Ўрта махсус таълим вазирлиги


III БЎЛИМ ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАРНИНГ ПЕДАГОГИК ТАЪРИФИ


Download 1.45 Mb.
bet4/151
Sana31.03.2023
Hajmi1.45 Mb.
#1313261
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   151
Bog'liq
СПОРТ ВА ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАР ВА УНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ

III БЎЛИМ
ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАРНИНГ ПЕДАГОГИК ТАЪРИФИ
Ҳаракатли ўйинлар педагогик таърифининг функционал асоси қуйидагиларни ўз ичига олади:
1. Болаларни ўзига хос ўйин фаолиятида ёшига қараб ривожланиши, тарбиялаш ва ўргатишнинг турли босқичларида уни умумий ва алоҳида аниқлашга ёрдам бериш;
2. Болаларнинг ҳар томонлама жисмоний ривожланишига ўқитувчи томонидан ҳаракатли ўйинларнинг аҳамиятини очиб бериш; айнан ҳаракатли ўйинларни педагогик таърифини мактаб ёшидаги болаларнинг жисмоний тарбия назарияси ва услубиётининг алоҳида саволларини ўрганишда муҳим мезон ҳисобланади. Шу билан бир қаторда ушбу педагогик таъриф маълумотлари ўқувчилар билан шуғулланиш ва болаларни ҳаракатли ўйинларда ташаббускорлигини тўғри танқидий баҳолаш учун муҳим бўлган билимлар билан қуроллантиради.


ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАРНИНГ ПЕДАГОГИК АҲАМИЯТИ


Ўйинларнинг ҳаракат мазмуни турлича кўринишга эга. Уни организмнинг функциясига ва системаларига ҳар томонлама таъсир этиши, шуғулланувчиларнинг чиниқтириш ва саломатлигини мустаҳкамлаш, жисмоний ривожланиш учун эса ўйиндан очиқ ҳавода фойдаланиш каби зарур ҳолатлар барчага баробар имкон туғдиради.
Ўйинда ҳаракатланишни ташкил қилишнинг ўзига хос хусусиятлари гигиеник нуқтаи назардан ҳам катта аҳамиятга молик.
Ҳаракатли ўйинлар ҳаёт учун муҳим бўлган сифат ва самара малакаларини мустаҳкамлайди ҳамда бола организмининг комплекс ривожланиши учун алоҳида имкониятлар яратиб беради. Қатнашчиларнинг ўйинчиларни мустақил равишда ташаббускорлигига нисбатан ва ўйин ҳолатидаги ўзгаришлар шароитига кўра ўзига хос боғлам ва воситалар билан бирга қўшиб олиб бориш ҳаракатлари бир вақтнинг ўзида намоён бўлади.
Бир қарашда ҳаракатли ўйин иштирокчиларнинг умумий жисмоний тайёргарлигини намоён этувчи восита бўлиши мумкин. Маълумки, ўйин шароитининг ўзгарувчанлиги, унда ғалаба учун курашишда турли шароитнинг тўсатдан юзага келиши, тўғри ҳаракат ва қарорни талаб қилиш ўйин қатнашчиларининг муҳим имконияти ҳисобланади. Ҳаракат иштирокчиларнинг малакаларини турли боғланишда ва бирга қўшиб олиб боришда қўллашга йўналтиради. Шундай қилиб, назарда тутилган ҳаракат малакаларини истиқболда такомиллаштириш, маълумот олиш ва кўпроқ ўйин ҳаракатида мураккаб усулларни мустаҳкамлаш учун ушбу ўйиндаги тўсиқни, қийинчиликларни енгиб ўтиш иштирокчилар учун навбатдаги меъёрий вазифаларни белгилайди:
Имконият яратиб берилади.
Ҳаракатли ўйин онгли фаолият ҳисобланади. Ўйинлар билан шуғулланиш, ўйин қатнашчиларининг янгиларини ҳис қилиш, тасаввур этишлари билан бир пайтда уларнинг тушунчасини бойитади. Шу билан бирга ҳаракат қилиш қобилиятини ривожлантиришга ёрдам беради. Ўз навбатида ҳар кунги амалий фаолиятида аҳамиятга эга, шунингдек гимнастика, спорт ва туризмда ҳам.
Ҳаракатнинг, таркиби (мавзу, мазмуни) ҳаракатли ўйиннинг ғояси шунинг учун муҳимки, унда иштирокчиларга ҳаётда амалга ошадиган ҳолатлар учун максимал ҳаракат шакли ҳақида тўғри тушунча билан жамиятда мавжуд бўлган инсонлар ўртасидаги муносабатларни ҳақидаги тушунишга ёки билишга ёрдам беради.
Ўйинда турган жойини аниқлаш элементлари билан ва юриш холатидаги малакаларни қўллаш, умумтаълим характеридаги айрим билимларни амалиётда мустаҳкамлашга имкон беради (математика, география, табиатшунослик ва бошқа фанлар).
Шундай қилиб, ҳаракатли ўйинлар шуғулланувчиларнинг ақлий ривожланишига таъсир кўрсатиши мумкин. Бироқ бундай таъсир этишни ҳаддан ташқари баҳолаш мумкин эмас. Модомики энг аввало барча ҳаракатли ўйинлар ўзининг хусусиятига кўра шахсан жисмоний тарбия вазифани ҳал этишга йўналтирилади.
Маънавий ва маърифий ғояларнинг йўналтирилишини таъминлаш шароитида жамоа бўлиб ўйналадиган ҳаракатли ўйинлар шуғулланувчиларнинг ахлоқ сифатларини ва характерининг ижобий томонларини шакллантиришга ёрдам берииши мумкин.
Ҳаракатли ўйинларнинг мазмунан ўзига хос хусусиятга эга бўлиши уни жонли ва қизиқарли ўтказишга имкон беради. Масалан, ўйинга диққат эътиборни жалб қилишдаги катта аҳамияти. Ўйин қатнашчилари томонидан унга қизиқишнинг уйғотилиши мақсадга эришишдаги энг яхши йўл ҳисобланади. Мазкур жараён мураккаблашадиган бўлса, ҳатто ўйин жараёнида ҳам енгиш зарур. Шуларни ҳисобга олиниши керакки, агар ўйинда натижага енгилгина эришилса, бундай ҳаракатли ўйин қатнашчиларнинг узоқ вақт қизиққанлигини кўрсатмайди. Ҳатто натижага эришиш мумкинлиги аён бўлсада, бу муайян маълум даражадаги кучни талаб қиладики, оқибатда вазифани ижобий ҳал этиш билан боғлиқ бўлади. Бунга ўхшаш ҳаракатли ўйинлар қизиқарли ва ўзига жалб қила олади. Ўйиннинг қизиқарли мазмуни ўйин қатнашчиларини меҳнат қилишга ундаши мумкин. Чунки улар у ёки бу усулларни бўшаштирмасдан фаол такрор-такрор бажаришлари асносида бардошини ва жисмоний қобилиятини амалда намоён қилади.
Жамоа бўлиб ўйналадиган ҳаракатли ўйинни мусобақалашишга оид характери шунингдек мақсадга эришиш учун маълум кучни сарфлашда, қатъиятлилик, мардлик, сабот-матонат кўрсатишни намоён қилишда иштирокчиларни фаолликка қизиқтириши мумкин. Ўйин ҳаракатининг мусобақалашишга оид характери рақиб томонларни ажратиб юбормаслиги керак. Бу жуда муҳим. Чунки беллашувнинг кескинлиги уларни бир-бирига янада жипслаштиради.
Жамоа бўлиб ўйнайдиган ҳаракатли ҳар бир қатнашувчи умумий устунлигига аниқ ишонч ҳосил қилади. Ўзаро тушуниш билан ҳаракат қилиш эса, умумий мақсадга эришишда ва тўсиқлардан ошиб ўтишга йўналтирилган.
Жамоа бўлиб ўйналадиган ҳаракатли ўйинларда, ихтиёрий равишда ҳаракат қоидалар билан чегараланиш айни вақтда ўйинга қизиқишнинг ортишига шуғулланувчиларда онгли интизомни тарбиялашга ёрдам беради.
Ўйин қоидалари қатнашчиларининг ҳар хил ўрнини аниқлайди. Ҳар бир иштирокчи вазифасини бажаришда жамоада ўйнайдиган ўртоқларини вазифаси билан одатда мустаҳкам ўзаро алоқада бўлади. Ўйин қатнашчилари ўртасида ўйин вазифасининг тўғри тақсимланиши (кучини, қобилияитни, ҳар бирининг қизиқиши) уларни бир-бирлари билан биргаликда фаол ҳаракат қилишда ўзаро ҳурмат қилишга ундайди. Ўзларининг амалий ҳаракатларига жавобгарликни хис қилишга ўрганадилар, ўртоқларига ёрдам беришга одатландилар. Жамоа бўлиб ўйналадиган ҳаракатли ўйинларда у ёки бу балки ўйин қатнашчиси ўзининг вазифасини қандай бажаришдан қатий назар, у мақтовга сазовор бўлиши мумкин ёки тескариси, ўртоқларидан танбеҳ олиши мумкин.
Турган гапки, жамоадаги ўз тенгқурларининг фикри алоҳида ўйинчиларнинг тарбиясига кучли таъсир кўрсатади. Шундай қилиб, ҳаракатли ўйинлар ўқитувчининг раҳбарлигида жамоа орқали жамоада болаларни тарбиялашда энг самарали усуллардан бири ҳисобланади. Жамоа бўлиб ўйналадиган ҳаракатли ўйинлар ўртоқлик, ўз ҳаракатига жиддий муносабатда бўлиш ва ўйиндаги бошқа илғор ўйинчиларнинг ҳаракатларига одатланиш ҳиссини ривожлантиради.
Ҳалол, қўпол ҳаракат қилмасдан ўйналадиган ўйин айрим ўйинчилар ва командаларнинг эришган ютуқларига ижобий баҳо бериш, ўйинчилар юриш-туришининг оддийлиги, мусобақалашишининг кучлилиги ёки таъсирчанлиги спортга бўлган муҳаббатни тарбиялайди. Командани спортнинг обрўсини ҳурмат қилишга ўргатади.
Ўйинчиларда кўришни билишга ва чиройли, эпчил, аниқ, тез мақсадга йўналтирилган ҳаракатларни баҳолашга кўникма ҳосил қилади. Келишилган ҳолда аҳил ҳаракат қилиш ўйинчиларни эстетик тарбиялашга ёрдам беради.
Ҳаракатли ўйинлар билан шуғулланиш ҳаракатнинг ўзаро келишишини ва ўзаро мослигини такомиллаштиришга ҳамда кўникма ҳосил қилишга ёрдам беради; ишлаш ритмини ва тўхтовсиз ёки тез керакли меъёрда киришга билишни вужудга келтиради; турли-туман ҳаракат вазифаларини эпчил ва тез, кўпроқ мақсадга йўналтирилган ҳолда бажариш (айрим ҳолларда тўсатдан пайдо бўладиган), зарур бўлганда зўр бериш қаътиятлиликни талаб қилганда намоён бўлади.
1. Жисмоний машқлар билан дарс шаклида шуғулланилаётганда ҳаракатли ўйинларни дарснинг таркибий қисмига киритилади ва шуғулланувчиларнинг эришилган ютуқларини текширишда амалий жиҳатдан ўргатиш учун хизмат қилади. Бундан ташқари ўйинлар дарснинг мазмунини тўлиқ ташкил қилиши ҳам мумкин (масалан, кичик мактаб ёшидаги синфларда ҳаракатли ўйинлар тўлиқ дарс шаклида ҳам ташкил қилиниши мумкин; махсус жисмоний тарбия олий ўқув юртларида ўйинлар билан ўқув машғулотлари ўтказилади).
2.Ҳаракатли ўйинлар машғулоти дарсдан ташқари шакллари таркибий қисмига ҳам кириши мумкин (масалан, байрамларда, сайрларда, экскурсияга чиққанда).
3.Ҳаракатли ўйинларининг мустақил равишда ташкил қилиш шаклларини ҳам намойиш қилиш мумкин (ўйин қатнашчиларининг таркибий қисми муқобил бўлмаган шахсий ва жамоа ўйинлари, ўртоқлик учрашувлари, ҳаракатли ўйин бўйича команда мусобақалари; турар жойларида, маҳаллаларида, оромгоҳларда, спорт ва туристик меъёрларда; болалар дам олиш оромгоҳларида, байрамларга, ҳар хил саналарга, эрталабки гимнастика машқлари ўрнида 4-5 та ўйин ўтказишлари мумкин).



Download 1.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling