Ўрта махсус касб-ҳунар таълими тизими кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


Тадқиқотнинг диссертация бажарилган олий таълим муассасаси-нинг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги


Download 0.83 Mb.
bet5/31
Sana08.03.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1254364
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31
Bog'liq
Автореферат

Тадқиқотнинг диссертация бажарилган олий таълим муассасаси-нинг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги. Диссертация тадқиқоти Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиали илмий-тадқиқот ишлари режасининг №1/1-F-“Саноат корхоналарининг атроф-муҳитга таъсирини мажмуавий мониторингини ишлаб чиқишда ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш” (2018-2020-йй.) мавзуси-даги илмий лойиҳаси доирасида бажарилган.
Тадқиқотнинг мақсади олий таълим муассасаларида дастурий воситалар асосида талабаларни касбий фаолиятга тайёрлаш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
Тадқиқотнинг вазифалари:
бўлажак дастурчиларни касбий фаолиятга тайёрлашда таълим жараёнига татбиқ этиладиган дастурий воситаларни таҳлил қилиш ва уларни синфларга ажратиш;
дастурий инжиниринг таълим йўналиши талабаларини дастурий восита-лардан фойдаланиб, математик, табиий-илмий, умумкасбий ва ихтисослик фанлар интеграцияси асосида ўқитишнинг дидактик таъминотини такомил-лаштириш;
дастурий инжиниринг таълим йўналиши талабаларини касбий фаолиятга тайёрлаш методик тизими моделини ишлаб чиқиш;
педагогик дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқиш, илмий лойиҳа натижа-ларига ишлов беришда дастурий воситаларни қўллаш орқали талабаларни касбий фаолиятга тайёрлаш методикасини такомиллаштириш;
дастурлаш тилининг инновацион муҳитидан фойдаланиб, талабалар касбий компетентлилигининг ривожланганлик даражасини кўрсаткичлари ва мезонларини аниқлаш, натижаларни математик-статистик қайта ишлаш.
Тадқиқотнинг объекти техника олий таълим муассасаларида дастурий инжиниринг таълим йўналиши талабаларини дастурий воситалар асосида касбий фаолиятга тайёрлаш жараёни.
Тадқиқотнинг предмети техника олий таълим муассасаларида дастурий инжиниринг таълим йўналиши талабаларининг касбий фаолиятга тайёрлашни такомиллаштиришнинг мазмуни, шакли, методлари ва воситалари.
Тадқиқотнинг усуллари. Психологик, педагогик, математик, табиий-илмий, умумкасбий ҳамда ихтисослик фанларига доир адабиётларни тадқиқот муаммоси ва фанлараро узвийлик нуқтаи назаридан ўрганиш, таҳлил қилиш; дастурий инжиниринг бакалавриат таълим йўналиши бўйича Давлат таълим стандартлари (ДТС) нинг таҳлили; математик ва табиий-илмий, умумкасбий ҳамда ихтисослик фанлари бўйича ўқув, ўқув-методик адабиётлар таҳлили; техника олий таълим муассасалари тажрибасини умумлаштириш; талабалар фаолиятини кузатиш, ўқитувчилар билан суҳбат қилиш; талабалар ва ўқитувчилар ўртасида сўровномалар ўтказиш, педагогик тажриба-синовини олиб бориш ва унинг натижаларини математик-статистика методлари ҳамда ишлаб чиқилган педагогик дастурий маҳсулот ёрдамида қайта ишлашни ташкил этишдан иборат.

Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling