Ўрта махсус таълим вазирлиги


Сардорларни тайинлаш усули


Download 1.45 Mb.
bet20/151
Sana31.03.2023
Hajmi1.45 Mb.
#1313261
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   151
Bog'liq
СПОРТ ВА ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАР ВА УНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ

Сардорларни тайинлаш усули
Дастлаб болалар иккита сардорни сайлаб олишади, кейин сардорлар навбат билан ўз командаларига ўйинчилар танлаб оладилар. Бу анча тез усул ҳисобланиб, командалар кучлари бўйича тенг бўладилар. Унинг салбий томони, команда сардорлари ўзларига бўш ўйинчиларни олишни истамай, бу болалар ўртасида келишмовчилик келтириб чиқаради. Бу камчиликни бартараф этиш учун танлашни якунламай, қолган ўйинчилар санаш йўли билан ажратилади. Сардорларни сайлашни фақат катта ёшдаги мактаб ўқувчилари ўртасида қўллаш мумкин, чунки бу усулни қўллаш ўйинчилардан чуқур билим ва кучлари бўйича тўғри баҳолашни талаб қилади.
Ниҳоят доимий командаларга бўлиб қўйиш усули. Бу усул спорт ўйинлари учун ўзига хос, бироқ уни мураккаб ҳаракатли ўйинларда, айниқса муайян спорт тури бўйича мусобақа ўтказишда қўллаш мумкин.
Барча шу усуллар билан командаларга бўлишида ўйинни характерига қараб ўйинчиларни таркибига мос келганда, шунингдек ўйинни ўтказишдаги турли-туман шароитларда қўллаш мумкин.


КОМАНДА САРДОРЛАРИНИ ТАЙИНЛАШ
Командали ўйинларни ташкил этишда команда сардорлари муҳим аҳамиятга эга. Улар ўз командасининг ўйин вақтидаги, ёки айрим ўйинчиларнинг хулқи учун тўлиқ масъул ҳисобланадилар. Команда сардорлари ўқитувчининг бевосита ёрдамчиси ҳисобланиб, улар ўйин иштирокчиларини ташкил этади ва жойлаштиради, ўйин жараёнида ўз командаси ўйинчиларини интизомини ва ўйин давомида ўйинчилар кучларининг тўғри тақсимлашини кузатиб боради.
Команда сардорлари ўйинчилар томонидан, айрим ҳолларда эса ўқитувчи томонидан тайинланиши мумкин. Педагогика нуқтаи назаридан, сардорни ўйинчиларнинг ўзлари сайлагани дуруст, чунки улар бир-бирини қадрлашни ўрганадилар ва ўртоқларига ишонч билдирган ҳолда масъулиятни ҳис этишга ўргатадилар. Ўйинчилар етарли даражада ташкил этилмаган, бир-бирини яхши билмаса, унда сардорни ўқитувчининг ўзи тайинлайди. Баъзан у сардорни яхши ўртоқлар орасидан (тарбиявий мақсадда) тайинлаши мумкин. Улар зиммасига жавобгарликни юклаш билан, ўқитувчи етишмайдиган хусусиятларини тарбиялашга ёрдам беради.
Сардорларни тайинлаш усулидан кам фойдаланилади.
Сардорлар командалар тўлиқ тузилганидан кейин сайланади. Командаларга бўлинишда сардорлар олдиндан ёки келишилган ҳолда тайинланиши мумкин.



Download 1.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling