Ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 1.45 Mb.
bet109/151
Sana31.03.2023
Hajmi1.45 Mb.
#1313261
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   151
Bog'liq
СПОРТ ВА ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАР ВА УНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ

Ўйинга тайёрланиш. Иштирокчилар материал ғилоф ичига солинган покришкадан ясалган цилиндр устида қўлга таяниб турадилар.
Ўйин таснифи. Ўқитувчининг сигналидан кейин цилиндрга таяниб турган ҳолатда ўнг ва чап томонга сакрайдилар. Маълум вақт ичида машқни ким кўп бажарган ўйинчи ўша ўйинда ғолиб чиқади.


ДАНАК
Ўйин тавсифи. Бу ўйинда икки, учта ва тўртта ўғил ёки қиз бола иштирок этади. Бу ўйин “Капалак ўйини” каби ўйналади. Бунда бир ўйинчи данак яширади. Ким данакни топса, ўйинни ўша бошлайди. Ўйинда ўн-йигирмата данакни ҳовуч қилиб, юқорига отилади ва кафтнинг тескари томони билан бир неча данак тутилади. Илинган данакдан фақат бир донани қолдирилиб, қўлнинг кафтига олинади. Бунда тош юқорига ирғитилиб, қўлнинг ички томони билан илиб олинади. Бунда иккинчи кўрсаткич ва ўрта бармоқ билан айри қилиб уйча қилинади.
Қўлдаги данак юқорига отилиб, ердаги данакларни битталаб уйчага киритамиз. Ўйин ўйналаётганда ирғитилган тош ушлаб қолинмаса, ўйин навбати иккинчи болага ўтади. Ўйин шу тарзда давом эттирилади.
Педагогик аҳамияти. Ўйин болаларда чаққонлик, сезгирлик, тезкорликни ривожлантиради.


АРҚОН БИЛАН ТУТИШ
Ўйин тавсифи. Бу ўйин ҳам оддий қувлашмачоқ ўйини каби ўйналади. Фарқ шундаки, онабоши, ўйинчиларига қўл теккизмайди, лекин қочаётганларга яқинлашиб, уларнинг оёқлари остида учига халтачага оёғи теккан ўйинчи онабошининг қўлидан “қармоқ”ни олади ва ўйинни бошқаришга киришади. Аввалги онабоши эса бошқа ўйинчилар қаторига қўшилади. Бир марта ҳам онабоши бўлмаган (ёки бошқаларга қараганда камроқ бўлган) ўйинчилар ғолиб ҳисобланади. Ўйин натижаларини якунлашда биринчи онабошилик ҳисобга олинмайди.
Ўйин қоидалари. 1. Онабоши арқонни гоҳ бир, гоҳ иккинчи томонга айлантириши мумкин, аммо халтача ерга сирпаниши ёки ердан 10-15 см судраб тортиб бориш мумкин. 3.Халтачани оёғи билан босиб олган ўйинчи илгари неча марта онабоши бўлган бўлса, баридан озод этилади.
Педагогик аҳамияти. Арқон билан тутиш ўйинида тўғри ҳаракат кординацияси, диққат ривожлантирилади. Ўйин болалар сакровчанлигини ривожлантиради. Ўйиндаги асосий ҳаракат – югуриш ҳисобланади.



Download 1.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling