Ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 1.45 Mb.
bet112/151
Sana31.03.2023
Hajmi1.45 Mb.
#1313261
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   151
Bog'liq
СПОРТ ВА ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАР ВА УНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ

Педагогик аҳамияти. Ўйин болаларнинг диққат-эьтибори, сезгир-лигини, тозалик ва озодалик кўникмаларини тарбиялайди. Ўйин чаққон-лик, тезлик, чидамлилик, координацияли ҳаракатни ривожлантиради.


ҚЎЛ БЕРИШ
Ўйинга тайёрланиш. Ўйин майдончасининг атрофи чизиқлар билан чегараланади. Бир бола қувловчи қилиб тайинланади ва у майдонча ўртасидан жой олади. Қолган ўйинчилар унинг атрофига тўпланадилар.
Ўйин тавсифи. Бола “Мен қувловчиман!” деб айтиши билан ҳар ким ҳар томонга югуриб кетади. Қувловчи уларни тутиш пайида бўлади. Орқасидан қувловчи келаётган бола “қўлингни бер!” деб ўртоғини ёрдамга чақириши мумкин. Қўл ушлашган ўйинчиларни тутиш мумкин эмас. Агар қувловчи бирор ўйинчини у шериги билан қўл ушлашидан олдинроқ тутса, у билан ўрин алмашадилар.
Ўйин қоидалари. 1. Янги қувловчи аввал «Мен қувловчиман!» дейиши ва шундан кейин ўйинчиларни қувлай бошлайди. Икки-уч сониядан ортиқ қўл ушлашиш мумкин эмас. Агар бирданига уч киши қўл ушлашса, қувловчи уларнинг чеккада турганларини тутиши мумкин. 3. Майдончадан ташқарига чиққан ўйинчи қўлга тушган ҳисобланади.
Педагогик аҳамияти. Бу ўйин диққат, сезгирлик, ўзини тута билиш малакаси ва қобилиятини тарбиялайди. Ўйин эпчиллик, тезкорлик, чидамлилик, координацияли ҳаракатни ривожлантиради. Ўйиндаги асосий ҳаракат – тез югуриш.
КИМ ОЛДИН
Ўйинга тайёрланиш. Ўйинчилар орасидан икки ёки уч киши ажрати-либ, уларнинг ҳар бири биттадан чамбарак олиб, уни ерга тик қўйиб ушлаб туради. Чамбарак орқасидан арқон тортиб қўйилади. Ўйинчилар икки-уч гуруҳга бўлиниб, ҳар бир гуруҳ ўз чамбараги қаршисида сафланиб туради.
Ўйин тавсифи. Ўқитувчининг ишораси билан қатор бошидаги ўйинчилар (икки ёки уч киши) югуриб бориб, чамбаракдан ўтади: қайси бола чамбаракнинг орқа томонидаги тортилган арқонга илгарироқ етиб борган бола ютган ҳисобланади. Барча болалар чамбаракдан ўтиб бўлганларидан кейин ўйин тугайди.
Педагогик аҳамияти. Ўйин диққатни, тез ҳаракат қилишни тарбиялайди. Ўйин чаққонлик, тезлик, ҳаракат тезлиги реакциясини ривожлантиради.



Download 1.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling