Пегагогик аҳамияти. Ўйин диққат, жасорат, зеҳнни тарбиялашга ёрдам беради. Куч, тезкорлик, чидамлилик, координацион ҳаракатни ривожлантиради. Ўйиннинг асосий ҳаракати–тўпни олиб юриш ва йўналишни ўзгартириб юриш.
“ҒИЛДИРАКЛИ ЗАНЖИР” ЭСТАФЕТА ЎЙИНИ
Ўйинга тайёргарлик. Ўйинчилар икки-уч тенг командага бўлинадилар. Ҳар бир команда ўйинчилари жуфт-жуфт бўлиб, битта йўлакчага автомобил покришкаларини жойлаштирадилар (4-6 та) ва “ғилдираклар занжири” қаршисида саф тортиб турадилар.
Ўйин таснифи. Ўқитувчи буйруғи бўйича ўйинчиларнинг биринчи жуфтлиги ўзига яқин покришкани олиб, ғилдирак занжирининг бошига элтадилар, сўнг орқага қайтиб, эстафетани кейинги жуфтликка топширадилар. Қолган ўйинчилар ҳам шу ҳаракатларни бажарадилар.
Шундай қилиб, “ғилдираклар занжири” олдинга 9-12 м га сурилади. Топшириқни аниқ ва тез бажарган команда ғолиб ҳисобланади.
Педагогик аҳамияти. Ўқувчиларда биргаликда, аҳил уюшқоқлик билан ҳаракат қилиш малакасини тарбиялайди. Ўйинда берилган топшириқ тўғри бажарилиши керак, йўқса у ўз тарбиявий аҳамиятини йўқотади. Ўйиндаги асосий ҳаракат – покришкани юмалатиб олиб бориш ҳисобланади.
“МИНОРА ҚУРУВЧИЛАР” ЭСТАФЕТА ЎЙИНИ
Ўйинга тайёрланиш. Ўйинчилар тенг икки командага бўлиниб, ажратилган жойда бир қатор бўлиб саф тортиб турадилар. Ҳар бир команда олдида автомобил покришкалари қўйилган, ҳар бир ўйинчи ёки икки ўйинчига биттадан тўғри келиши керак. Командалар турган жойидан 10-15 м масофада доира чизилади.
Ўйин таснифи. Ўқитувчининг буйруғи бўйича ўйинчилар эстафетали югуриш қоидасига риоя қилган ҳолда навбатма-навбат покришкани думалатиб (агар ҳар бир ўйинчига биттадан тўғри келса) белгиланган жойга олиб бориб, бир-бирининг устига қўйиб, минора ҳосил қиладилар. Вазифани биринчи бўлиб бажарган команда ғолиб чиқади.
Ўйиннинг тарбиявий аҳамияти. Ўйин покришкани олиб бориб минора қуриш малакаларини мустаҳкамлайди ва такомиллаштиради. Ўйин болаларни диққати ва тезлик реакциясини ривожлантиради. Ўйиндаги асосий ҳаракат – тез югуришдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |