланиб, лойиҳавий-конструкторлик ва илмий-тадқиқотчилик касбий фаолиятига тайёрлашнинг методик тизими модели ишлаб чиқилган ва амалиётга жорий этилган;
бўлажак дастурчиларни лойиҳалаш, яратувчанлик, конструкторлик тадқиқотчилик каби касбий компетенцияларини шакллантиришга қаратилган дастурлаш тиллари асосида математик ва табиий-илмий фанлар (математика, физика, сонли усуллар ва дастурлаш) га доир “Физикадан виртуал лаборатория ишларини бажариш, олинган натижаларни топшириш ва қабул қилиш”, “Дифференциал тенгламаларни сонли усулларда тақрибий ечиш” номли педагогик дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқилган ва амалиётга жорий этилган.

Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling