ПАТ
Ўйин тавсифи. Бу ўйинни исталган жойда–майсазорда, спорт майдончасида, ёки спорт залида ўтказиш мумкин. Болалар бир-бирига жипс, айлана ҳосил қилиб жойлашадилар. Ўйин раҳбари ўйинчилардан бирига мурожаат қилиб:
Бу ниманинг пати?- деб сўрайди.
Ўрдакнинг пати,- деб жавоб беради у.
Бу ниманинг пати?- деб сўрайди ўқитувчи яна бошқа ўйинчидан.
Қарғанинг пати,- деб жавоб беради у. Яна шу савол такрорланганида ўйинчилардан учинчиси:
Хўрознинг пати,- деган жавобни беради.
Ўйинчилардан бири ўзидан олдин айтилган қушнинг номини такрорлаган ўйинчига жарима очкоси берилади. Айбдор, одатда, болалар ўртасида қўшиқ ёки шеьр айтиб бериши, ё бўлмаса, ўйинга тушиши керак. Шундан кейин ўйин қайтадан бошланади.
Ўйин қоидалари. 1. Бир қушнинг номи фақат бир марта айтилиши мумкин. 2. Ўйинчи фақат ўйинни ўтказаётган раҳбар ёки ўқитувчининг саволига жавоб беради. 3. Ўқувчиларнинг зерикканини пайқаб қолган раҳбар, ўйинни тўхтатиб, бошқасини бошлаб юбориши лозим.
Педагогик аҳамияти. Ўйин болаларда диққат-эьтибор, қатъийлик ва зийракликни тарбиялайди. Ўйин эпчиллик, чидамлилик, тезлик каби хислатларни ривожлантиради.
Ўйиннинг ўзига хос характери – ҳозиржавоблик.
ТОПИБ МИНИШ
Ўйинга тайёрланиш Ўйин ўтлоқ жойда ўтказилиб, ўйинчилар сонига тенг миқдорда теннис ёки резина тўпи керак.
Ўйин тавсифи. Ўйинчилар олти-саккиз кишидан бўлиб икки гуруҳга бўлинадилар. Чек ташлаш йўли билан командалардан бири теннис ёки резина тўпини олади. Ўйин раҳбари сигнал бериши билан тўпсиз команда ўйинчилари орқаларига бурилиб, майдондан чеккада қараб турадилар. Шу вақт иккинчи команда ўйинчилари ўтлоққа тарқалиб, ўз тўпларини яширадилар. Ўйин раҳбари иккинчи сигнални бергач, тўпсиз команда ўйинчилари яширилган тўпларни қидира бошлайдилар. Тўпни яширган ўйинчилар: «Тезроқ қидиринг», «Шошилинглар!» деб рақибларини шошилтиришлари мумкин. Тўпни топиб олган ўйинчи уни ким яширган бўлса, ўйин бошланган жойгача ўша ўйинчининг устига миниб боради. Тўпни топа олмаган ўйинчи ўйин бошланган жойга пиёда боради. Шундан кейин тўпни топиб олган ўйинчи яширади. Ўйин раҳбари тўхтатгунча шу тартибда давом этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |