Ўрта махсус таълим вазирлиги
КИЧИК МАКТАБ ЁШИДАГИ БОЛАЛАР ЎЙИНЛАРИ
Download 1.45 Mb.
|
СПОРТ ВА ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАР ВА УНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- ЎРТА МАКТАБ ЁШИДАГИ БОЛАЛАР ЎЙИНЛАРИ
- КАТТА МАКТАБ ЁШИДАГИ БОЛАЛАР ЎЙИНЛАРИ
I-IX СИНФЛАРДА ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАР
КИЧИК МАКТАБ ЁШИДАГИ БОЛАЛАР ЎЙИНЛАРИБола мактабга келиши билан диққати ўқишга қаратилади. Мактабда ўқиш ёки таълим олиш унинг учун мустақил фаолияти тури бўлиб, унга кичкина ўқувчи мактабда ҳар куни тўрт соатни ва уйда камида 1,5-2 соатни бағишлайди. Бироқ кичик мактаб ёшидаги болалар ўқишдан бўш вақтларида жуда кўп ўйнайдилар. Уларнинг алоҳида қизиқиши югуриш, сакраш, улоқтириш ва бошқа сунъий ҳаракатлар билан ўйинни жонлантириб юборади. Ўйинни уйдан, мактабдан ташқари яна болалар жисмоний тарбия дарсларида, мактабда ўтказиладиган спорт секцияларида, синфдан ташқари бошқа машғулотлар вақтида ўйнайдилар. Болалар билан ўйинга оид машғулотларни қишки ва ёзги соғламлаштириш майдонларида оромгоҳларда ҳам ўтказилади. 7-8 ёшдаги (1-2 синф ўқувчилари билан) қизлар ва ўғил болалар билан ҳаракатли ўйинларни айниқса ана шу ёшда ўраб турган муҳитни организмга турли таъсирларга мойиллиги назарда тутган ҳолда болани тез толиқиб қолишини ҳам ҳисобга олиш керак. Бу ёшда танадаги тоғайларнинг суякларга айланиш жараёни ҳали тугалланмаган. Кемирган тўқиманинг бирмунча юпқа қатлами суякнинг катта эгилувчанлигига боғлиқ бўлади. Айниқса – умуртқа поғанаси. Мушаклар нисбатан кучсиз (айниқса, бу орқа мушаклар ва қорин прессига тегишли). Шунинг учун ҳаракатли ўйинларнинг ҳаракат мазмунлари (катта бўлмаган, мушаклар таранглашишининг узоқ давом этиши) катта аҳамиятга эга. Бу ёшдаги боланинг юрак қон – томир тизими катта ёшдагилардан фарқли ўлароқ қон томирларининг кенглиги деворларнинг эластиклиги юрак мушакларининг ишлаши учун жуда қулай шароит яратиб беради. Бироқ асаб аппаратларининг у юрак функциясини тартибга солиши ҳали етарли даражада такомиллашган эмас (бу юракнинг енгил қўзғалувчанлиги ҳалос). Ўйинда болалар катта ҳаракат фаоллигини намоён қилишга қодир. Айниқса уларнинг сакрашда, югуришда ва бошқа ҳаракатларда қатнашиши, катта куч ва энергияни сарф қилиш билан бирга уларнинг қисқа вақт дам олиши рақиб томоннинг ҳам имкониятини характерлайди. Бироқ улар, айниқса маълум бўлган фаолиятнинг бир хиллигида тез чарчаб қоладилар (булар кўпроқ ўхшаш ўйин ҳаракатларини кўп марта такрорланишида намоён бўлади). Болаларнинг (айниқса, 7-8 ёшлик) диққати мустаҳкам эмас ва фикран тарқоқ, бир буюмдан бошқа буюмга тезда ўтувчан бўлади. Бу ёшдаги болаларнинг ҳаракатли ўйинларидан ўзига хос хусусиятлари ривожланишида маълум даражада аксини топади. Одатда кичик мактаб ёшида узоқ давом этмайдиган ҳаракатли ўйинлар ва муайян хусусиятга эга бўлган ўйинлар қатнашчиларининг катта ҳаракатчанлигини ҳисобга олган ҳолда қисқа вақт дам олиш билан алмашланади; ўйин эркин, турфа ва оддий ҳаракатлардан ташкил топган бўлиб, бунинг устига ишлашга катта мушак гуруҳларини жалб қилинади. 7-8 ёшдаги болалар диққатининг етарли даражада барқарор эмаслиги ва нисбатан иродавий сифатни кам ривожланганлиги ўйин, унинг қоидасининг камчилиги дея тушунтирилади. Шундай бўлсада, етти-саккиз ёшдаги болалари ўйинларини мактабгача тарбия муассасаларида тарбияланувчиларнинг ўйинлари билан таққослашда қатнашчиларининг мураккаб ҳаракатларни бажаришлари асосида ташкил этилади; жамоа олдида ўйновчиларнинг жавобгарлиги ортиб боради, болаларни қизиқувчанлиги, мустақиллилиги, фаоллиги ривожланишини уларнинг тез интилиши ва ташкил қилинадиган ўйинларга бир вақтнинг ўзида киришиб кетиши билан тушунтириш мумкин. Ўйинчи болалар нисбатан қисқа вақт ичида аниқ мақсадга эришишга ҳаракат қилади; уларга яъни, тиришқоқлик, қаътиятлилик, ўзини тута билишлик, вазминлик етишмайди. 7-8 ёшдаги болаларда ўзига хослиги тез-тез кайфиятларини ўзгартириб туришидир. Улар ўйинда яхши ўйнай олмасалар тезда жаҳллари чиқади, лекин ўйин билан овора бўлиб қолганларида, уни тезда унутиб юборадилар. 7-8 ёшдаги болалар нимани кузатсалар, эшитганини, кўрганларини тезда қабул қилади ва ўзлаштирадилар. Бироқ, бу ёшда болада тасаввур қилиш, кўргазмали фикрлаши борган сари кўпроқ бутун борлиқни ўраб турган воқеа кўргазмали билишдан фикрлаш тушунчасига ўрнини бўшатиб беради. Ўйин ҳаракатларида кўпроқ онгли равишда қилинганлигини намоён қилиши учун яхши таъсир қиладиган имконият келиб чиқади ва таассуротларни парчалаб ташлашни, кузатиладиган нарсаларни қиёслаш ва таққослашни билишни ташкил этади. Болалар ўйинда ўзларининг ўртоқларини кузатиб бориб, ўйинчиларни хатти-ҳаракатларига ва бажараётган ишларига кўпроқ танқидий қарай бошлайдилар. Ҳар бир ҳаракат устидан онгли равишда назорат қилиш, танқидий фикрлаш, аниқ бўлмаган қоблиятларнинг ўсиши ўқувчиларни янги, ўйин шароитини ва кўпроқ мураккаб қоидаларини муваффақиятли равишда ўзлаштиришга, ўқитувчининг тушунтириши бўйича ўйинда зарур бўлган ҳаракатларни бажаришни кўрсатиш билан мустаҳкамлашга имкон беради. 7-8 ёшдаги болаларнинг кўп ўйинлари сюжетли-жонли таъсирчан характерда бўлиб, болаларни ижодий, ўйлаб чиқаришга уддабуронлик билан интилишига мос келади. Ўйинда сюжет – жонли таъсирчан мазмуни мактабгача тарбия ёшидаги болаларнинг ўйинлари билан таққосланганида мураккаблашиб боради. Бу шу билан боғлиқки, бу ёшдаги болаларда уларнинг ақлий билим даражаси кенгаяди; улар ўқиш ва ёзиш малакасини эгаллайдилар. Болалар битта ва катта бўлмаган гуруҳ бўлиб ўйнайдилар, гоҳида кўп сонли жамоа бўлиб, таркибида 30-40 киши қатнашади (катталар раҳбарлиги остида). Бу ўйинлар аксарият ҳолатда жамоани гуруҳларга ёки командаларга бўлмасдан ўйналади. Бироқ, педагогика амалиётидан маълумки, 7-8 ёшдаги болаларни айрим оддий ўйинларда алоҳида-алоҳида жамоа гуруҳларини ўзаро мусобақалашувлари, командаларнинг, ҳар бир ўйинчининг ҳаракат натижаларини аниқлаш билан боланинг жисмоний тайёргарлик даражасини ҳамда унинг характерига мослигини ҳисобга олинади. 1. Сочилиб-чопиб бошқа жойга ўтиб олиш, тўғрига, доира бўйлаб, йўналишни ўзгартириш билан чап бериб югуриб ўтиш билан ўйналадиган ўйинлар муҳим ўрин эгаллайди. 2. Бир ёки икки оёқда шартли равишда чизилган тўсиқлар ва буюмлар устидан сакраш билан ўйналадиган ўйинлар. 3. Тўпни узатиш, улоқтириш, илиб олиш, узоққа ва нишонга йўналтириш билан ўйналадиган ўйинлар, турли ҳаракатлар, тақлид қилиш ёки ижодий ёндошувли ўйинлар. Ҳар бир ўйин асосан юқорида кўрсатиб ўтилган ҳаракат турларидан ташкил топган бўлиб, одатда улар якка ёки навбат билан ва айрим ҳолатда бирга қўшиб қўлланилади. Масалан, “Бўш ўрин” ўйини (“Ким тез”), ким узоққа югуриш билан тузилган “Сакра бодом чумчуқлар” ўйини – сакрашга оид “Бўри зовурда” ўйини югуриш билан унга узунликка сакраш ҳам қўшилган. Болалар билан ҳаракатли ўйинларни қишда очиқ ҳавода ва шамол бўлиб турган вақтда ҳам ўтказиш мумкин. Чунки, мактаб ёшидаги болалар организмининг ўзига хос хусусиятларидан бири–бу катта иссиқлик ажратиши билан белгиланади. III– IV синф ўқувчилари (ўғил ва қиз болалар) ҳаракатли ўйинларини ўтказишда шу нарсани назарда тутиш керакки, улар организмнинг катта бардошлиги амалда намоён бўлади. Организмдаги барча жараёнлар осойишта ўтади–тананинг оғирлигига нисбатан бўйнинг ўсиши секин кузатилади. Суяк-пай аппарати етарли даражада эгилувчан, мутаносиб эмас. Мускулларнинг ўсиши аста-секин боради ва болаларнинг кучи унча кўп эмас, организм бир томонлама юкламага ва жисмоний зўриқмаларга тайёрлиги етарли даражада эмас. Юрак ва қон томирларнинг текисланиш фаолияти турғун эмас. Шунинг учун узоқ давом этмайдиган югуриш ва сакрашлар ҳар хил қўл, оёқ, гавда ҳаракатлари ўйинида болаларнинг нормал жисмоний ривожланишига ёрдам берадиган қимматли ва фойдали машқлар деб тан олинади. Нафас олиш мушаги нисбатан бўшлиги сабаби етарли даражада чуқур нафас олмаслиги бўлиши мумкин. Шу сабабли ўйинда фаол ҳаракат қилиш, нафас олиш аппаратига ёрдам берадиган чуқур тўлиқ нафас олиш билан бирга алоҳида аҳамият касб этади. Ўйин гимнастик кўринишда бўлиб, ўқувчилар онгли равишда иродани ишга солишни, тажрибани, машқларни талаб қилади. Шунга қарамай, иштирокчилар, анча-мунча ҳаракатларни эгаллайдилар. Уларнинг ўйинлари 7-8 ёшли ўқувчиларга нисбатан кўпроқ давом этиб, ўйин қатнашчилари узоқ вақт давом этадиган узлуксиз ҳаракатда бўлишлари мумкин (“Оқ айиқлар”). 3-4 синфларда ҳаракатли ўйинларни дарснинг асосий ва якунловчи қисмларида ўтказиш тавсия этилади. Чунки дастурда дарснинг кириш қисмида саф машқларини ўтказиш белгиланган. Ўйинларда югуриш, сакраш, улоқтириш ёки ирғитиш каби ҳаракатлар бажарилишига алоҳида эътибор бериш лозим. Бу ёшдаги болалар билан асосан оддий ва ўртача мураккаб ўйинлар ўтказилади. Агар болалар етарли даражада тайёрланган бўлса, яна мураккаброқ, яъни жамоаларга бўлиниб ижро этиладиган ўйинларни ҳам ўтказиш мумкин. Болалар бу ўйинларда “Бир киши ҳамма учун, ҳамма бир киши учун” қоидасига биноан биргаликда ҳаракат қилишни ўрганадилар. Бу ҳол бутун жамоанинг, унинг иштирокчиларнинг масъулиятини оширади. Командали ўйинлар етарли даражада чаққонлик, ҳозиржавоблик, фаросатлилик ва жисмоний тайёргарлик талаб қилиб, айни вақтда бу хусусиятларни ривожлантиради. Жисмоний тарбия дарслари кўпинча турли ўйинлардан иборат бўлиб, улардан гимнастика ҳамда асосий спорт ўйинлари–баскетбол, волейбол, футбол, қўл тўпи кабилар ҳам ўрин олади. Ўқитувчи ҳаракатли ўйинлар ёрдамида жисмоний машғулотларни қизиқарлироқ ўтказади ва III-IV синф ўқувчиларида турли ҳаракат кўникмаларини ҳосил қилади. III-IV синф ўқувчилари ҳаракатли ўйинларда қатнашганда улар ҳаракатлари фаоллашиб, тартибли ва аниқроқ бўлиб боради. 9-10 ёшли болаларнинг ўйинлари бирмунча мураккаблашади. Ўқитувчи ўз олдига ўқувчиларда спортнинг бирор тури бўйича ҳаракат кўникмаларини ҳосил қилиш вазифасини қўяр экан, айрим дарслар шу вазифани бажаришга қаратилган ўйинлардан иборат бўлиши мумкин. Шуни ҳам назарда тутиш керакки, ўйин дарсларини ўтказиш ўқувчилардан айрим ўйин ҳаракатлари кўникмаларига эга бўлишни талаб қилади. Ўйин дарсларини ҳар ўқув чорагида ўтказиш мақсадга мувофиқ. Шунда ўқитувчида болалар қандай ҳаракат кўникмаларни эгаллаганини аниқлаш имкони пайдо бўлади. Ҳаракатли ўйинлар III-IV синф дарсларидан ҳам анча кенг ўрин олади. Бу снифлардаги ҳаракатли ўйинлар жисмоний тарбия дарсларида ҳосил қилинган ҳаракат кўникмаларини такомиллаштириб, уларни мустаҳкамлашга учун хизмат қилади. Дарснинг асосий қисми муайян вазифани амалга оширишга, масалан, баскетбол ўйинининг асосий элементларини ўргатишга доир ўйин материалларидан иборат бўлса, унинг кириш қисмида “Тўплар найчаси” сингари ҳаракатли ўйинлардан фойдаланиш мумкин. Бундай ҳолларда дарснинг асосий қисмига “Овчилар ва ўрдаклар”, “Отишма” ўйинлари киритилади. Ўйинларни ўтказишда баъзи элементларнинг нақадар тез бажарилганлигини эмас, балки бажарилиш сифатини ҳам алоҳида ҳисобга олиш зарур. ЎРТА МАКТАБ ЁШИДАГИ БОЛАЛАР ЎЙИНЛАРИЎсмирлар фоалиятидаги бошқа ўйин турлари орасида ҳаракатли ўйинлар кичик мактаб ёшидаги болаларга нисбатан камроқ ўрин эгаллайди. Ўсмирларнинг диди ёки кўнглига маъқул ҳаракатли ўйинлар сони тобора камайиб борса ҳам, бироқ улар кўпроқ аниқ шаклланган бўлади. Бундай ўйинларнинг мақсадга йўналтирилганлиги ўсмирларнинг у ёки бошқа спорт турига бўлган қизиқишини акс эттиради. Ўқитувчи ҳаракатли ўйинларни ўтказишда V-VIII-синф ўқувчиларининг ёш хусусиятлари, улар организми ўсиши жиҳатлари билан ифодаланишини унутмаслиги ва шу сабабли дарс машғулотлари вақтида уюштириладиган ўйинларни аста-секин мураккаблаштириб, мақсадга мувофиқлаштириб бориши лозим. Ўсмирлар билан ҳаракатли ўйинларни ўтказишда 11-14 ёшли ўғил ва қиз болаларда (5-8 синф ўқувчилари)нинг ёшини ҳисобга олиш керак, чунки бу ёшда организм бирмунча тез ўсади. Бунда суяк системаси тез ривожланиб, айниқса узун турубкасимон ёки найсимон суяклар тез ўсади (қўл ва оёқлар), ички аъзолар ўсишда давом этади. Ўсмирлар тез таъсирчанлиги билан фарқланадилар. Бунинг сабабларидан бири–кўп ҳаракат талаб қиладиган ўйинлар ўсмирларда юракнинг тез-тез қисқариши ва қон босимининг ошишини келтириб чиқаради. Бироқ юқорида айтилганлардан чиниққан ўсмирларнинг соғлом юришини тўла соғлом эмас деган хулоса келиб чиқмайди, албатта. А.А.Жемчужникова, Я.А.Яголинский, Р.Е. Мошилянская ва бошқаларни ишларида ўсмирларнинг юрак–қон томирлари тизими тезлик ва чидамлилик юкламаларига яхши мослаша олиши намойиш этилган. Бироқ ўсмирларнинг юрак–қон томир тизимига ҳаддан ташқари катта юклама тушиб, ортиқча машқ қилинган ҳолат юракка салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Ўсмирларнинг юрак-қон томир тизимларини ривожлантиришда ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олиш, ҳаракатли ўйинлар билан шуғулланишида қуйидаги асосий талабларга риоя қилиниши керак: Аста-секинлик, кетма-кетлик, изчиллик, хилма-хиллик, ҳар тарафламалилик. Ўйинда ҳаддан ташқари катта юклама беришдан эҳтиёт бўлиш керак, Бунда ўйинчиларни алоҳида ёндашишга имкон борича, амалга ошириш муҳим аҳамиятга эгадир. Ўсмирларни жисмоний ривожлантириш жараёнида ўзига хос хусусиятлардан бири – ўпка тириклик сиғимининг бир мунча ўсишидан иборат. Ўсиб келаётган организмнинг кислородга бўлган эҳтиёжи кучаяди. Шу даврда ўсмирларда нафас олиш кўпинча етарли тежамкор, чуқур эмас, балки юзаки, бўлади. Шу билан бирга ҳаракатли ўйинлар билан шуғулланиш алоҳида гигиеник аҳамиятга эга. Ўйинда хилма-хил, сер ҳаракатланиш нафас олишга оширилган талабини касб етади ва шу билан бирга кўпроқ нафас олишга тежомкорлик йўлларини ишлаб чиқаришга ёрдам бериш типларига эга тез-тез чуқур нафас олиш. Марказий асаб тизими юқори қўзғалувчанлиги ва ўзгарувчан жараёнлари билан ажралиб туради. Шунинг учун ўсмирлар ҳаракатли ўйинларини ортиқча асабийлашмай, чарчашга йўл қўймасдан, тартибли тарзда ўтказиш лозим. Бош қобиғини тартибга солишни борган сари ошиб бораётган ҳаракатларини тежамкорликка ва аниқликни, координацияни яхшиланишига ёрдам беради, мақсадга йўналтирилган ҳаракатни, онгни, ақлни тетиклаштириш имкониятини олдиндан аниқлайди. Ўсмирларда бош қобиғининг ҳиссиёт устидан назоратини осонлаштириш, уларга ҳаракатли ўйинлар жараёнида ўзини тута билиш, интизомлилик, ўйинда ўртоқларига нисбатан хушмуомалаликни тарбиялайди. Ўсмир қобилияти, унинг янги, такомиллашган ҳаракатлари унга мураккаб ҳаракатли ўйинларда зарур бўлган техникани муваффақиятли эгаллаш имконини беради. Айниқса, ўйин эпчиллик, мувофиқлик, ҳаракатларнинг ўзаро мос келишини талаб қилади. Бундай ўйинлар етарли унча кўп бўлмаган жисмоний кучайиши ва ўйин қатнашчиларини кузата олиш етарли узоқ давом этиши мумкин. Икки томонлама ўйин ўсмир мустақилликка ва мардонавор ҳаракат қилишга ундаб, уни ўзининг командаси, жамоасининг шарафини ҳимоя қилишга қизиқишини орттиради. Бироқ бунда ўсмирларнинг ўзгариб турадиган хулқи, ўзларига тўғри баҳо бера олмаслик ҳаракатли ўйинларнинг нотўғри ташкил қилиниши оқибатида нохуш натижалар келиб чиқиши мумкин. Ўсмирларнинг кўпчилик ўйинлари ўйинчилар ўртасида етарлича даражада мураккаб ўзаро муносабатларда ташкил қилинадилар. Бу ўйинлар асосан жамоалар гуруҳлар ёки командаларга бўлиниб ўйнайдиган ўйинлардир. Шунга ўхшаш ўйинларда ўсмирлар командалари ғалабаси учун бир мақсад йўлида онгли равишда бирлашиб курашадилар. Кичик ёшдаги болалар ўйинларига нисбатан ўрта мактаб ёшидаги болалар ўйинларининг қоидалари мураккаброқ бўлиб, улар ўртасидаги ўйин низоларини ҳал этишда ўйин қатнашчиларидан ирода кучи, саботлилик ва чидамлилик намоён этишни талаб қилади. Ўсмирларнинг драмалашган ўйинларга бўлган қизиқиши секин-аста ортиб боради. Драмалашган ўйинлар «турар жойларда» кўпинча сайёҳлар, овчилар, курашни ўзида акс эттирган бўлади. Бундай ўйинларда кўпроқ изқуварлик элементлари, алоқа, санитария бўйича оддий малакалар қўлланиб, бу айниқса болалар дам олиш оромгоҳларида кенг қўлланилади. Драмалашган ўйинлар кўпинча мусиқа жўрлигида ва қаҳрамонларнинг рақслари билан ўтказилади. Болалар катта ёшдаги кишилар ҳаёти, меҳнат фаолияти, табиий ҳодисаларни, одамлар, ҳайвонлар ва қушларнинг ҳатти-ҳаракатини кузатиб ҳамда халқ томошаларида қатнашиб, ўзлари кўрган нарсаларни ўйинларида тасвирлайдилар. Ҳаётни тасодифий акс эттириш мазмунли-ролли, мазмунли–ҳаракатли ва спорт ўйинлари учун асос бўлган. Ўсмирлар орасида драмалашган ўйинларга нисбатан спорт элементларини ичига олган ўйинларига, яъни техник ва ташхиси элементлари мужассамлашган ўйинлар, шунингдек спорт ўйинларига кўпроқ ўрин берилади. Республикамизда ўсмирлар ўртасида спорт ўйинлари кенг оммалашиб бормоқда. Табиийки, ўсмирлар фақатгина натижа учун ўтказиладиган - футбол, басткетбол, қўл тўпи каби мусобақаларни томоша қилиб қолиши билан чекланмай, балки ўсмирлар спорт мусобақалари катталар ўйин қоидаларидан фарқли, яъни кичик майдонларда, ўйин вақти қисқартирилган, ўйин қоидалари соддалаштирилиб, вазни енгилроқ тўпларда ўтказилиши мумкин. Ўсмир-қизлар ўйинда ўғил болаларга нисбатан кучсизроқ, аммо улар нисбатан узоқ давом этадиган, катта куч сарф қилинадиган, тез ҳаракатни талаб қиладиган ўйинларда улар билан баробар кураша оладилар, шунинг учун айрим командаларга бўлиниб ўйналадиган ўйинларда («Арқон тортишиш», «Тортишмочоқ»,) уларга ўзларининг тенгқурлари ўғил болалар жамоасига қарши курашиш қизиқарли кечади. Ўсмир-қизлар организмини мустаҳкамлашда умумий аҳамиятга эга бўлган ўйинлар фойдали (мураккаб тўсиқлардан ошиб ўтиш ва мувозанат сақлаш элементлари мавжуд ўйин-эстафеталар) ва қўл-оёқларнинг эпчил, аниқ ҳаракатини, гавданинг эгилувчанлигини талаб қиладиган ўйинлар (тўпни отиш ва илиб олиш, сакраш, югуриб ўтиш билан бирга қўшиб бажариладиган ўйинлар). Ўсмир-қизлар ўйин жойларида ўйинашни яхши кўрадилар. Бундай ўйинларда айрим қизлар ҳужумкорлик ҳаракатларига, яъни тўғридан-тўғри рақиби билан яқинлашиб боришга қизиқсалар, бошқалари «алоқачи» каби ролларни бажарадилар. Ўсмир-қизлар ўғил болалар ўйнайдиган ўйинларни бирга ўйнайдилар. Ўғил болалар билан биргаликда ўйнаган вақтда кўпроқ ўзларининг қизиқиши, жисмоний имкониятлари ва ҳаракатга бўлган эҳтиёжларига қараб роллар танлайдилар. КАТТА МАКТАБ ЁШИДАГИ БОЛАЛАР ЎЙИНЛАРИКатта мактаб ёшидаги ўқувчиларни ўқитиш характерига, жамоат ишлари билан бандлиги ва бошқа жиҳатларга боғлиқ равишда, ўсмир ва қизлар ҳаракатли ўйинларга кам вақт ажратадилар. Бундай пайтда ҳаракатли ўйинлар амалиётида турли ўзгариш ва қисқаришларга йўл қўйилади. Бу ҳол алоҳида спорт турларининг ўзига хос ташқи кўринишида ҳам намоён бўлади. Маълумки, ўсмир ва қизларнинг жисмоний машқлар билан шуғулланишида спорт муҳим ўринни эгаллайди. Ҳаракатли ўйинлардан умумий жисмоний тайёргарликни ва махсус спорт тайёргарлигини ошириш вазифаларини муваффақиятли ҳал этишда фойдаланилади. 14-17 ёшли ўсмир ва қизлар билан ҳаракатли ўйинлар ўтказишда (9-11 синф ўқувчилари) шу нарсаларни эътиборга олиш керакки, бу ёшда организмнинг ўсиши ва ривожланиши хали давом этади. Скелетнинг тўлиқ суякка айланиш жараёни, мушак кучининг ошиб бориши ва ички органларнинг ривожланиши тўлиқ тугалланмаган бўлади. Юрак-қон томир ва асаб тизимлари фаолиятида таъсирланиш ёки қўзғалувчанликнинг ошиб кетиши айрим нарсаларга тез жаҳл чиқишида намоён бўлиши мумкин. 14-16 ёшдаги ўсмир ва қизлар организмининг чидамлилиги катталар организми билан таққослашда маълум меъёрда чегараланганлиги маълум бўлади. Ўсмирларда танаси оғирлигининг ортиб бориши асосан мушаклар массасининг ошиши ҳисобига рўй беради. Уларда тана оғирлигига нисбатан мушак кучининг ривожланиши ортда қолиши сезилмайди. Қизларда эса ўсмирларга мушак тизими нисбатан суст ривожланади (чунончи, елка камари мушаги бўшроқ). Бироқ қизларнинг мушаклари кам ривожланишига қарамай, улар тана оғирлиги ўсмирлар тана оғирлигидан орқада қолмайди. Бу тананинг узунлиги тос белбоғи ва ёғ қатламларининг ривожланиши билан боғлиқдир. 14-17 ёшли ўсмир ва қизлар қўл, оёқлари ва танаси узунлигининг ушбу ўзаро нисбатига кўра, қизларда кўпроқ тана узун, оёқлари ўсмирларга нисбатан қисқа бўлиб, натижада қизлар қадами узунлиги калтароқ бўлади. Ўпканинг тириклик сиғими ва тана оғирлиги кўрсаткичларининг қиёсий баҳоси, улар қизларда паст эканлигини кўрсатди. Катта мактаб ёшидаги ўқувчиларда абстракт (мавҳум) фикрлаш имконияти, вақт, ҳодисалар, ўзлари ва ўртоқларига нисбатан онгли муносабатда бўлиш, иродани мустаҳкамлаш қобилияти бир мунча ортади. Кўпчилик ўсмир ва қизларда спорт турлари билан шуғулланишга бўлган қизиқиши узил-кесил аниқланади. Мунтазам равишда ташкил қилинган ҳаракатли ўйинлар ўқув-спорт ишларининг сифатини оширишга, шуғулланувчилар ҳаракат қобилиятини такомиллаштиришга ва жисмоний ривожланиш динамикасига ижобий таъсир кўрсатиши мумкин. Бу ёшда суяк-мушак аппаратининг ривожланиш жараёни тугалланмаганлигини назарда тутган ҳолда, ўйинда узоқ вақт давомида, бир томонлама куч билан ишлашга йўл қўймаслик керак. Ўйинда ҳаддан ташқари юқори юкламани югуриш ва сакраш билан бериш ўсмир ва қизларнинг юрак-қон томир ва асаб тизимига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Бироқ умумий жисмоний тайёргарлигини ошириш ёки ҳаракат малакаларини такомиллаштириш учун қатнашчиларнинг узоқ вақт давомида ўйин комбинацияларини, фаол ҳаракатланиши ва турли-туман бирликда ёки бирикувда кўп марта такрорлашга (асаб-мушак энергиясини сарфлаш билан ўзаро боғлаш мумкин) рухсат этилади. Бунда қизларнинг ўйин давомидаги ҳаракат имконияти ва ютуқлари, тезлиги, координацияси ва чидамлилиги ўсмирларга нисбатан камлигини ҳисобга олиш керак. Қизлар билан ўйин машғулотларида тананинг кучли силкиниши билан боғлиқ бўлган сакраш, қўлни кескин силташ ҳаракатларини, катта юклама билан, (айниқса елка камарига) бермаслик зарур. Катта мактаб ёшидаги ўқувчилар ўртасида амалиётда ҳаракатли ўйинларни қўллашни спорт гимнастикаси, енгил атлетика ва ҳаракатли ўйинлар машғулотларининг вазифалари ўзаро боғлиқ бўлади. Ўйинда турли-туман фаоллаштирувчи ҳаракатлар билан югуриш, сакраш ва улоқтиришларни бирга қўшиб бажариш ёш гимнастларнинг жисмоний тайёргарлигини оширишга ёрдам беради. Амалиёт шуни кўрсатадики, амалий ҳаракат малакаларини кенг доирада шакллантириш гимнастика машқларини самарали ўзлаштиришда ижобий таъсир кўрсатади. Енгил атлетика машғулотларида ҳаракатли ўйинлардан мақсадга йўналтирилган ҳолда фойдаланиш кенг миқёсда эътироф этилган. Чунки енгил атлетиканинг жуда кўп элементлари (масалан, тезликни ошириб югуриш, турган жойидан ва югуриб келиб узунликка сакраш, тўпни узоққа улоқтириш) ҳаракатли ўйинларда мужассам ва улар ўйинчилар томонидан енгиллашган шароитда бажарилади. Ўйин шароитида эгалланган югуриш, сакраш, улоқтириш малакалари нисбатан кейинроқ, кўпроқ спорт усуллари ва техникасини чуқурроқ ўрганишда қўл келади. Тажрибали тренер-ўқитувчилар спорт ўйинлари машғулотларида турли ўйин машқларига мурожаат қилади. Тажриба шуни кўрсатадики, бундай ҳаракатли ўйинларда соддалаштирилган техник усулларда ва тактика ҳаракатларда фойдаланилади, бу спорт ўйинларини эгаллашда бевосита “ёрдамчи” аҳамиятига эга. Download 1.45 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling