Ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 1.45 Mb.
bet124/151
Sana31.03.2023
Hajmi1.45 Mb.
#1313261
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   151
Bog'liq
СПОРТ ВА ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАР ВА УНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ

ТЕЗЛИКНИ ТАРБИЯЛАШ
Бу сифат айниқса ўйин жараёнида яхши ривожланиб, гавданинг силжиш тезлиги ёки уни фазодан қисмини ва вақт бирлигида бажари-ладиган ҳаракат сон ёки миқдори, мустақил қисқариш тезлиги ва сигналга жавоб реакцияси шундай тезликни асосий кўрсаткичлари билан бирга қў-шиб олиб борилади. Буни мураккаб бўлмаган – “Рақибни чақириш”, “Кун ва тун”, “Ким тезроқ” эстафеталари, “Йиқилаётган таёқча”, “Ҳужум” каби ўйин–эстафеталар мисолида кузатишимиз мумкин. Модомики тезликни ривожлантириш учун бериладиган машқ иложи борича тез ёки ўшанга яқинроқ меъёрда, бажарилади, уни икки томон фаол мусобақалашиши би-лан ўйинини характери бўйича мос келиши керак: “Овчилар ва ўрдаклар”, “Тўп учун кураш”, “Тўпни тутиб олиш”, “Чавандозлар”, “Тўп ўртадагига” ва ш.к тезликни тарбиялашда, бу эса ҳаракатланаётган объектни реакциясини талаб қиладиган ўйинлар муваффақиятли қўлланилади, яъни муҳими якка курашда ва спорт ўйинларида.
Ўйинда тезликни ривожлантириш учун бериладиган машқлар характери бўйича ҳам хилма-хил бўлади. Ўйиндан жой олган машқ ҳаракатлари ёки танланган тайёр ўйинлар мушакларнинг қисқариш тезлиги ва ҳаракат шакли бўйича танлаб олинган спорт турига хос бўлган ҳаракатлантирувчи ҳаракатга имкон борича яқинроқ бўлиши керак. Тезликни ривожлантириш учун кучланиш машқларидан кенг фойдаланилади, шунинг учун тезкорлик-кучланиш характеридаги машқлар билан бериладиган ўйинлар бу вазифани ҳал этишга ёрдам беради. Асаб тизимини оптимал қўзғатишда тезликни қўзғатувчилар кўпроқ самара берадиган, тезкорлик сифатига ёрдам берадиган ўйинларни чарчаш келиб чиқмасидан аввал машғулот дарси бошида ўтказиш тавсия қилинади.
Муҳими, кичикроқ чигилёзди машқларда кўпинча тезликни ривожлантириш учун ўйин топиш орқали ўйин ва эстафета давомида дам олиш учун бериладиган дақиқали оралиқни бартараф этиш мумкин.


ЭПЧИЛЛИКНИ ТАРБИЯЛАШ


Эпчилликнинг дастлабки шарти–ҳаракатни ва координацияни биргаликда ўрганишдан иборат. Турли-туман ҳаракатли ўйинлар ҳаракатни тез ва аниқ бажарилиши, мувозанат сақлаш ва координация ривожи учун танлаб олинган спорт туридаги муваффақиятни белгилаб, эпчилликни тарбиялаш учун мустаҳкам асос яратади.
Эпчилликни юксак даражада ривожлантириш айниқса спорт турла-рида зарурки, у ерда ҳаракат, характерга эга машқни бажариш шароити ҳамма вақт ўзгаради. Ўйинда бу белгилар айнан ўзига хос фаолият тури сифатида бўлади. Шунинг учун кўпчилик ҳаракатли ўйинлар эпчилликни намоён бўлиши билан боғлиқ. Ўйинда “Мушак кучланиш сезгиси”, “Сезги бўшлиги”, “Сезги вақти” такомиллашади. Бундай ўйинлар жараёнида турли анализаторлар функцияси такомиллашиб, улардан ҳаракатни (эпчиллик билан) тўғри, аниқ ва ўз вақтида бажаришга хизмат қилади.
Эпчилликни ривожлантиришга йўналтирилган ўйинлар, яъни мушаклар зўриқишига аниқ ва нозикликни талаб қилувчи машқларни бажариш билан боғлиқ, шунинг учун ўйинни такрорлашда бироз дам олиш, олдинги юкламалардан чарчаш асоратлари қолмаганида, ўйинни болалар ўзлари ўтказади.
Қуйидаги “Иккита лагер”, “Тўпга теккиз”, “Қалъа ҳимояси”, “Командалар билан югуриш”, “Ёқилаётган таёқ”, “Чўнқа шувоқ”, “Ўртоғингни ҳимоя қил” каби ўйинлар эпчилликни ривожлантиришга йўналтирилган.



Download 1.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling