Ўрта махсус таълим вазирлиги


ТРЕНИРОВКАНИНГ ТУРЛИ ДАВРЛАРИДА ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ


Download 1.45 Mb.
bet129/151
Sana31.03.2023
Hajmi1.45 Mb.
#1313261
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   151
Bog'liq
СПОРТ ВА ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАР ВА УНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ

ТРЕНИРОВКАНИНГ ТУРЛИ ДАВРЛАРИДА ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ
Машғулот жараёнида бирорта машқни қўллаш мақсадга мувофиқ бўлиб, спортда муваффақиятларининг ўсишида аввало унинг ижобий таъсири аниқланади. Айнан шу нуқтаи назардан ва ўйинни қўллашга ўтиш талаб этилиб, у бошқа махсус воситалар билан бирга машғулот самарадорлигини оширади.
Ҳаракатли ўйинлар машғулотнинг тайёргарлик, мусобақалашиш ва ўтиш даврида қўлланиб, бироқ уларнинг ҳажми, характери ва фойдаланиш методикаси машғулотнинг ҳар бир, алоҳида босқичи вазифаси билан мос равишда ўзгаради.
Тайёргарлик даврининг бошланғич вазифаси–спортчининг жисмоний фазилатларини тарбиялаш, умумий функционал имконияти даражасини ошириш, шунингдек унинг ҳаракат малакалари ва билим доирасини кенгайтириш билан боғлиқ. Шунинг учун бу даврда махсус машқлар билан бир қаторда, куч, тезлик, эпчиллик ва бошқа сифатларни ривожлан-тиришга ёрдам берадиган ўйинлардан кенг фойдаланилади. Ўйинга ундан жиддий фарқ қиладиган ва танлаб олинган спорт турларига ўхшаш машқлар қўшилади.
Тайёргарлик даври охирида ўйинни ташкил этишда бутунлай бошқача вазифалар кўзланади. Бу даврга келиб, фаол дам олиш тугалланиб, бу ерда ўйиндан умумий ва махсус тайёргарлик, кейинги машғулотга эмоционал кайфиятни сақлаш мақсадида фойдаланилади. Ўйин машғулотнинг бошида, охирида ўтказилиб, нисбатан озроқ жисмоний ва руҳий кучланишни назарда тутади.
Агар ўйин спорт тайёргарлигига мустақил машқ тури сифатида кири-тилган бўлса, унда ўйин услуби машғулотнинг турли шаклларида қўллани-лиши шарт. Мисол тариқасида айланма машғулот ҳаракат сифати ёки техник малакаларни асосан комплекс ривожлантиришга хизмат қилади.
Спорт мусобақалари ёки олишувларга тайёрланиш жараёнида ўйиннинг роли ҳақида яна эслатиш жоиз. Шунинг учун эҳтиросларнинг жунбушга келиши билан мусобақа машғулотдан фарқ қилади. Муҳими, спортчи стартда бефарқлик ёки саросима эмас, балки жанговар ҳолатда бўлиши шарт. Психологик тайёргарликни (айниқса спорт ўйинлари бўлмаган спорт турларида) ҳаракатли ўйинлар ёрдамида кучайтириб, улар мусобақа шароитида ўрганиладиган машқларни мустаҳкамлайди ва такомиллаштиради. Бундай ўйинлар спортчиларда маълум психологияни шакллантириш учун ўзига хос модел бўлиб хизмат қилади. Бундай машғулотда мусобақа жараёнидаги жиддий асаб зўриқишларини енгилроқ ўтказишга спортчига ёрдам берадиган маънавий-иродавий сифатларни тарбиялайди.
Ўйин давомида командали ва шахсий командали мусобақалар учун зарур шерикларнинг бир-бирини тушуниш қобилияти тарбияланади. Тайёргарлик даврида машғулот тизимини тўғри ташкил қилиш (шулар қаторида ҳаракатли ўйинни қўллаш билан) спортчиларни керакли вақтда энг яхши спорт формасига олиб келишга хизмат қилади.
Мусобақа даврида мусобақанинг ўзи такомиллаштиришнинг муҳим воситаларидан бири бўлиб, барча жисмоний ва маънавий кучни максимал жалб этишни талаб қиладиган восита бўлиб хизмат қилади. Улар ўртасида ўтказиладиган машғулотлар, бир томондан махсус воситалар билан аввал эгалланган, техник усулларни такомиллаштириш ва сақлашга йўналтирилса, бошқа томондан фаол дам олиш орқали эришилади. Бу ерда қизиқарли ва мураккаб бўлмаган топшириқлар, эстафета ва аттракционлар билан бирга турли-туман ўйинлар қўлланади. Мусобақа даврида умумий жисмоний тайёргарлик жуда муҳим ўрин тутади (айниқса мусобақа даври давомида) ўйинни қўллаш жараёнига етарлича баҳо бермаслик нотўғри бўлади. Шундан кўриниб турибдики, маънавий-иродавий фазилатларини оптимал даражада сақлаш ва фаол дам олиш билан боғлиқ бўлган ўйин қатор ёрдамчи вазифаларни ҳал этишга ҳам кўмаклашади.
Қаттиқ, муросасиз кураш давомида асаб, жисмоний ва ирода зўриқишлари нисбатан узоқ давом этиб, бу эса кўпинча нохуш оқибатлар келтириб чиқаради. Спортчи “қизиб кетиши” натижасида спорт формасини йўқотади ва руҳан шикастланади. Аниқланишича, шу каби ҳолатларнинг сабабларидан бири–асаб таранглигини вақтида туширмаслик ҳисобланади.
Ҳаракатли ўйинлар асаб таранглигини туширишга ва ижобий ҳиссиётлар ҳосил қилишга ёрдам берадиган самарали воситалардан биридир. Ана шу мақсадда ўйин нафақат энди машғулот бошлаётган, балки малакали спортчилар машғулотларида ҳам қўлланади.
Айниқса машғулот даврида ўйин муҳим ўрин тутиб, ундан оғир мусобақалардан сўнг тикланиш жараёнини тугаллашда ва шу билан бирга яхши машқ формасини сақлаш, дам олиш учун фойдаланилади.
Машғулотга киритиладиган ўйин характери ва мазмунига кўра хилма хил бўлиши мумкин. Илгари билмаган янги ўйин ва эстафеталарни ўргатиш мумкин. Айниқса, уларни дарё бўйларида, боғларда, салқин жойларда ўтказиш фойдали.
Ўйинни танлаш масаласининг машғулотнинг турли даврларида қай тарзда ҳал этилиши мураббий режасига боғлиқ.

Download 1.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling