17-мавзу. Агробизнесда ишлаб чиқаришни режалаштириш.
Режалаштириш тушунчаси. Бизнес ва бизнес-режа тушунчаси. Агробизнесда ишлаб чиқаришни режалаштириш тизими ва услублари. Бизнес-режа тузиш мақсади ва вазифалари. Бизнес-режа турлари. Агробизнес корхонасининг бизнес-режаси. Корхона махсулотини тавсифлаш. Маркетинг режаси. Бизнес режанинг ишлаб чиқариш режаси. Ташкилий режа ва менежмент. Корхонанинг молиявий режаси.
Қўлланиладиган таълим технологиялари: савол-жавоб, блиц-сўров, нилуфар гули, мунозара, ўз-ўзини назорат.
Адабиётлар: А1; А2; А3; А4; Қ2; Қ3; Қ6; Қ7; Қ9..
18-мавзу. Агробизнесда ишлаб чиқариш иқтисодий самарадорлиги.
Ишлаб чиқаришнинг самарадорлик моҳияти. Самара ва самарадорлик тушунчаси, кўрсаткичлари. Корхона фойдаси тушунчаси, турлари ва ҳисоблаш тартиби. Тармоқ иқтисодий самарадорлиги, унинг даражасини ифодаловчи кўрсаткичлар ҳамда уларни аниқлаш тартиби. Фойдани максималлаштириш.
Қишлоқ хўжалигининг ялпи ва товар махсулоти хақида тушунча. Ялпи маҳсулотнинг миқдор ва қиймат кўрсаткичлари. Ялпи маҳсулот тақсимланиши. Ялпи махсулотнинг таркиби. Қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг товарлилик даражаси. Ялпи махсулотни кўпайтириш, унинг товарлилик даражасини ошириш йўл лари. Ялпи маҳсулотини кўпайтиришнинг экстенсив ва интенсив йўл лари.
Қўлланиладиган таълим технологиялари: намойиш этиш, савол-жавоб, блиц-сўров, нилуфар гули, мунозара, ўз-ўзини назорат.
Адабиётлар: А1; А2; А3; А4; Қ2; Қ3; Қ6; Қ7; Қ9..
19-мавзу. Ўсимликчилик тармоқларида ишлаб чиқаришни ташкил этиш.
Мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда ўсимликчиликнинг тутган ўрни. Ўсимликчилик тармоқларида етиштирилаётган маҳсулотлар таркиби. Ўсимликчилик тармоқдари ривожининг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари. Пахтачилик тармоғи, унинг ижтимоий-иқтисодий аҳамияти. Пахтачилик тармоғи иқтисодий ривожининг хозирги ҳолати. Пахтачиликни ташкил этиш. Ғаллачиликнинг ижтимоий-иқтисодий аҳамияти. Ғаллачиликни ташкил этиш. Боғдорчилик, узумчилик, сабзавотчилик, полиз ва картошкачилик тармоқлари ҳамда уларни ривожлантириш истиқболлари. Боғдорчиликни ва узумчиликни ташкил этиш. Сабзавотчиликни ташкил этиш. Ўсимчиликда илғор чет эл тажрибалари ва уларни қўллаш имкониятлари.
Қўлланиладиган таълим технологиялари: намойиш этиш, савол-жавоб, блиц-сўров, нилуфар гули, мунозара, ўз-ўзини назорат.
Адабиётлар: А1; А2; А3; А4; Қ2; Қ3; Қ6; Қ7; Қ9..
Do'stlaringiz bilan baham: |