Ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 1.45 Mb.
bet19/151
Sana31.03.2023
Hajmi1.45 Mb.
#1313261
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   151
Bog'liq
СПОРТ ВА ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАР ВА УНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ

КОМАНДАЛАРГА БЎЛИШ
Ўйинчиларни ҳар хил усулларда командаларга бўлиш мумкин.
Ўқитувчининг ихтиёри бўйича ўйинчиларни тақсимлаш.
Ўқитувчи, ўйинчиларни яхши билганлиги сабабли, кучлари бир-бирига тенг бўлган командалар ташкил этади. Лекин ўйинчилар командаларни ташкил этишда фаол қатнашмайдилар. Бироқ бу усул катта синф ўқувчилари ўртасида мураккаб ёки қийин ҳаракатли ва спорт ўйинларини ўйинчиларда қўлланилади. Бундай усулларда командаларга бўлиниш куч томондан тенг бўлади.
Ўқувчиларни санаш йўли билан командаларга бўлиш мумкин: масалан, ўқувчиларни сафга сафлаб, рақам билан («бир», «икки»га) санайдилар, шундан сўнг биринчи тартиб рақамлилар биринчи командани, иккинчи рақамлар бошқа командани ташкил этади. Шундай усул билан 3-4 командага ҳам бўлиш мумкин. Бу усул энг кам вақт талаб қилиб, жисмоний тарбия дарсларида ундан кўпроқ фойдаланилади. Бундай усулда командаларга бўлиш куч жиҳатидан ҳар доим ҳам бир хил бўлмайди.
Ўйин иштирокчиларини гуруҳларга фигурали юриш ёки бир кишилик қаторда ҳаракат қилиш вақтида санаш йўли билан бўлиш мумкин, лекин ҳар бир қаторда ўйин учун командадан қанча ўйинчи бўлиши талаб қилинса, шунча ўйинчи бўлиши шарт. Бундай усулда бўлиш командалар таркибида баъзи ўйинчилар тасодифан кириб қолиб, жамоалар кучлари тенг бўлмаслиги мумкин.
Дарсда ўтказиладиган ўйин учун, охирги иккита усул жуда қулай, чунки улар кўп вақт талаб этмайди ва бир машқдан бошқа машққа ташкилий равишда ўтиш имконини беради.
Келишув асосида командаларга бўлиш яхши усул ҳисобланади. Болалар тенг икки гуруҳга бўлиниб, ўз сардорларини сайлайдилар, ўзаро келишиб, ном қўйиб, сардорлар олдига келадилар ва уларни айтган номларига қараб танлаб оладилар. Бундай усулда командаларга бўлиниш, командалар кучига кўра бир хил бўлишига олиб келади. Шунинг учун болалар бу усулни жуда яхши кўрадилар. У ўзига хос ўйин ҳисобланиб, кўп вақт талаб қилади, шунинг учун кўпроқ секция машғулотлари, сайр кабиларда қўлланилади. «Келишув» усули кичик ва ўрта мактаб ёшидаги ўқувчилар билан ўйин ўтказишда фойдаланилади.



Download 1.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling