Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги. Дастурий инжиниринг таълим йўналиши талабаларини дастурий воситалар асосида касбий фаолиятга тайёрлаш методикасини такомиллаштиришнинг илмий-назарий, илмий-методик асослари мамлакатимизда таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмунига ҳамда мазкур муаммо бўйича республикамиз ва хорижий педагог-тадқиқотчиларнинг илмий-назарий ғояларига асосланилганлиги; тадқиқот методларининг тадқиқот вазифаларига мос равишда татбиқ этилганлиги; илгари сурилган илмий ғояларнинг ўтказилган тажриба-синов натижаларидаги ижобий кўрсаткичлари ваколатли тузилмалар томонидан тасдиқланганлиги билан белгиланади.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Ўтказилган тадқиқотнинг илмий аҳамияти олий таълим муассасалари “Дастурий инжиниринг” таълим йўналиши талабаларини лойиҳавий-конструкторлик ва илмий-тадқиқотчилик касбий фаолиятига тайёрлашда педагогик дастурий воситалар ва математик дастурий пакетлардан ташқари дастурлаш тилларидан фойдаланиш методикасини такомиллаштирилганлиги, талабалар иштирокида педагогик дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқилганлиги ва таълим жараёнига татбиқ этилганлиги, илмий-тадқиқотлар ҳамда тажриба-синов ишлари натижаларини қайта ишлашда дастурий воситалардан фойдаланилганлиги билан изоҳланади.
Тадқиқотнинг амалий аҳамияти математик ва табиий-илмий (математика, физика, сонли усуллар ва дастурлаш), умумкасбий (дастурлаш, маълумотлар базаси) ва дастурий инжиниринг танлов фанларини фанлараро интеграция асосида ўқитиш орқали касбий фаолиятга тайёрлашни такомиллаштириш модели ишлаб чиқилганлиги, масалалар ечишда дастурий воситалардан фойдаланишга доир “Умумий физикадан масалалар ва уларни ечишда дастурий воситалардан фойдаланиш намуналари” номли ўқув қўлланма ишлаб чиқилганлиги, дастурлаш тилларида фанларга оид “Физикадан виртуал лаборатория ишларини бажариш, олинган натижаларни топшириш ва қабул қилишнинг электрон дастури”, “Педагогик илмий-тадқиқот ишларида тажриба-синов натижалари таҳлилини ўтказиш электрон дастури” каби педагогик дастурий маҳсулотлар яратилганлиги билан белгиланади. Тадқиқот жараёнида ишлаб чиқилган асосий таклиф ва тавсиялардан олий таълим муассасаларида бўлажак дастурчиларни касбий фаолиятга бўлган қизиқишларини, таълим сифати ва самарадорлигини оширишда ҳамда жамиятга юқори малакали кадрлар етказиб беришда фойдаланиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |