Ўрта махсус касб-ҳунар таълими тизими кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланиши-нинг устувор йўналишларига мослиги


Download 0.83 Mb.
bet4/31
Sana08.03.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1254364
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31
Bog'liq
Автореферат

Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланиши-нинг устувор йўналишларига мослиги. Мазкур тадқиқот республика фан ва технологиялар ривожланишининг I. “Демократик ва ҳуқуқий жамиятни маънавий ахлоқий ва маданий ривожлантириш, инновацион иқтисодиётни шакллантириш” устувор йўналишига мос ҳолда бажарилган.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Касб-ҳунар таълимининг шаклланиши ва ривожланиш жараёни, қонуниятлари ва тенденциялари ҳамда таълим олувчиларни касбий фаолиятга тайёрлаш муаммолари Р.Х.Джураев, У.И.Иноятов, З.К.Исмаилова, Н.А.Муслимов, Қ.Т.Олимов, Ш.Э.Қурбонов, А.Р.Ходжабоев, Д.Ж.Шарипова, Ш.С.Шарипов, Э.Сейтхалилов, С.Қ.Қаххоров, Р.Д.Шодиев, М.Б.Уразова, О.А.Қуйсинов ва бошқа маҳаллий педагог олимлар томонидан тадқиқ этилган. Таълим жараёнида компьютер технологияларидан фойдаланиш бўйича А.А.Абдуқодиров, У.Ш.Бегимқулов, Ф.М.Закирова, Ж.А.Ҳамидов, О.Х.Туракулов каби олимлар илмий-тадқиқотлар олиб борганлар.
Таълим олувчиларни дастурий воситалардан фойдаланиб, касбий фаолиятга тайёрлаш муаммолари бўйича МДҲ олимларидан В.П.Сельдяев, Э.В.Александрова, И.В.Онокова, А.Е.Айзенцон, С.Ю.Бурмилова, А.А.Гладуна, Г.В.Ерофеева, А.Ф.Иоффе, Л.В.Масленникова, Е.И.Постикова ва бошқалар илмий изланишлар олиб борганлар, А.А.Ездов, Н.В.Вознесенская, О.Н.Шарова, Е.В.Гнатышина, А.О.Прокубовская ва бошқаларнинг диссертацион тадқиқот ишларида дастурий воситалардан фойдаланиш услублари кўрсатиб берилган.
Олий таълим тизимида ахборот технологиялари имкониятларидан самарали фойдаланиш муаммолари хорижий давлатлар олимларидан E.Backer, M.Ahmed, M.Camacho, N.Rizk, D.Wallaceларнинг илмий ишларида атрофлича ўрганилган.
Юқорида келтириб ўтилган муаллифларнинг илмий-тадқиқот ишларида таълим жараёнида дастурий воситалар, компьютер технологиялари ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш бўйича илмий хулосалар берилган. Мавжуд адабиётлар, илмий-тадқиқот ишларини ўрганиб таҳлил қилиш шуни кўрсатадики, таълим сифати ва самарадорлигини ошириш, педагогик таълимни ахборотлаштириш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилган, лекин муҳандислик йўналиши талабаларини касбий фаолиятга тайёргарлигини оширишда дастурий воситалардан фойдаланиш масалалари ўрганилмаган. Олий таълим муассасалари талабаларининг таълим олиши учун педагогик дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш имконияти мавжуд бўлсада, бундай дастурларни ишлаб чиқиш методикаси ҳамда ўқув жараёнида фойдаланишдаги камчиликларни бартараф этишга доир тавсиялар ишлаб чиқилмаган.

Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling