Ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 1.45 Mb.
bet76/151
Sana31.03.2023
Hajmi1.45 Mb.
#1313261
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   151
Bog'liq
СПОРТ ВА ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАР ВА УНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ

ЎЗИНГГА ЖОЙ ТОП
Ўйин тавсифи. Онабоши қилиб тайинланган ўқувчидан бошқа ўйинчилар катта давра ҳосил қилиб, ҳар бири чизиб қўйилган кичик доирача ичида жойлашади. Раҳбар ўйинчиларни бештадан ажратади ва уларга рақамлар беради. Ҳар ким ўз рақамини унутмаслиги шарт. Онабо-ши ўйинчилар ҳосил қилган катта давра устига бориб туради. Шундан ке-йин раҳбар бирдан бешгача бўлган рақамлари чақиради. Рақами айтилган ўйинчилар бир-бирлари билан жой алмаштирадилар. Онабоши бўшаган жойлардан бирини эгаллашга интилади. Агар у бунга муваффақ бўлса, жойсиз қолган ўйинчининг рақамини олади. Жойсиз қолган ўйинчи эса онабоши бўлади. Ўйин мобайнида бир марта ҳам онабоши бўлмаган ёки бошқа қатнашчиларга қараганда камроқ бўлган ўйинчилар ютиб чиқади. Ўйин натижаларини якунлашда биринчи онабошилик ҳисобга олинмайди.
Ўйин қоидалари. 1. Жой алмашиниш вақтида даврага бошқа ўйин-чидан олдин оёқ (ҳатто, битта оёғини) қўйган ўйинчи даврани эгаллаган ҳисобланади. 2. Эгаллаган даврада ўйинчини туртиб чиқариш, бир давра-дан иккинчисига югуриб ўтаётган ўйинчини ушлаб қолиш тақиқланади.
Педагогик аҳамияти. Ўйин қатнашчиларда югуриш тезлиги, зийраклик, кузатувчанликни ривожлантиради. Ўйин болаларнинг сигналга жавобан реакция тезлигини ўстиради.


ЙЎЛДА ТУТИШ
Ўйинга тайёрланиш. Майдон ўртасидан кўндаланг чизиқ ўтказилиб, иккига бўлинади. Ўйинчилар тенг икки командага бўлиниб, ўтказилган чизиқнинг икки томонидан бир-бирларига юзма-юз тизилиб турадилар.
Ўйин тавсифи. Ўқитувчининг биринчи ишорасидан сўнг команда-лардан бири иккинчисига қараб келади. Тўқнашувга беш-олти қадам қолганда ўқитувчи тўсатдан иккинчи ишорани қилади. Юриб келаётган команда ўйинчилари бу ишорадан кейин орқага қочадилар, иккинчи команда ўйинчилари эса уларни қувлаб тутишлари керак. Тутилган ўйинчилар ўша жойнинг ўзида тўхтаб қоладилар. Ўқитувчи тутилганларни санаб чиқади ва улар ўз жойларини эгаллайдилар. Тутган ўйинчилар ҳам ўз командаларига қўшиладилар. Сўнгра команда ўринларини алмаштиради. Ўйин бир неча марта такрорланганидан кейин ўқитувчи ўйинни якунлайди. Камроқ аъзолари тутилган команда ютган ҳисобланади.
Ўйин қоидалари. 1.Юриб кетаётган ўйинчилар орқага бурилиб ишора қилгунича баравар юриб боришлари лозим. 2.Қувловчи команданинг ўйинчилари чизиқдан ишорадан олдин ўтмаслиги керак. 3. Майдонча чизиғидан ташқарига чиққан ўйинчи тутилган ҳисобланади.

Download 1.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling