Ўрта махсус таълим вазирлиги


ТЎП ТАШЛАШ Ўйинга тайёрланиш


Download 1.45 Mb.
bet113/151
Sana31.03.2023
Hajmi1.45 Mb.
#1313261
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   151
Bog'liq
СПОРТ ВА ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАР ВА УНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ

ТЎП ТАШЛАШ
Ўйинга тайёрланиш. Ўйинчилар гуруҳларга бўлиниб, уч ёки тўртта давра ҳосил қиладилар. Ҳар бир даврадагилар ўз ораларида ёйилган қўл ҳажмида жой қолдирадилар. Ўйинчилар оёқлари олдидан айлана чизиқ ўтказилади. Ҳар бир давра ўртасига кичик айлана чизилиб, унда онабоши волейбол ёки тўлдирма тўп ушлаб туради.
Ўйин тавсифи. Ўйинчи раҳбар ишораси билан ўз атрофидагилар, яъни ўйинчиларга тўпни навбат билан ирғитиб, улар қайтарган тўпни яна илиб олади. Онабоши даврадаги охирги ўйинчи қайтарган тўпни илиб олганидан кейин уни тепага кўтаради. Бу билан у тўп ташлаш тугаганлигини маълум қилади.
Ўйин қоидалари. 1. Тўп ташлаш пайтида онабоши ўз доирасидан чиқмаслиги, давра атрофидаги ўйинчилар эса айлана чизиғини босмаслиги керак. 2. Даврадаги барча ўйинчилар тўпни илиб олиш ва қайтаришда навбат билан қатнашишлари лозим. 3. Тўпни тушириб юборган ўйинчи уни олиши ва ўйинда белгиланган тартибга кўра даврадаги ўртоғига ирғитиши керак.
Педагогик аҳамияти. Ўйин болаларда баскетбол элементларининг айрим малакаларини мустаҳкамлайди ва такомиллаштиради. Ўйин болаларга ўзини ривожлантиришга ёрдам беради. Ўйиннинг ўзига хос ҳаракати – тўпни узатиш.


ТЎПНИ ТУТИШ
Ўйинга тайёрланиш. Ўйинни ўтказиш учун волейбол ёки баскетбол тўпи керак. Ўйинчилар қулоч ёйиб, айлана ҳосил қилиб турадилар. Уларнинг бирига тўп берилади. Битта онабоши тайинланади. У айланадан ташқарида, тўпни олган ўйинчининг орқасида туради.
Ўйин тавсифи. Раҳбарнинг ишораси билан ўйинчилар тўпни ўнг ёки чап томонларига узатадилар. Онабоши эса тўп тутган ўйинчини ушлаш пайидан бўлади. Агар бирор ўйинчи қўлида тўп билан тутилса, у онабоши бўлади, онабоши эса унинг ўрнини эгаллайди.
Ўйин қоидалари. 1.Онабошининг қаердалигига қараб, тўпни ўнгга ёки чапга ўзатиш мумкин. 2.Тўпни орада бир ёки бир неча ўйинчини қолдириб узатиш мумкин эмас. 3.Қоидани бузган ва ўйин пайтида тўпни ерга тушириб юборган ўйинчи онабоши бўлади.
Педагогик аҳамияти. Ўйин болаларда диққат, тезкорлик ва реакцияни ривожлантиради. Ўйин тез югуриш, йўналишни аниқ олишни тарбиялайди. Ўйин чаққонлик, тезлик, чидамлилик, координацияли ҳаракатни ривожлантиради. Ўйин болаларни тез югуришга ўргатади.

Download 1.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling