Ўртача иш ҳақи қандай ҳисобланади
Download 86.84 Kb.
|
Ўртача иш ҳақи қандай ҳисобланади
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўртача кунлик иш ҳақини
- Демак, ходимнинг ўртача кунлик иш ҳақи қуйидагини ташкил қилади
Ўртача кунлик иш ҳақини қуйидаги формула бўйича аниқланг:
Ўртача ойлик иш кунлари = 25,3. Демак, ходимнинг ўртача кунлик иш ҳақида қуйидагини ташкил қилади: 3 291 666,67 ÷ 25,3 = 13 105,40 сўм. МисолТарифсиз меҳнатга ҳақ тўлаш тизимида ўртача ойлик ва ўртача кунлик иш ҳақини қандай ҳисоблаш керак Тарифсиз меҳнатга ҳақ тўлаш тизимида ходимнинг иш ҳақи миқдори бутун корхона ёки алоҳида бўлинма ишининг якуний натижаларига боғлиқ, аммо ходимга ойлик иш ҳақи миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдоридан (МҲЭКМ) паст бўлмаслиги кафолатланади, агар ходим вақт нормасини тўлиб ишлаб берган ва меҳнат нормасини бажарган бўлса. МҲЭКМ 2019 йил 16 сентябрда Вазирлар Маҳкамасининг 775-сон қарори билан тасдиқланган Ягона тариф сеткасининг 1-разрядига мос келувчи қатъий белгиланган миқдорда, 1 тариф коэффициенти билан белгиланган ва қуйидагини ташкил қилади: – 2023 йил 1 майдан бошлаб – 980 000 сўм (2023 йил 28 мартдаги ПФ-45-сон Фармоннинг 4-банди); – 2022 йил 1 июндан 2023 йил 1 майгача – 920 000 (2022 йил 20 майдаги ПФ–138-сон Фармоннинг 2-банди). Тарифсиз меҳнатга ҳақ тўлаш тизимидаги ходимнинг ҳисоб-китоб давридаги қўшимча иш ҳақи (МҲЭКМ дан ортиқ бўлган тўловлар) қуйидагини ташкил қилди: – Байрам саналари учун мукофотлар – 1 500 000 сўм. Ходим корхонада 12 ой ишлади. Тарифсиз меҳнатга ҳақ тўлаш тизимида ўртача иш ҳақи = қонун ҳужжатларида белгиланган МҲЭКМ + МҲЭКМдан ортиқ бўлган барча тўловларнинг қисми ÷ 12. Ҳисоб-китоб пайтида МҲЭКМ 980 000 сўмни ташкил қилади. Ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблаймиз: 980 000 + 1 500 000 ÷ 12 = 1 105 000 сўм. Ўртача кунлик иш ҳақини қуйидаги формула бўйича аниқланг:
Ўртача ойлик иш кунлари сони = 25,3. Демак, ходимнинг ўртача кунли иш ҳақи қуйидагини ташқил қилади: 1 105 000 ÷ 25,3 = 43 675,89 сўм. МисолКорхонада 12 ойдан кам ишлаган ходимнинг ўртача ойлик ва ўртача кунлик иш ҳақини қандай ҳисоблаш керак Вақтбай меҳнатга ҳақ тўлаш тизимидаги ходимда ҳисоб-китоб кунида лавоизм маоши (иш ҳақининг асосий қисми) 4 000 000 сўмни ташкил қилади. Ходим корхонада 8 ой ишлади. Ҳисоб-китоб даврида иш ҳақининг қўшимча қисми (лавозим маошидан ортиқ бўлган тўловлар) қуйидагини ташкил қилди: – мукофотлаш тўғрисидаги низомга кўра ойлик мукофот – 12 000 000 сўм; – касбий маҳорат учун ойлик қўшимча тўлов – 6 000 000 сўм; – қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш учун моддий ёрдам – 500 000 сўм. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш учун берилган моддий ёрдам ходимнинг бошқа даромадларига киради ва ижтимоий солиқ солинмайди (Солиқ кодексининг 377, 403, 404-моддалари). Ўз навбатида, моддий ёрдам суммаси ўртача ойлик иш ҳақи ҳисоб-китобига киритилмайди. Агар ходим 12 ойдан кам ишлаган бўлса, унда иш ҳақининг қўшимча қисмини ҳақиқатан ишланган вақтдан, яъни 1/8 дан келиб чиқиб аниқланг. Ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблаймиз: 4 000 000 + (12 000 000 + 6 000 000) ÷ 8 = 6 250 000 сўм. Ўртача кунлик иш ҳақини қуйидаги формула бўйича аниқланг:
Ўртача ойлик иш кунлари = 25,3. Демак, ходимнинг ўртача кунлик иш ҳақи қуйидагини ташкил қилади: 6 250 000 ÷ 25,3 = 247 035,57 сўм. © Материал из ЭС "ACTION: Главбух" https://1gb.uz Дата копирования: 25.06.2023 Download 86.84 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling