Ўрта махсус таълим вазирлиги
Download 1.45 Mb.
|
СПОРТ ВА ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАР ВА УНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- ДАРСДА ЎТКАЗИЛАДИГАН ЎЙИНЛАР
МИЛЛИЙ ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАРМактабда, синфдан ташқари ўқув–спорт ва болалар билан оммавий–спорт ишларини ташкил қилишда ҳаракатли ўйинлар муҳим ўрин тутади. Мактаб жисмоний бўйича дастурида барча синфларда жисмоний тарбия дарсларида ҳаркатли ўйинларни ўтказиш мўлжалланган. Дарсда ҳаракатли ўйинлар бошқа жисмоний тарбия воситалари – гимнастика, енгил атлетика, спорт ўйинлари, кросс тайёргарлиги билан уйғунликда олиб борилади. Ўйинлар дарслараро ва узайтирилган танаффуслар, мактабда ўтазиладиган байрамлар ва бошқа тадбирларда ҳам қўлланилиши ўйинлар спорт секцияларида, умумий жисмоний тайёргарликни оширишда, шунингдек у ёки бошқа спорт турлари учун зарур жисмоний сифатлар ва ҳаракат малакаларини такомиллаштиришда фойдаланилади. Бошланғич синфларда синф раҳбарлари томонидан махсус ўтказиладиган «ўйин воситалари» катта тарбиявий аҳамиятга эга бўлиб, улардан мақсад - болаларнинг жисмоний ривожланишига ёрдам берадиган, фаол хордиқ чиқариш имконини беришдан иборат. Мактаб ўқитувчилари болалар кундалик ҳаётида қизиқарли ўйинларни жорий қилишга интилиб мактабдан ташқари ташкилотларда ушбу тажриба оммалашувига (болалар оромгоҳларида, болалар майдончасида ва ҳ. к.) ёрдам берадилар. Ўйин мазмуни, уни ташкил этиш ва ўтказиш методикаси, мазмуни, вазифасига, шуғулланувчилар таркибига, болалар билан ўтказиладиган машғулот шаклига (дарсда, танаффусда, секцияда, байрамларда) боғлиқ. ДАРСДА ЎТКАЗИЛАДИГАН ЎЙИНЛАР Жисмоний тарбия ўйинларида ҳаракатли ўйинлар жисмоний тарбиянинг бошқа воситалари ўртасида, айниқса кичик синфларда катта ўрин тутади. Ўрта ва катта синфларда ҳаракатли ўйинлар асосий жойини гимнастикага бўшатиб беради. Жисмоний тарбия дарсларида ҳаракатли ўйинлардан I-XI синф ўқувчилари учун жисмоний тарбия дастури талабларига мос равишда таълимий, тарбиявий ва соғломлаштириш вазифаларини ҳал этишда фойдаланилади. Таълимий вазифаларга қуйидагилар киради: Югуриш, сакраш, улоқтириш ва бошқа ҳаракатларга оид табиий малакаларни мустаҳкамлаш ва такомиллаштириш, шунингдек гимнастика, енгил атлетика, спорт ўйинлари ва кросс тайёргарлиги машғулотларида эгалланган малакалар. Тарбиявий вазифалар қуйидагилардан иборат: Жисмоний сифатларни (тезлик, чаққонлик, чидамлилик, куч, эгилувчанлик) тарбиялаш жамоатчилик, ростгўйлик каби бошқа ахлоқий, шунингдек ирода сифатларини тарбиялаш киради. Соғломлаштириш вазифалари қуйидагилардан иборат: болалар организмини нормал шакллантириш ва ривожлантиришга ёрдам бериш, унинг саломатлигини мустаҳкамлаш. Ўйинни танлаш ўқитувчининг дарс олдидан қўйилган педагогик вазифасига боғлиқ. Масалан, агар дарс вазифаси - кичик мактаб ёшидаги болаларда, югуриб келиб узунликка сакраш малакасини такомиллаштириш бўлса, унда «Бўри зовурда» ўйинидан фойдаланиш мумкин. Кўкракдан тўпни отиш ва уни юқоридан икки қўллаб олиш малакасини мустаҳкамлаш вазифасини ҳал этиш учун «Тўпни узатдингми - ўтир» ёки «Қарама - қарши» эстафета ўйинидан фойдаланиш мумкин. Таълимий вазифани ҳал этишда бир вақтнинг ўзида жисмоний сифатларни такомиллаштириш жамоа ўқувчиларининг жисмоний ривожланишига таъсир этишини ҳам назарда тутилади. Тарбиявий ва таълимий вазифалар ўзаро чамбарчас боғлиқ. Худди шундай, масалан, ўйинда баландликка сакраш малакасини такомиллаштириш ўқувчиларда ўз кучига ишонч, жасурлик, ботирлик каби ҳислатларни тарбиялайди. Шунинг учун вазифа қўйишда бир ўқув – тарбиявий жараённинг турли томонлари ҳисобга олинади. Дарс учун ҳаракатли ўйинларни танлаш, шунингдек ўқувчиларнинг таркиби (ёши, жинси, тайёргарлиги), машғулот ўтиш жойига (майдонча, зал, йўлак), асбоб–анжом ва жиҳозларга боғлиқ бўлади. Бир ва худди шундай педагогик вазифани ҳал этишда иш шароитига боғлиқ равишда ҳар хил ўйинлардан фойдаланиш мумкин. Худди шундай, масалан, 1-2 – синф ўқувчилари билан ўйналадиган ўйин жараёнида ҳаракат реакцияси тезлигини тарбиялаш вазифаси қўйилганида, «Ҳамма ўз байроқчасига» (агар машғулот майдонча ёки залда ўтказилса) ёки «тезда ўз жойига» (агар машғулот йўлакда ёки залда ўтказилса) ўйинидан фойдаланиш мумкин. Дарс олдидан – тўпни отиш ва илиб олишни такаомиллаштириш вазифасини қўйиб, 3-4 синфлар дарсларига эса «Узатдингми–ўтир», «Овчилар ва ўрдаклар», «Ўйинбошига тўп берма», 5-6 синф дарсларида эса «Тўп ўртадагига», «Отишма», «Тўп учун кураш» ўйинларини киритиш мумкин. Ўйинда маълум малакани эгаллаш учун кўпроқ мураккаб вазият талаб этилади: қоидалар сонини ошириш, ўйинчиларнинг ўзаро биргаликдаги ҳаракатини мураккаблаштиришдир. Ҳар бир ўйин қатнашчисидан маълум сифат, малака ва кўникмаларни талаб қилинади. Масалан, ўқувчиларга «Тўпни илиб олиш» ўйини ўргатилганда тўпни отиш ва илиб олиш, уни олиб юриш, ҳаракат тезлиги, рақиб билан яқинлашганда тўпни ушлаб олиш малакалари ўша минимал ҳажмдаги эгилиш учун жуда зарур. Бу сифат, кўникма ва малакалар ўйинда такомиллаштирилиб, бойитилади ва мустаҳкамланади. Ўйинга киритилган, ҳар бир ҳаракат тўпи дастлаб шуғулланувчилар томонидан махсус машқларда ўргатилган бўлиши керак. Кичик мактаб ёшидаги болаларда энг асосийси табиий ва элементар ҳаракатлардан ташқари бўлиши, улар ўйинга олдиндан ўргатилмасдан киритилиши мумкин. Шундай қилиб, масалан, болаларга «Бўри зовурда» ўйини таклиф қилинганида югуриб келиб узунликка сакрашни ўргатиш шарт эмас, чунки болалар ўз ҳаракат тажрибаларидан келиб чиқиб, ўйинда бу сакрашни табиий бажарадилар. Ўқитувчининг вазифаси эса болалар диққатини ўйин жараёнида сакрашни яхши ва тўғри бажаришга қаратилиши керак. Ҳаракатли ўйинларни методик жиҳатдан ташкиллаштиришда болалар айрим ҳаракатлар жараёнида муайян машқларни бажаришда элементар ҳаракат малакаларини эгаллашлари мумкин. Маълум малакани яхши эгаллаши учун зарур жисмоний сифатни, ўқувчиларда ўйин жараёнида, фойдаланиш вақтида ривожлантирилади. Ўйинда тайин жиҳатдан ўзини тута билинса ўйинда секин–аста мураккаблаштириб бориш йўлидан фойдаланиш билан тарбияланади: янги мураккаб ўйин қоидаларининг киритилиши, ўйинчиларни ўзаро ҳаракатини элементлари бўйига ҳаммани қўлидан келадиган ёки ҳаммабоп уни ичига кирувчи, ўқувчиларининг имкониятларига ва ташкил этишни тузилиши бўйига мос келадиган, қатнашчилардан мураккаб ўзаро муносабатларни талаб қилади. Модомики, жисмоний тарбия дарсларида ҳаракатли ўйинлар жисмоний тарбиянинг бошқа воситалари билан бирга қўшиб олиб борилар экан, дарсда бошқа машқлар орасидаги ўйиннинг ўрнини тўғри аниқлаш ўта муҳим аҳамиятга эга. Ўқитувчи ҳар бир дарсда ўқувчиларнинг организмига машқлар орқали ҳар томонлама таъсир этиши лозим. У шу мақсадда турли машқларни танлайди. Дарсда ўйинлар ва бошқа машғулот турлари ўртасида методик жиҳатдан кетма–кетлиги ўрнатилиб, бу бутун дарс жараёнида машқларни тўғри тақсимлаш ва дарснинг зичлигини янада яхшилашга, қўйилган вазифани мукаммалроқ ҳал этишга ёрдам беради. Машқдан кейин, мураккаб координация, таранглашган диққатни бир жойга тўплаш талаб этилади. Ҳозиргина жадал ишлаган мушаклар кейинги машқда (ўйинда) қатнашмаслиги ёки бу иштирок ножузъий ва ўзга тусга эга бўлиши мумкин. Шундай қилиб, масалан, дарснинг асосий қисмида 5-синф ўқувчилари учун югуриб келиб баландликка сакраш малакасини такомиллаштириш ёки ўрганиш вазифаси белгиланган бўлса, унда ушбу вазифа ўйиннинг бошқа ҳаракат турлари – қаршилик кўрсатиш, улоқтириш билан бирга берилиши керак. Бунда қуйидаги ўйинларни тавсия этиш ўринли: «Доирага торт», «Қалъа ҳимояси», «Чўнқа шувоқ», «Бўлавини торт» ва ҳ.к. Агар дарс тўлиқ асосий қисмга бағишланса, у ҳолда ҳаракатчан ўйинлар билан кам ҳаракатчан ўйинларни аниқлаб олиб бориш керак ва ўйиннинг ҳаракатлилик туси ҳар хил бўлиши лозим. Масалан, 4-синф ўқувчилари учун дарсда чалғитиш билан югуриш кўп ортиқ бўлган ўйинлар («Чўртон балиқ») киритилади. Кейинги ўйинларга сакраш, қаршилик кўрсатиш, улоқтириш («Овчилар ва ўрдаклар», «Доира ичига торт», «Жуфт – жуфт бўлиб тортишиш») ва каби бошқа ҳаракат турларини киритиш мумкин. Дарсда айрим спорт турларининг техник элементларини ўргатишга йўналтирилган, ушбу сифатнинг соддалаштирилган техник элементларини ҳаракатли ўйинга тақсимлаш мақсадида, киритиш мумкин. Агар 7-синф ўқувчилари учун ўқитувчи дарс вазифаси қилиб баландликка «перекид» усулда сакрашни ўргатиш ва паст стартни такомиллаштириш белгиласа «Паст стартдан чиқиш эстафетаси» ўйини ёрдамида иккинчи вазифани ҳал этиш мумкин. Ўқитувчи бундай ҳолда диққатни паст стартнинг тўғри бажарилишига қаратиши ва ютуқни топшириқни тез ва сифатли бажарган ўқувчига берилиши керак. Кўп чарчашга йўл қўймаслик учун фаол ҳаракатли ўйинлар ва бошқа машқлар бир мунча куч ва энергия сарфлаш билан бирга қўшиб олиб борилади. Бироқ ўйиндан кейин югуриш, сакраш ёки аниқ ҳаракат мувозанат сақлаш, мураккаб координация талаб қиладиган машқларни бажариш тавсия қилинмайди. Ҳаракатли ўйинлар дарснинг барча қисмларига шуғулланувчиларнинг таркиби ва вазифасига боғлиқ ҳолда киритилиши мумкин. Ҳаракатли ўйинлар дарснинг қайси қисмига киритилган бўлса, улар дарснинг шу қисми вазифасига мос келиши керак. Биринчидан, дарснинг тайёргарлик қисмида у қадар серҳаракат ва мураккаб бўлмаган ёки ўртача жадалликдаги, умумривожлантирувчи машқлар тусидаги ўйинлар шуғулланувчилар жамоаси диққатини тортишга ёрдам беради («Тақиқланган ҳаракат», «Синф, тик туринг», «Тўп орқасидан қувлаш» каби ўйинлар 3-5 синф ўқувчиларига мос келади). Иккинчидан, дарснинг асосий қисмида ўта ҳаракатчан ўйинлардан фойдаланилиб, уларда ҳаракат малакалари такомиллаштириб, ўйин жисмоний ва ирода сифатларини тарбиялашга, саломатликни мустаҳкамлаш, қон айланиши ва нафас олиш функциясини яхшилаш, жисмоний ривожланиш даражасини оширишга ёрдам беради. Бундай кўпчилик ҳаракатли ўйинларда алоҳида ҳаракат турларига тааллуқли: тезликни ошириб югуриш, чап бериш, чидамликка, тўсиқларни ошиб ўтиш, билан, сакрашнинг ҳар хил турлари, қаршилик кўрсатиш, кураш, ҳаракатсиз ва ҳаракатланувчи нишонга тўп улоқтириш, тўпни эгаллаш малакалари, турли спорт турлари элементлари ва бошқалар. Дарснинг учинчи, якуний қисмида асосий қисмда берилган юкламадан кейин фаол дам олишга ёрдам берувчи ўйинлар, диққатни ташкил этишга, шунингдек дарснинг асосий қисмида қизғин ишдан кейин шуғулланувчилар организмини нисбатан тинч ҳолатга келтиришга ёрдам берадиган, кам ва ўртача ҳаракатли ўйинлардан фойдаланиш мумкин. «Топ, бу кимнинг овози?» (1-2 синфда), «Ким келди?» (3-4 синфда) «Синф, тик туринг» (5-7синф), «Учувчи тўп» (8-11синф) каби ўйинлар шулар қаторидан. Дарсда вақтдан тўғри фойдаланиш зарур. Уни шундай ташкил қилиш керакки, ўқувчилар ҳамма вақт фаол бўлишсин. Шу билан бирга шуғулланувчилар ўйинда фаол қатнашишлари учун тахминан бир хил шароит яратиб беришга интилиш керак. Барча ўйинчиларда шунга эришиш учун, ўйиннинг ҳар бир қатнашчиси тахминан бир хил юклама олиши зарур. Ўйинни шундай ташкил қилиш керакки, агар ўйинда, масалан, эстафетада, навбат бўйича ҳаракат қилишга тўғри келса, ҳар бир қатнашчи ўйинда фаол иштирок этиши учун имкон борича кам вақт сарфлаши керак. Бундай ҳолда ўйинчиларни кўпроқ командаларга бўлиш, топшириқ вақтини чегаралаш, югуриш масофасини қисқартириш мақсадга мувофиқ. Агар ютқазган ўйинчи ўйиндан чиқса, бундай чиқаришни жуда қисқа вақт билан чеклаш, ёки яхшиси очко билан алмаштирилгани маъқул, чунки ўйин тамом бўлгандан кейин улар ҳисобга олинади. Кўп сонли ўйинчилар билан даврада битта тўп билан шуғулланганда («ҳалқа ҳимояси», «ҳаракатчан нишон», «учувчи тўп», «тўп ўртадагига», ўйинчиларни икки гуруҳга бўлиш ва ўйинни икки даврада бир вақтда ўтказиш тавсия қилинади. Худди шундай ўйинни доирада қаршилик кўрсатиш билан ўтказиш мумкин «доирага тортиш», «хўрозлар жанги», «чўнка шувоқ»). Бундай ҳолда ўйинчиларнинг жисмоний имкониятларини тўлиқ ҳисобга олиш тавсия этилади. Ўйин бошида узоқ вақт кутиб қолмаслик, ўйинда кўп вақт бўлмаслик учун, ўқитувчи ўйин ўтказишга пухта тайёргарлик кўриши зарур: ўйин учун жой тайёрлаш, асбоб-анжом, жиҳозлар, қисқа изоҳ матни, айрим ролларни бажариш учун ўйинчиларни тез бўлиш усули, командаларга тақсимлаш ва ҳ.к. Ўйин учун маълум вақт белгилаш ва унга қатъий риоя қилиш зарур. Ўқувчиларнинг ўйинни турлича ўзлаштирганлиги, ўйинчилар кайфияти, олдиндан ҳисобга олинмаган толиқиш каби сабабларга кўра белгиланган вақтдан чекиниш ёки уни ўзгартириш мумкин. Ўйинни ташкилий жиҳатдан якунлаб, ортиқча вақт сарф қилмай, кейинги машқларга ўтиш мумкин. Дарсда ўйин учун шароит яратиш, ўқувчиларни соғломлаштиришга ёрдам беради. Яхшиси, ўйинлар майдончада, очиқ ҳавода ўтказилгани маъқул. Ўйин бино ичида ўтказилса, у ҳолда кўпроқ шароит яратилиши керак. Шифокор кўригидан кейин асосий гуруҳга киритилган болалар ёши ва тайёргарлигига мос барча ҳаракатли ўйинларда қатнашишлари мумкин. Махсус тиббий гуруҳга киритилган, яъни юрак ва бошқа органлар фаолиятида нуқсони бўлган болалар ҳаракатларини чегаралаб, уларнинг ҳаракатли ўйинларда фаол иштирок этиш иштиёқи ҳисобга олишмайди. Шундай қилиб болаларга айрим ўйинларда фаол ҳаракат талаб қилмайдиган роллар бериш, ёки уларнинг ўйин вақтини қисқартириш, нафсониятига тегмай, ҳакам ёрдамчиси орқали амалга ошириш мумкин. Шу билан бирга улар ўзига мос ҳаракатли ўйинларга жалб қилинади. Мактаб ўқувчиларини ҳар томонлама жисмоний баркамол этиб тарбиялаш мақсадида жисмоний тарбия дарсларида ҳаракатли ўйинлардан самарали фойдаланиш учун ўқув йилининг ҳар бир чорагига ўқитувчи томонидан қўйилган вазифа ва бутун ўқув мавсумини ҳисобга олиб, ўйин материалини режалаштириш зарур. Ўқитувчи ўқув йилининг бошида маълум даражадаги, мазмунан хилма - хил ўйинларни белгилаб, улар ҳар хил синф ўқувчилари учун жисмоний тарбия дастури билан мос равишда келишилган вазифага биноан болаларда турли сифат ва ҳаракат малакаларини такомиллаштириш ҳамда ривожлантириш имконини беради. Ўйинларни режалаштиришда умумтаълим мактабларининг жисмоний тарбия дастурида йил давомида синфлар бўйича берилган ўйинлар рўйхатига риоя қилиш керак. Берилган ўйинлар рўйхати ўқитувчи томонидан, мактабнинг иш шароитидан келиб чиққан ҳолда, яъни шуғулланувчилар тайёргарлигига, машғулот жойи ёки хонаси, спорт турлари бўйича асбоб-анжомларни ҳисобга олган ҳолда ўзгартирилиши мумкин. Ўйинларни чораклар бўйича тақсимлашда ҳар бир чоракдаги иш шароити ҳисобга олиниши шарт. Биринчи ва тўртинчи чоракда мактаб майдочасида, очиқ ҳавода машғулот ўтказиш имконияти мавжуд. Шунинг учун бу чоракларда, катта жой талаб қиладиган ўйинларни режалаштириш мақсадга мувофиқ. («Уйсиз қуён», «Ҳамма ўз байроқчасига», «Зув-зув», «Қирқ тош»). Иккинчи, учинчи чоракларда, машғулот бино ичида ўтказиладиган вақтда катта жой талаб қилмайдиган ўйинлар режалаштирилиши лозим.Ҳар чорак охирида ҳар бир синф учун назорат машқлари белгиланиб қабул қилинади. Назорат машқлари сифатида 1-2 – синфларда алоҳида ўйинларни қўйиш мумкин. Бу ўйинда ўқувчиларнинг маҳорати, ҳаракат тезлиги ва уюшқоқлиги, аниқ нишонга олиши, ҳаракат реакцияси суръати ва бошқа сифат ҳамда малакалари ўқитувчи томонидан қўйилган вазифани ҳал этиш учун кўпроқ зарур ва у ёки бу ўйинларни ҳисобга олишда қулай бўлиши шарт. Ўқитувчи шу билан бирга ўқувчиларнинг ҳаракатли ўйиндаги малакалари ва муайян вазифани бажариш қобилиятларини текшириш усулларини назарда тутиши керак. Турли синфларда назорат машқларини яхши эгаллаш учун қатор ўйинларни белгилаш мумкин бўлиб, шунингдек уларга назорат қилишга кўмаклашадиган машқлар киритилади. Бир йилга белгиланган ўйинлар сони ўқувчиларнинг тайёргарлиги ва иш шароитига қараб, ҳар бир синф учун мўлжалланган ўргатиш ва тарбия вазифасига боғлиқ. 1-2 синф ўқувчилари учун бир йилга тахминан 80-85 та ўйин тавсия этилади. 3-4 синф ўқувчиларига 40-50 та, 8-11 синфлар учун 30-40 та ўйин белгиланиши мумкин. Ўтилганларни такрорлаш ва янги ўйинларни ўргатиш ҳам шу ҳисобга киритилади. Ўйин чораклар бўйича тенг равишда тақсимланмай, балки улар сони чорак узунлигига ва унда қўйилган вазифага боғлиқ бўлади. Янги ўйин материали асосан биринчи, иккинчи чоракларда ва учинчи чорак охирида ўргатилади. Биринчи чорак бошида ва олдинги ўқув йилида ўтилган ўйинларни ўзгартириб ёки бошқа вариантда ўтиб мустаҳкамланади. Тўртинчи чоракда эса ўрганилган ўйинлар асосан мустаҳкамланиб шу ўқув йилида ўтилган ўйинлар мураккаблаштирилади. Чоракларни худди шундай дарслар бўйича режалаштиришда ўйиннинг ўтиш кетма-кетлиги ва уларни такрорланишини назарда тутиш керак. Масалан, ўқувчиларни спорт ўйинларига тайёрлашга ёрдам берадиган ҳаракатли ўйинларни мураккаб элементларни ҳисобга олган ҳолдаги кетма-кетликда ўтказиш керак. Уларда малакани тўғри мустаҳкамлаш учун ўқувчиларни техник усуллар билан аввалдан таништириб бориш лозим. Сўнгра бу усуллар ўқувчиларга шароитда ўргатилади. Фақат шу усуллар ўрганилганнидан кейин ўйинчи ўйинга киритилиши мумкин. Ҳаракатли ўйинда вазиятнинг тўсатдан ўзгариши ўргатилган усулни спорт ўйинлари шароитига яқинлаштиришга ёрдам беради. Уни қўллашни ўргатиш керак. Шунингдек, бундай усуллар дастлаб соддалаштирилган ҳолда, кейин ўйин вазиятида шароитни ўзгартириш билан ўрганиб олинади.Ўзгариб турадиган ўйин вазиятида алоҳида техник ва тактик усулларни кетма-кет эгаллаш учун дастлаб ҳаракатли ўйинлардан фойдаланиш тавсия қилинади. Уларда ўйинчилар бевосита «рақиблари» билан учрашишига тўғри келмайди ва ўйиннинг ҳар бир қатнашчиси навбатма-навбат ҳаракат қилади. Бу ўқитувчига ҳар бир усулнинг тўғри бажаришилишини кузатиш имконини беради. Бунда энг кўп қўлланадиган шакли ўйин эстафета ёки пойга бўлиши мумкин. Кейин бу техник ва тактик усуллар кўпинча мураккаб ўйин вазиятида ўрганилиб, унда ўйновчиларга «рақиб» билан бир - бирига тегиб контактда ўйнашига тўғри келади («Тўп қатнашчиси», «Тўп тутиб олувчи»). Тўп билан ҳаракат қилишнинг дастлабки малакасини эгаллашнинг яна бир йўли ҳар хил усулда узатишни тавсия этиш мумкин. Ўйин қатнашчилари билан тўпни узатиш техникаси ўрганилганидан сўнг, ана шу малака «Тўп орқасидан қувиш» ўйинида такомиллаштирилади. Тўпни узатиш малакаси дастлаб ўйиндан олдин, яъни тўпни эпчиллик билан ташлаш ва илиб олиш талаб қилинмайдиган, шунингдек тўпни илиб олиш учун, ҳамда аниқ тўп ташлаш учун тўсиқ бўлмаган ҳолда такомиллаштирилади. Ана шундай ўйинларга мисол қилиб қуйидагиларни кўрсатишимиз мумкин: «Қалъа ҳимояси», «Ҳаракатдаги нишон». Кейин командали ўйинда онабоши ёки ўйинбоши томонидан тўсқинлик қилинмасдан, лекин мусобақалашиш элементлари билан тезкор тўп узатиш такомиллаштириб борилади («Тўп ўртадагига», «Тўп узатдингми, ўтир»). Ушбу малакалар кейинчалик тўпни узатишга тўсқинлик қиладиган ўйинбошилар билан келадиган ўйинда (1-3 киши) такомиллаштирилади. Ундан кейин отиш ва илиб олиш бошқа элементлар билан бирга олиб борилади: тўпни олиб юриш, узатиш орқали саватга ташлаш. Ҳар хил эстафеталарда бир-бирига мослаб бир бутунлик ҳосил қилиб қўшиб олиб борилди. Кейинчалик бу малакалар командаларга бўлиниб рақиблар бир-бирига тегиши билан, бироқ чегараланган шароитда такомиллаштирилади. (фақат айрим ўйинчилар, қоидага биноан, рақиб билан бир-бирига тегиши мумкин; рақибга тегиш имкони бўлган, ерда қоида бўйича жой чегараланади. Шундай ўйинларга «Тўпни илиб олувчи», «Отишма», «Тўп капитанга» кабилар мисол бўлиши мумкин). Ниҳоят, тўпни отиш ва илиб олиш малакаси команда ўйинларида такомиллаштирилиб, унда ҳар бир ўйинчи бутун майдон бўйлаб ўйнаган шароитда рақиб билан бир-бирига тегишга киритилади («Тўпни олувчи», «Тўп учун кураш»). Ўйинчиларнинг ўзаро ҳаракати ва ўзаро муносабатлари қоида бўйича ўйин секин–аста мураккаблаштирилиб, улар спорт ўйинига яқинлаштирилиши мумкин. Ўқувчиларни барча спорт ўйинларига тайёрлашда, шунингдек бошқа спорт турларининг техника ва тактика элементларини ўргатишда усуллар изчиллик билан такомиллаштирилади. Ўқитувчи ўқув йилининг охирида ўқувчилар ўйин материалини қай даражада эгаллаганлигини ҳисобга олиб келаси ўқув йилида ҳар бир синф ўқув материалини режалаштириш учун тегишли хулоса чиқаради. Шунингдек, режалаштиришда 3-6 – синфлар ҳаракатли ўйинлар бўйича мактаб ичида ўтказиладиган мусобақалар назарда тутилиб, уларнинг барини чорак ёки ўқув йилининг охирида ўтказиш қулай. Download 1.45 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling