Ўрта махсус таълим вазирлиги


IV БЎЛИМ МИЛЛИЙ ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАРНИ ЎТКАЗИШ


Download 1.45 Mb.
bet7/151
Sana31.03.2023
Hajmi1.45 Mb.
#1313261
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   151
Bog'liq
СПОРТ ВА ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАР ВА УНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ

IV БЎЛИМ
МИЛЛИЙ ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАРНИ ЎТКАЗИШ
МЕТОДИКАСИ
Республика Президенти И.А.Каримов: «Сиҳат–саломат бўлишнинг анъанавий қадрини қайта тиклаш ва оила қадри билан шарафли бир ўринга кўйиш керак. Бизнинг замонамиз баҳодирлар ва ҳимоячиларимиз бўлган полвонларга азалдан бош ва уларни меҳр билан парвариш қилиб келмоқда. Бугунги кунда ҳамма жойда спортнинг миллий турлари қайта тикланмоқда. Ўзбекистон халқлари спорт жамиятида дадиллик билан ўзини кўрсатмоқда» деган эди. Халқимиздан кўплаб баҳодирлар, ботир ва паҳлавонлар етишиб чиқди, фарзандларининг жисмонан бақувват ва етук кишилар бўлишида халқ анъанавий болалар фольклори билан тенгдош болалар фольклор халқ ўйинларининг бугуни ҳам, келгуси ҳам порлоқ ва ҳаётбахшдир. Зеро авлоднинг соғлом ва куч- қувватли бўлиши ҳар вақт ва ҳар жамиятда асосий масалалардан бўлиб қолаверади.
Ўзбек болалар фольклор ўйинларининг илдизларини қадимдан, яъни эрамиздан аввалги минг йилликлардан излаган маъқул. Маҳмуд Қошғарийнинг «Девону луғотит-турк» китоби ҳамда IX асрда яратилган дидактик асар «Ирқ битиги» (фаол китоби) ва манбалардаги қайдларда қатламларида ҳам болалар фольклори, жумладан болалар халқ ўйинларининг излари бор, албатта. Анъанавий халқ болалар ўйинларининг яшовчанлиги, тарбия бобида асосий ўринлардан бирида эканлигининг боиси нимада? Нима учун болалар, ҳатто баъзан катталар ҳам ўйинга ўч бўладилар, ҳаётларини ўйинларсиз тасаввур қила олмайдилар? Бунинг сабаби, биринчидан, ўйинларнинг жуда қизиқарли ва мароқли эканлиги бўлса, иккинчидан, уларнинг эмоционал таъсирчанлигида, учинчидан, дид-фаросат, тафаккур, шунингдек, жисмоний қувватни оширишга қаратилганлигидан, тўртинчидан, ён–атрофдаги воқеа-ҳодисаларни англаш, дунёни таниш маънавий-маърифий ва ахлоқий тарбияга алоҳида таъсир этишлигидадир. Болалар ўйинлари, қолаверса умуман ўйинларнинг чуқур миллий, айни чоғда, байналминал хусусиятларга эгалиги, руҳиятни кўтариши, қалбни забт этиши, ўта таъсирчан ва ҳаяжонлилиги билан ажралиб туради.
Дарҳақиқат, ўйинлар, хусусан, фольклор ўйинлари ҳар бир кишига, жумладан болага ҳам олам-олам қувонч, шодлик бағишлайди, уни ҳаракат ва ақл-идрокнинг фавқулодда қизиқарли оламига олиб киради, ўзлигини унутиб, ўйинга берилишини таъминлайди, тафаккур, дид-фаросатни ўстиради. Теварак-атроф, кишилар билан танишувида ёрдамлашади, ақлий ва жисмоний камолот сари етаклайди. «Болалар фольклор ўйинлари руҳи, табиати, характери, поэтикаси, иштирокчиларнинг ҳатти-ҳаракати, шу ҳаракатнинг меҳнат ва миллий анъаналари билан турмуш кечириш шароитлари, жўғрофик яшаш ўрни, иқтисодий ва сиёсий талаблардан шаклланади». Болалар ўйинлари ҳам, умуман ўйин санъати каби, сипретик тарзда меҳнат жараёнида юзага келган. Демак, ўйинларнинг асоси меҳнатдир. Ижодкори эса катталар ва болаларнинг ўзидир. Халқимизнинг ўзбекона зукколиги, топқирлиги, ижодкорлиги, жангарилиги, оқилу-донолиги ана шу санъат тури, яъни ўйинлари орқали ҳам намоён бўлади. Айни чоғда ўйинлар – халқ ҳаёти, интилиши, кураши, орзу – умиди, мақсади, нияти, унинг фалсафаси, дунёқараши, этик-эстетик қарашларининг ўзига хос рамзий ифодаси ҳамдир. Ўзбек болалар фольклор ўйинлари кўп асрлик тарихга эга. Улар асрлар давомида халқимизнинг ижтимоий – сиёсий, иқтисодий, маданий ва маънавий-маърифий ҳаёти, ҳаётий кузатувлари, тажрибаси, ўзаро алоқалари, маънавий-руҳий муносабатлари, мулоқот-мунозаралари асосида юзага келган ва амалий ҳаракатда, яъни жонли анъаналарда бизгача етиб келган. Ҳа, болалар ўйинлари халқимизнинг бетакрор олтин меросига оид. Уларни доно ота-боболаримиз, зукко момоларимиздан, бизга қадар етиб келганлар.
Халқда «Болаларнинг ўйинига қара, ўсган бўйига қара, унинг кимлигини, нимага қизиқишини ўйнаган ўйинидан билса бўлади» деган хикматли ибора бор. Айтиш жоизки, болаларнинг ўйинларидан келиб чиқиб, уларнинг характери, қизиқиши, интилиши, мақсади, одатлари, хулқ-атворини билиш мумкин.



Download 1.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling