Ўрта махсус таълим вазирлиги


ТЕХНИК ТАЙЁРГАРЛИГИ УЧУН ФОЙДАЛАНИЛАДИГАН ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАР


Download 1.45 Mb.
bet126/151
Sana31.03.2023
Hajmi1.45 Mb.
#1313261
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   151
Bog'liq
СПОРТ ВА ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАР ВА УНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ

ТЕХНИК ТАЙЁРГАРЛИГИ УЧУН ФОЙДАЛАНИЛАДИГАН ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАР
Спорт тайёргарлигида ҳаракатли ўйинларни қўллаш спорт техникасини шакллантириш учун зарур, координацион қобилиятларни такомиллаштириш учун ҳаракат асосини яратиш имконини беради.
Турли-туман ҳаракатли ўйинларни мунтазам равишда ўтказиш спортчилар (айниқса янги бошлаганлар) маълум ҳаракат заҳирасини яратиш имконини беради. Ана шу база таркибида янги малака шаклланади. Шуни кўрсатиб ўтиш керакки, спортда шаклланадиган малака, қоида бўйича руҳий ички кечинмалар иштирокисиз, ўйиндан ташқарида амалга оширилади. Кўпроқ, руҳий ички кечинма малаканингшаклланишига халал бериб, мақсадга эришишни қийинлаштиради. Шунинг учун ўйинлар мураббийга фақат бирор айрим ҳаракатда у диққатни бир ерга тўплаш ва бу ҳаракатни автоматлаштиришга ёрдам бериши мумкин бўлиб, болалар ҳаракат, шароит ва вазият натижасига боғлиқ равишда бажарадилар (дастлаб ўмбалоқ ошиш, ўйин усули, эстафетани узатиш, турган жойдан узунликка сакраш ва шу каби ҳаракатлар ўрганилиб, сўнг бу элементлар ўйинга киритилади). Бу ерда ўйин малакани такомиллаштириш воситаси сифатида киритилади. Ўйин шароитида фойдаланиладиган малака, доим бир хил бўлмай, балки эгилувчан, вариатив бўла бошлайди. Спортчи эгаллаган малакани бутун фаолияти давомида қўллаш қобилиятига эга бўлиб, ҳар бир ҳолат учун ҳаракатнинг энг яхши вариантларини танлайди.


ТАКТИК ТАЙЁРГАРЛИК УЧУН ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ
Ўйин мазмун-моҳиятини англаш шахс хулқини ўрганиш, уни тартибга солиш имконияти билан боғлиқ бўлиши мумкин. Ўйин шундай вазиятлар моделини тайёрлаш ўқувчиларга боғлиқ бўлмаган ҳолда уларни ташкил этиш имкониятини беради. Ўйинда ахлоқ-хулқ моделини нафақат эмоционал, балки амалий жиҳатда ҳам ташкил этиш мумкин бўлиб, бу бўлғуси спорт амалиёти учун жуда муҳим.
Агар ҳаракатли ўйиннинг амалий ахлоқий-ҳулқий мазмуни ҳақида гапирилганда, у (бўлим бошида кўрсатиб ўтилган) кишининг маънавий ва жисмоний қобилиятларини ривожлантириш билан боғлиқ. Модомики, ўйинда фабула доим шартли бўлиб, шуғулланувчилар ўз хатоларини тўғрилаш имкониятига эга бўладилар. Ҳиссиётнинг зарур тузилишини амалиётда тарбиялаш, онгининг у ёки бу ҳолатдаги ҳақиқий ҳолатини, моделини ясаш мумкин. Шундай қилиб, ўйин турли педагогик вазифаларни ҳал этишда мураббийга ёрдам берадиган, фикрни фаол ишлашга мажбур қиладиган комплекс машқлар сифатида иштирок этади. Бу эса тактик элементларни эгаллаш учун умумий дастлабки шартни вужудга келтиришга ёрдам беради. Ўйин фаолияти кураш олиб боришнинг мураккаблиги турлича усулларини ўз ичига олади. Ўйин қатнашчилари ўйиндаги ҳаракат усулларини рационал аниқлаш, ўз кучларини тўғри ҳисобга олишлари шарт.
Тактика элементлари оддий гуруҳаги каби, командали ўйинларда ҳам мавжуд. Буни қуйидагиларда киритиш мумкин, масалан “Қувлашмачоқ” ўйини, унда кутиш талаб этилади ёки бунинг имкони бўлмаса югуриш йўналиши ўзгартирилади. “Қармоқча” ўйинида, арқон айлантириш ритмини ўзгартириш муҳим. Шунингдек, шу каби мураккаб бўлмаган ўйинларга “Арқонни тортиш”, “Мокисимон югуриш” ёки “Чақириш” ўйинлари кирадию. Бунда ўйинчилар шароитга қараб ўз ҳаракатларини тез-тез тўғрилашларига тўғри келади.
Вақт, тезлик ва ҳаракат ритмини, масофада кучни тўғри тақсимлай олиш ҳам тактик маҳорат арсеналига кириб, уни ўйин ва ўйин топшириқлари жараёнида такомиллаштириш мумкин.
Тактик фикрлашни талаб этилган мусобақалашиш ҳолатида назорат нуқтаи назаридан таҳлил қилишда тарбия хусусиятига эга эмас, шунчаки ўйин тусидаги машқлар тарзида бўлади (рақиб ҳаракатини тезроқ сезиш, сигналга жавобан ўз жойини аниқлаш, ритмни, масофада вақтни ҳис қила олиш).
Спорт ўйинлари ва якка кураш турларида ўйин ва машқнинг тактик режаси кўпроқ (турли-туман тактик имкониятлар натижасида) спорт турининг мураккаб техник ва циклик тусига боғлиқ деб айтиш мумкин.
Шу билан бирга техник малакаларни бўлажак тактик вазиятларга мос равишда ўстириб бориш мақсадга мувофиқ (буни спортчи техникани ўрганиш вақтида тушиниб етиши шарт), ҳаракатли ўйинлар эса турли вазиятларда моделларни тайёрлаш имконини берадиган, восита сифатида оддийликдан мураккабга томон илгарилаб боради.
Мураббий махсус ўйинларни танлаб, эндигина шуғуллана бошлаган спортчига элементар стандарт тактик усулларни ўргатиши мумкин бўлиб, шунда у жисмоний қобилиятидан онгли фойдаланиб, спорт соҳасида қўллай олади. Бунда кураш олиб боришда ҳужумкор тактикани шакллантириш жуда муҳим.
Спортда ҳозирги вақтда тактик малакаларни автоматлаштиришни тарбиялаш ва уларнинг вариативлигини кенгайтиришга интилиш чекланиш ҳоллари кўзатилмоқда. Бу вазифани турли командали ўйинлар ёрдамида муваффақиятли амалга ошириш мумкин. Уни танлаш ва кузатишда спортчилар қобилияти, уларнинг тажрибаси ва билими ҳам ҳисобга олинади.



Download 1.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling