Ўрта махсус таълим вазирлиги
Download 1.45 Mb.
|
СПОРТ ВА ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАР ВА УНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- ЎЙИНБОШИНИ ТАНЛАШ ЎҚИТУВЧИ ТОМОНИДАН ТАЙИНЛАШ
ЁРДАМЧИЛАР ТАЙИНЛАШ
Ўқитувчи асбоб-ускуналарни тарқатиш ва ўрнатиш, ўйин қоидаларининг бажарилишини кузатиш ва натижаларни ҳисобга олиб бориш учун ўзига ёрдамчилар танлаб олиши мумкин. Ёрдамчи ўйиннинг бўлажак ташкилотчисидир. Ёрдамчи ўйин иштирокчиларига холисона муносабатда бўлиши керак. Кенг жойларда ўйналадиган ўйинларни ўтказишда шу ўйинлар бўйича тажриба орттирган ўқувчиларнинг ўқитувчига ёрдамчи бўлиши мақсадга мувофиқ. Соғлиғи яхши бўлмаган ва жисмоний тарбия дарсидан вақтинча озод этилган ўқувчиларни ўйинда кучи етганча қатнаштириш учун ҳам ёрдамчи қилиб тайинлаш мумкин. Баъзан интизомсизроқ ёки ҳаддан ташқари фаол болаларнинг хулқини яхшилаш мақсадида улар ҳам ўқитувчига ёрдамчи қилиб тайинланади. Ўйинни болалар чарчашини кутмасдан, ҳаракатлар уларга қанчалик таъсир этаётганига қараб тамомлаш лозим. Ўйиннинг қанча вақт давом этиши иштирокчиларнинг сони, ёши, ўйиннинг характери ва суръатига, техник усуллар (асбоблар)нинг миқдорига, об-ҳаво шароити кабиларга боғлиқ бўлади. Ўйинчиларнинг жўшқин ҳолатларига қараб ўйинни тартибга солиш ва бошқариш, унинг мақсадини, қоидаларининг маъноси ва аҳамиятини билиш керак. Ўқувчиларнинг ўйин қоидаларига риоя қилиши доимо ўқитувчининг диққат марказида бўлиши лозим. Чунки ўйин қоидаларига риоя қилиш катта тарбиявий аҳамиятга молик. Ўқитувчи одилона ҳакамлик намунасини кўрсатиши, ўйинчиларнинг хатоларини шошилмасдан ва мулоҳазакорлик билан қайд қилиб бориши ва ҳар бир ўйинчини умумий қоидаларга бўйсунишга мажбур қилиши керак. Ўйинда айниқса, гуруҳли ўйинларда шароитнинг барча иштирокчилар учун бир хил бўлишини сезгирлик билан кузатиб бориш зарур. Ҳар бир болага ўйиндаги бош ролда ўз ўқуви ва билимларини аниқлаш имконини бериш мақсадида онабошиларнинг алмашинишини белгилаб қўйиш тавсия этилади. Ўйин муваффақиятли ўтишининг энг муҳим шарти – интизом ва унга қатъий амал қилинишидир. ЎЙИНБОШИНИ ТАНЛАШ ЎҚИТУВЧИ ТОМОНИДАН ТАЙИНЛАШ Кўпчилик ўйинларда ўйинбоши бўлиши талаб қилинади. Ўйинбошилик вазифасини бажариш ўйинчиларга тарбиявий жиҳатдан жиддий таъсир этади. Шунинг учун бу ролда иложи борича кўп ўйинчилар қатнашиши мақсадга мувофиқ. Ўйинбоши ҳар хил усуллар билан тайинланиши мумкин. Ўқитувчи унинг ўйинда тутган ўрнини ҳисобга олган ҳолда ўйинбоши тайинлайди. Бу усулнинг афзаллиги қуйидагилар: ўйинбошини одатда кўпроқ муносиб ўйинчилар сайлаши мумкин: бу усулда вақтдан ютилади (бу дарс учун жуда муҳим). Бу усулнинг салбий томони, болалар ўйинбошини сайлашда қатнашмай, уларнинг ташаббуси чекланади. Одатда бу усул болалар ҳали бир-бирлари билан таниш бўлмай туриб, ўйнаш учун биринчи марта тўпланганида, шунингдек, вақт кам қолганда ёки тарбиявий мақсадларда қўлланади. Ўқитувчи ўйинбоши тайинлашда буни асослаб бериши, айрим ўйинчиларнинг қизиқиши тўғрисида ўйлашга сабаб қолдирмаслик керак. Ўйинбошини қуръа (чек) ташлаш бўйича тайинлаш усули ҳам мавжуд. Чек ташлашни санаш йўли билан ўтказиш мумкин. Болалар доирага туриб, бирор саноқни бошлайдилар, ҳар бир сўзни талаффуз қилинганидан кейин навбат билан ўйинчилар кўрсатилади. Охирги саноқ келиб тақалган ўйинчи ўйинбоши бўлади, ёки аксинча, ўйинчи доирадан чиқиб кетади ва яна саноқ бошланиб, битта ўйинчи қолгунча давом этади. Шу қолган ўйинчи – ўйинбоши бўлади. Саноқ усули кўпроқ вақт олади, лекин ундан дарсдан ташқари ўйинларда тез-тез фойдаланилади. Айрим ҳолда саноқ усули дарсда, айниқса болалар кўпроқ юклама олганда, яъни кучли қўзғалиш пайдо бўлгандан кейин уларни тинчлантириш учун қўлланади. Саноқ билан матнни онгли равишда қўллаш болалар нутқини ривожлантиришга ёрдам беради. Ўйинбошини тўп улоқтириб чек ташлаш кўринишида ҳам танлаш мумкин. Кимда ким таёқча, тош ё тўпни узоққа улоқтирса ўша ўйинбоши бўлади. Лекин бу усул кўп вақт талаб қилади ва ундан дарсдан ташқари вақтда очиқ ҳаводаги ўйинларда фойдаланиш мумкин. Чек ташлаш йўли билан ўйинбоши сайлаш ҳар доим ҳам яхши самара бермайди. Лекин бу усулни болалар ўзлари мустақил ўйин ўйнаганларида қўллайдилар, чунки бу улар ўртасида баҳс-мунозара келтириб чиқармайди. Ўйинбоши сайлашнинг энг қулай усулларидан бири уни шуғулланувчиларнинг ўз ихтиёрига ҳавола этиш ҳисобланади. Бу усулнинг педагогик жиҳатлари ижобий бўлиб, болаларнинг жамоатчилик истакларини намоён этиб, натижада энг муносиб ўйинбоши сайланади. Бироқ кам ташкил этилган болалар ўртасида бу усулни қўллаш анча мураккаб, чунки ўйинбошининг ўйинни билиш ёки шахсий сифатларига кўра эмас, гуруҳдаги кўпроқ кучли ўқувчилар таъсири остида сайланиши мумкин. Шунинг учун ўқитувчи болаларга иложи борича «Ким яхши югуради, ким нишонга аниқ пойлайди» усулида номзодлар тайинлашни тавсия этиш лозим. Ўқитувчи навбатма-навбат ўйинбоши тайинлайди, чунки бу вазифани бажарган ҳар бир иштирокчи ўйинда маълум жавобгарликни ҳис қилади. Бу ўйин иштирокчиларида уюшқоқлик, ташаббускорликни тарбиялашга ёрдамлашади ва фаолликни оширишга ёрдам беради. Ўйинбоши танлашда юқорида кўрсатилган усулларни педагогик вазифа қўйилишига қараб алмаштириб туриш, яъни ўқитувчи машғулот шароити ва ўйиннинг боришига қараб, ўйинчилар сони ва уларнинг кайфиятига қараб вазифа қўяди. Download 1.45 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling