Ўртача иш ҳақи қандай ҳисобланади
Download 86.84 Kb.
|
Ўртача иш ҳақи қандай ҳисобланади
- Bu sahifa navigatsiya:
- Асосий қисм
- Қўшимча қисм
Ҳисобланган иш ҳақига солиқ қонунчилигида назарда тутилган, солиққа тортиладиган иш берувчи томонидан ҳақиқатан тўланган барча тўловлар киради.
Иш ҳақи қуйидаги икки қисмдан ташкил топади: асосий (базавий); қўшимча (ўзгарувчан). Асосий қисм: амалдаги меҳнатга ҳақ тўлаш тизими асосида белгиланади; қонун ҳужжатларида белгиланган меҳнат ҳақ тўлаш миқдоридан кам бўлиши мумкин эмас; иш ҳақининг доимий таркибий қисми ҳисобланади; ходимга белгиланган меҳнат нормалари – тариф ставкалари, оклад бўйича ҳақиқатан ишланган вақт ёки ҳақиқатан бажарилган ишлар учун ҳисобланади. Қўшимча қисм бу: қўшимча тўловлар; устамалар; мукофотлар; компенсация ёки рағбатлантирувчи хусусиятга эга бошқа тўловлар. Бу Меҳнат кодексининг 248-моддасида белгиланган. Рағбатлантирувчи хусусиятга эга тўловларга нималар кириши Меҳнат кодексининг 252-моддасида белгиланган. Тижорат ташкилотларида мукофотлаш, иш ҳақи асосий қисмига доир қўшимча тўловлар ва устамалар, бошқа рағбатлантирувчи тўловлар тизимлари иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси билан келишувга кўра белгиланади (Меҳнат кодексининг 252-модадси 6-қисми). Бюджет ташкилотларида рағбатлантирувчи тўловларни қўллаш тартиби ва шартлари қонунчиликда белгиланган (Меҳнат кодексининг 252-моддаси 7-қисми). Ўртача иш ҳақини ҳисоблаш учун меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга киритилган ва ижтимоий солиқ солинадиган тўловларни ҳисобга олинг: ҳақиқатан бажарилган ишлар учун иш ҳақи (Солиқ кодексининг 371-моддаси); иш тартиби ва меҳнат шароитларига боғлиқ бўлган, меҳнатга ҳақ тўлаш тўғрисидаги низомда назарда тутилган рағбатлантирувчи ва компенсация хусусиятига эга алоҳида тўловлар (Солиқ кодексининг 372, 373-моддалари); ишланмаган вақт учун тўловлар (Солиқ кодексининг 374-моддаси). Ўртача иш ҳақини ҳисоблашда қуйидагиларни ҳисобга олманг: мулкий даромадлар (Солиқ кодексининг 375-моддаси); моддий наф тарзидаги даромадлар (Солиқ кодексининг 376-моддаси); бошқа даромадлар (Солиқ кодексининг 377-моддаси). Ўртача ойлик ва ўртача кунлик иш ҳақини ҳисоблаш тартиби ходимнинг меҳнатга ҳақ тўлаш тизимига боғлиқ: Download 86.84 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling