Ўрта махсус таълим вазирлиги


-11-синфларда ўтказиладиган ҳаракатли ўйинлар


Download 1.45 Mb.
bet12/151
Sana31.03.2023
Hajmi1.45 Mb.
#1313261
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   151
Bog'liq
СПОРТ ВА ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАР ВА УНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ

8-11-синфларда ўтказиладиган ҳаракатли ўйинлар
8-11-синфларда ҳаракатли ўйинлар учун жуда кам вақт ажратилган.
Бу даврда ўтказиладиган ҳаракатли ўйинлар ёрдамчи тусга эга. Улар ҳар хил спорт турларида эгалланган малакаларни мустаҳкамлаш ва такомиллаштиришга ёрдам беради. Бу синфларда ҳаракатли ўйинлар дарснинг асосий ва якуний қисмигагина киритилади. Кўпгина дарсларда ҳаракатли ўйинлардан фойдаланилмайди. Шунинг учун ўқув-дастур материали жиддий ва мураккаб бўлиб, тарбиялашни, ҳамда машқ шаклида махсус ўргатишни талаб қилади. Ўйин ўтказиш методикасида буни ҳал этишни олдиндан эътиборга олиш ва ўйинда ҳаракатларни бажаришга алоҳида диққат қаратиш керак.
8-11-синфларда кўпчилик дарслар алоҳида спорт турларига ва гимнастикага бағишланган бўлади. Уларга киритилган ўйинлар ушбу спорт турлари техник элементларини ўз ичига олган бўлиши шарт.
Худди шундай, 5-7-синфларидаги каби, дарс юкламаси ва зичлигини кучайтириш учун анжомларда гимнастика машқларини бажариб бўлгач, ҳаракатли ўйинларни киритиш мумкин.
Дарснинг асосий қисмига спорт ўйини киритилганида ҳаракатли ўйинлардан спортга тайёрлашда, ўзаро ўхшаш элементлардан фойдаланиш ва дарснинг асосий қисмида (ўйиндаги ҳаракатлар) кейинги машқларга унинг мускул фаолияти тусига қараб тайёрлаш имконини беради.
8-11-синфларда ҳаракатли ўйин баъзан дарснинг якуний қисмини ҳал этиш мақсадида киритилади: мушак таранглигини камайтириш, нафас олиш органлар ва қон айланиш фаолиятини маромлаш, фаол дам олиш ва яхши, хушчақчақ кайфиятни пасайтиришга йўналтирилган бўлади. Бундай ўйинларга қуйидагиларни киритиш мумкин: «Ёқилиб турувчи таёқча», «Учувчи тўп», «Булавани ҳимоя қилиш», «Қалъа ҳимояси» ва ҳ.к таркибига. Бу ўйинлар у қадар кўп ҳаракат талаб қилмайдиган спорт элементларини олган бўлиб, маълум даражада спортга қизиқишни ошириш ва юқори синф ўқувчиларининг спорт ўйинлари, енгил атлетика ва гимнастикага оид айрим малакаларини мустаҳкамлашда фойда келтиради.


ДАРСДАН ТАШҚАРИ ЎТКАЗИЛАДИГАН ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАР

Download 1.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling