18-мавзу. Агробизнесда ишлаб чиқариш иқтисодий самарадорлиги
Ишлаб чиқаришнинг самарадорлик моҳияти. Самара ва самарадорлик тушунчаси, кўрсаткичлари. Корхона фойдаси тушунчаси, турлари ва ҳисоблаш тартиби. Тармоқ иқтисодий самарадорлиги, унинг даражасини ифодаловчи кўрсаткичлар ҳамда уларни аниқлаш тартиби. Фойдани максималлаштириш.
Қишлоқ хўжалигининг ялпи ва товар махсулоти хақида тушунча. Ялпи маҳсулотнинг миқдор ва қиймат кўрсаткичлари. Ялпи маҳсулот тақсимланиши. Ялпи махсулотнинг таркиби. Қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг товарлилик даражаси. Ялпи махсулотни кўпайтириш, унинг товарлилик даражасини ошириш йўллари. Ялпи маҳсулотини кўпайтиришнинг экстенсив ва интенсив йўллари.
19-мавзу. Ўсимликчилик тармоқларида ишлаб чиқаришни ташкил этиш
Мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда ўсимликчиликнинг тутган ўрни. Ўсимликчилик тармоқларида етиштирилаётган маҳсулотлар таркиби. Ўсимликчилик тармоқдари ривожининг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари. Пахтачилик тармоғи, унинг ижтимоий-иқтисодий аҳамияти. Пахтачилик тармоғи иқтисодий ривожининг хозирги ҳолати. Пахтачиликни ташкил этиш. Ғаллачиликнинг ижтимоий-иқтисодий аҳамияти. Ғаллачиликни ташкил этиш. Боғдорчилик, узумчилик, сабзавотчилик, полиз ва картошкачилик тармоқлари ҳамда уларни ривожлантириш истиқболлари. Боғдорчиликни ва узумчиликни ташкил этиш. Сабзавотчиликни ташкил этиш. Ўсимчиликда илғор чет эл тажрибалари ва уларни қўллаш имкониятлари.
20-мавзу. Чорвачилик тармоқларида ишлаб чиқаришни ташкил этиш
Чорвачилик тармоғини мамлакат иқтисодиётидаги ўрни ва аҳамияти. Чорвачиликни ривожлантиришда иқтисодий ислоҳотлар ва уларнинг натижалари. Чорвачиликда илғор чет эл тажрибалари ва уларни қўллаш имкониятлари. Корамолчиликни ташкил этиш. Паррандачиликни ташкил этиш. Баликчиликни ташкил этиш. Асаларичилик иқтисодиёти ва бошқаруви. Пиллачилик иқтисодиёти ва бошқаруви.
3-модул. Агробизнесни бошқариш
21-мавзу. Агробизнесда ишлаб чиқаришни бошқариш
Бошқарув ва менежмент ҳақида тушунча. Ишлаб чиқаришни ташкил этишда инсон фаолиятини бошқариш зарурияти ва аҳамияти. Замонавий ишлаб чиқариш тизимида менежментни роли. Менежмент объекти ва субъекти. Менежментни мақсади ва вазифалари ва уларга қўйиладиган асосий талаблар. Менежмент қонунлари. Иқтисодий қонунлар, умумий фалсафий қонунлар. Менежментнинг асосий тамойиллари, бошқарувда яккабошчилик тамойили, илмийлик тамойили, режалилик тамойили, бошқарув шакл ва усулларини такомиллаштириб бориш тамойили, кадрлар танлаш ва жойлаштириш тамойили, шахсий ташаббус тамойили, жавобгарлик ва таваккалчилик тамойили ва уларни агробизнесда қўллаш. Агробизнесда маҳсулотлар сифатини бошқариш.
Do'stlaringiz bilan baham: |