Ўйин қоидаси. 1. Биринчи команда ўйинчилари ўз тўпларини яшириб бўлгунича иккинчи, команда ўйинчилари ўтлоқ томонга бурилиб қарашлари мумкин эмас.
Педагогик аҳамияти. Ўйин болаларда чаққонлик, сезгирлик, диққат ва топқирликни тарбиялайди. Ўйин болаларда куч, тезкорлик, чидамлилик координацияли ҳаракат сифатларини ривожлантиради. Ўйиндаги асосий ҳаракат – тўпни излаш.
“КЎРИНМАС”ЛАР
Ўйинга тайёрланиш. Ўйин қалин дарахтзор ёки бутазорда ўтказилади. Ўйинчилар доира ҳосил қилиб турадилар. Ўйин раҳбари ва тайинланган онабоши шу доира ўртасида жойлашадилар. Ўйинчилар ҳар томонга тарқаладилар ва онабоши юз қадам нарига бориб, ўнга юз ўгириб, шартли сигнал берилишини кутиб туради.
Ўйин тавсифи. Улар ўйин раҳбари ҳуштак чалган заҳоти эхтиёт-лик билан кўринмасликка интилиб, онабоши томон юрадилар. Онабоши эса атрофни сезгирлик билан кузатиб, бироз вақтдан сўнг ўйин раҳбари иккинчи марта ҳуштак чалади. Ҳуштакни эшитган ўйинчилар турган жойларида тўхтаб қоладилар, бунда ўйинчилар яширинган жойларидан чиқиб, тик туришлари, яьни кўринадиган бўлишлари керак. Онабошига сездирмай, олдига энг яқин келган ўйинчи ғолиб ҳисобланади. Аммо иккинчи ҳуштаккача онабоши кўзига тушган ўйинчиларнинг ютуқлари ҳам ғолибни аниқлашда ҳисобга олинмайди.
Ўйин қоидалари. 1. Агар онабоши атрофни кузатиб, беркиниб яқинлашиб келаётган ўйинчини кўрса, бу тўғрида дарҳол ўйин раҳбарини хабардор қилади. Ўйин раҳбари кўринган ўйинчининг фамилияси ёки исмини эслаб қолади.
Педагогик аҳамияти. Бу ўйин ўйинчиларда диққат, сезгирлик, ўзини тута билишни тарбиялайди. Ўйин эпчиллик, тезкорлик, чидамлиликни ривожлантиради. Ўйиндаги асосий ҳаракат – тез югуриш.
НИМА ЎЗГАРИБ ҚОЛАДИ?
Ўйинга тайёрланиш. Ўйинни синфда ёки залда ўтказиш мумкин. Ўқитувчи болаларга синф ёки зални диққат билан кўздан кечиришни таклиф қилади. Сўнгра болалар орқа ўгириб, кўзларини юмадилар.
Ўйин таснифи. Ўқитувчи зал ёки синфдаги нарсаларнинг жойини шовқин қилмай, ўзгартириб қўяди. Сўнгра болаларга мурожаат қилиб: “Залда ёки синфда нималар ўзгариб қолди?” деб сўрайди.
Болалар нималарнинг ўрни алмашиб қолганини айтиб беришлари керак. Топган ўқувчига очко берилади. Ўйин охирида кўпроқ очко йиққан ўқувчи ютган ҳисобланади. Бирор марта тополмаган ўқувчи эса ютқизади.
Do'stlaringiz bilan baham: |