РИНГДА ҚУВЛАШМАЧОҚ ҚИЛИШ ЎЙИНИ
Ўйинга тайёрланиш. Ўйин қатнашчилари икки командага бўлинади (вазн тоифаси бўйича тахминан тенг бўлган) ва ринг ортида икки томонда сафланадилар.
Ўйин таснифи. Раҳбар рингга бир ёки икки жуфтликни чақиради ва ўйинни бошлашга сигнал беради. Биринчи вариант жуфтлик рингда ҳаракат қилади ва жуфтликнинг биринчи ўйинчиси иккинчи ўйинчи елкасига қўл текказиб, петна қилишга ҳаракат қилади. Иккинчи варианти: ўйинчилар, жуфт бўлиб туриб бир-бирининг елкаларига қўлларини қўядилар. Ҳар бирининг вазифаси–қаршисидаги рақибини оёғига тегиб петна қилишга, у ўз навбатида ўз оёғига теккизмасликка ҳаракат қилади.
Яккама-якка олишув бир раунд (3 дақиқа) давом этиб, шундан сўнг неча марта қўл текканлиги саналади ва рингга янги жуфтлик чақирилади.
Ўйин қоидаси. 1.Агар юзига тегса рақиб фойдасига битта очко берилади. 2.Оёқни петна қилишда биридан ажрашиб олишга рухсат берилмайди.
БИР ДАҚИҚАДА ЮЗТА ЗАРБА БЕРИШ
Ўйинга тайёрланиш. Ўйин қатнашчилари ринг олдида саф тортиб турадилар. Мусобақа учун бир жуфт боксчи қўлқопи керак.
Ўйин таснифи. Ўйин қатнашчиларидан бири қўлига қўлқоп кийиб олади. Мураббий кўрсатмаси бўйича у чарм қоп олдига келади ва сигнал бўйича бир дақиқа давомида чарм қопга навбат билан ўнг ва чап қўлда имкон борича катта тезликда зарба беради. Иккинчи сигнал бўйича ҳаракат тўхтатилади. Раҳбар бир дақиқа давомида неча марта зарба берилганлигини эълон қилади.
Шундан сўнг иккинчи ўйинчи ўзининг тезкорлик сифатларини намоён қилади. Ким бир дақиқа давомида қолган ўйинчилардан кўпроқ зарба берган бўлса, ўша ғолиб деб топилади.
ТЎПГА ЧАП БЕРИШ
Ўйинга тайёрланиш. Ўйин қатнашчилари уч-беш киши бўлиб, икки командага бўлинадилар. Ўйин қатнашчиларининг биринчи ярми девор олдига боради ва деворга юз билан турадилар. Деворгача бўлган масофа – 2 м, ўйинчилар орасидаги масофа–3 м. Бошқа команда ўйинчилари девордан 5-6 қадам масофа жойлашадилар. Ҳар бир ўйинчининг қўлида теннис тўпи бўлади.
Ўйин таснифи. Орқада турганлар тўпни деворга шундай ҳисоб билан отадиларки, деворга урилиб қайтган тўп олдиндаги ўйинчига тегсин. У тўпни қўли билан қайтаришга ёки ўзини четга олишга улгурмайди. Агар тўп елка, гавда ёки юзга тегса, тўп отган ўйинчига бир очко берилади.
Ўйинчилар тўпни ўн марта отганларидан кейин ўрин алмашадилар. Командалар тўплаган очколарининг умумий сонига қараб, жуфтлик ғолиблари аниқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |