Ўрта махсус таълим вазирлиги
ЎЙИННИ АЙТИБ БЕРИШ (ҳикоя тарзида)
Download 1.45 Mb.
|
СПОРТ ВА ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАР ВА УНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ
ЎЙИННИ АЙТИБ БЕРИШ (ҳикоя тарзида)
Ўйинни муваффақиятли ўтказиш омилларидан бири, уни тушунтиришга боғлиқ. Ўйинни тушунтириб ёки ҳикоя қилиб беришдан олдин ўқитувчи ўзи ўйин тўғрисида тўлиқ тасаввурга эга бўлиши керак. Ўйинни аниқ ва қисқа тушунтириш шарт. Болалар ўйинни бошлаш олдидан ҳаяжонланадилар ва тушунтириш ишлари узоқ вақт олса, бу унинг ўйинни идрок қилишига салбий таъсир қилиши мумкин. Кичик синфларда ўйинлар ҳикоя тарзида, ифодали, қизиқарли шаклда, изоҳланиши мумкин. Ҳикоя қилиб берилиши мантиқий тўғри, кетма-кетликда бўлишлик учун ўйинни тушунтириши бўйича режа тузиш шарт. Ўйинни асосий мазмунини айтиб бериш учун қуйидаги режа тузиш тавсия қилинади: 1) ўйиннинг номи; 2) ўйинчиларнинг роли ва уларнинг туриш жойи; 3) ўйиннинг бориши; 4) ўйин мақсади; 5) ўйин қоидалари. Ўйинни бундай ҳикоя қилиш режаси унинг мазмунини тўлиқ очиб бериш имкониятини беради. Ўқитувчи ўйин бориши тўғрисида ҳикоя қилиб борар экан, охирида болаларни эсида яна ҳам ёрқин қолиши учун ўйиннинг асосий қоидалари тўғрисида ҳам сўзлаш зарур. Ўйин тўғрисида жўшқинлик билан ҳикоя қилиниши шарт. Бунда ҳаддан ташқари баланд овоз билан тушунтириш мумкин эмас. Яхшиси, изоҳни секин, равон овоз билан, баъзан баланд ёки паст овозда берган маъқул, чунки шунда болалар диққати ўйин мазмунининг у ёки бу жиҳатига қаратилади. Ўйинни гапириб беришда, албатта болалар сўз бойлиги ҳисобга олиниши ва нотаниш, мураккаб сўзларни, атамаларни ишлатиш мумкин эмас. Агар янги тушунча, сўзлар уни уларга албатта, изоҳ бериб ўтиш зарур. Ўйин яхши ўзлаштирилиши учун сўзлаб беришни кўрсатиш билан бирга қўшиб олиб бориш тавсия қилинади. У тўлиқ бўлмаслиги ҳам мумкин: ўйинни айрим ҳолат ёки моментлари ва айрим ҳаракатлар имо-ишора билан тушунтирилади. Бу йўл билан ўйн усуллари кўпроқ мураккаб ҳолатлари худди ўзидай тўлиқ кўрсатилади. Кўрсатишга ўйин иштирокчиларини жалб қилиш фойдадан ҳоли эмас. Ўйин мазмунини баён этишда, болалар кайфиятини ҳисобга олиш шарт. Болалар диққатининг сусайганлигини сезиб қолган ўқитувчи тушунтиришни қисқартиради ёки баённи қизиқарлироқ ва жонлироқ қилишга интилади. У гапириб бўлгач, айрим ўйин қатнашчиларидан тушган саволларга иштирокчилар диққатини тортиб, баланд овоз билан жавоб бериши лозим. Биринчи марта ўйнаётган болаларгагина ўйинни мазмунини гапириб бериш мумкин, ўйин такроран ўйналаётган бўлса, унда ўйиннинг асосий мазмуни эслатилиб, қўшимча қоида ҳамда усуллар тушунтирилади. Ўйин иштирокчилари ўйин мазмунини хотирасида тиклашлари учун болаларнинг ўзларини жалб қилган маъқул. Download 1.45 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling