Ўрта махсус таълим вазирлиги
ҒАВВОСЛАР Ўйинга тайёрланиш
Download 1.45 Mb.
|
СПОРТ ВА ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАР ВА УНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўйин қоидаси.
- Ўйин таснифи.
- БОКС МАШҒУЛОТИДА ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ
ҒАВВОСЛАР
Ўйинга тайёрланиш. Ўйин қатнашчилари бассейн четида тизилиб турадилар. Раҳбар сувга буюмларни ташлайди. Ўйин таснифи. Сигнал бўйича ўйинчилар сувга сакрайдилар ёки тушадилар. Ҳар бир ўйинчи бассей тубиникўздан кечириб, иложи борича кўпроқ буюм териб олишдан иборат. Буюмларни қидириб топиш учун бир дақиқа вақт берилади. Кўпроқ буюм йиққан ўйинчи ютади. Ўйин қоидаси. Ўйин давомида нафас олиш учун сув юзасига чиқишга рухсат этилади. ТЎПНИ ҚАЙТАРИБ БЕР Ўйинга тайёрланиш. Қирғоқдаги раҳбарнинг ўнг ва чап томонида икки команда саф тортади ва тартиб билан санайдилар. Биринчи рақамлилар биттадан ҳар хил рангдаги тўп оладилар. Ўйин таснифи. Командадан биттадан ўйинчи тўпни иложи борича узоққа отиб, рақиб отган тўп ортидан сувга сакрайдилар. Вазифа – тўпни қирғоққа олиб чиқиш. Ҳамма ўйинчилар биттадан отганларидан сўнг ўйин тугайди. Кўп очко тўплаган команда ғолиб деб топилади. Ўйин қоидаси. Ўйинчиси раҳбар қўлига тўпни топширган командага очко берилади. ТЎП ЧИЗИҚДАН ТАШҚАРИДА Ўйинга тайёрланиш. Икки команда сувда қисқа чизиқ олдида юзма-юз жойлашадилар. Ўйин таснифи. Раҳбар тўпни ўртага ташлайди ва ҳуштак чалади. Ўйинчилар тез сузиб, тўпни эгаллаб олишга, уни бир-бирига узатиб ёки тўп билан мустақил ҳаракатланиб, бассейн қарама-қарши томонига текказишга ҳаракат қиладилар. Ўйин беш дақиқа давом этади, сўнгра командалар жойларини алмаштирадилар. Бассейн қарама-қарши деворига, тўпни кўп марта теккизса, унинг командаси ғолиб чиқади. Ўйин қоидаси. 1.“Уй” чизиғи ортидан тўп ташлаш мумкин эмас. 2. Сувда бир-бирини чўктиришга ва тўпни уч сониядан ортиқ тутиб туришга рухсат этилади. 3.Агар қоида бузилса, тўп қарама-қарши команда ўйинчисига берилади. 4.Атайин қилинган қўполлик учун ўйинчи икки дақиқага ўйиндан четлатилади. БОКС МАШҒУЛОТИДА ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ Рингда боксчилар олишуви кўпроқ ўйинни эслатади. Боксчидан жисмоний сифатлар, юқори даражадаги ҳужум ва ҳимоя ҳаракатлари, бой арсенали, тактик фикрлаш ривожланганлиги ва маънавий-иродавий чиниқиш талаб этилади. Кўпинча куч, эпчиллик ва иродани ривожлантиришга йўналтирилган ўйинлар кенг қўлланади. Улардан қуйидаги ўйинларни кўрсатиб ўтиш мумкин: “Хўрозлар жанги”, “Жуфт-жуфт бўлиб тутамиз”, “Ёқилаётган таёқча”, “Арғамчи билан эстафета”, “Жуфт-жуфт бўлиб тортиш”, “Ҳаракатчанг ринг”. Реакция тезлигини, тўғри жойни аниқлашни тарбиялаш учун тўпсиз ва тўп билан ўйналадиган ўйинлардан фойдаланилади: “Айланма тасма”, “Кун ва тун”, “Икки лагер”, “Қалъа ҳимояси”, “Чўнқа шувоқ”, “Рақамларни чақириш”. Ўйиндан ташқари, умумий ҳаракат сифатларини ривожлантирувчи ҳаракатли ўйинларни қўллаш мақсадга мувофиқ. Улар боксчиларни махсус сифатларини бевосита ўстириш имконини беради: тез ва аниқ зарба берилиши эпчилликнинг ўзига хос хусусияти бўлиб, у ҳужум ва ҳимоя арсенали усулларини, шунингдек «зарба бериш» масофасини сезиш, яъни вақт-бўшлиқда нишонга олиш қобилиятини аниқлайди. Ўйинда зарба бериш кучи ёки чидамликнинг ўзига хос хусусиятини мустаҳкамлаш анча мураккаб иш бўлиб, бунга махсус тайёргарлик ёрдамида эришиш мумкин. Шунинг учун ҳаракатли ўйинлар спортчилар эмоционал чидамлилиги ва тезлигини текшириш, техник ва тактик тайёргарлик ҳолатини назорат қилиш воситаси бўлиб хизмат қилишт мумкин. Ҳар хил тоифадаги боксчилар маҳоратини аниқлаш мақсадида машғулотларда қуйидаги ўйинлардан фойдаланиш мумкин. Download 1.45 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling