Ўртача иш ҳақи қандай ҳисобланади
Download 86.84 Kb.
|
Ўртача иш ҳақи қандай ҳисобланади
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўртача соатлик
Эътибор берингБарча ҳолларда иш вақтининг ойлик нормасини ишлаган ва меҳнат шартномасида белгиланган меҳнат вазифасини бажарган ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақи ҳисоб-китоб кунидаги қонунчиликда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдоридан (МҲЭКМ) кам бўлиши мумкин эмас. Ҳисоб-китоб даврида тарифлар қайта кўриб чиқилганда, ўртача ойлик иш ҳақи миқдори ўзгарган тарифни ҳисобга олган ҳолда, қайта ҳисобланади. Ўртача кунлик иш ҳақини қуйидаги формула бўйича аниқланг:
Ўртача ойлик иш кунлари = 25,3. Агар ҳисоб-китоб даврининг бир ёки бир неча ойида ходим тўлиқ ишламаган ёки ундан Меҳнат кодексининг 257-моддаси 7-қисмида кўрсатилган вақт чиқариб ташланган бўлса, у ҳолда ўртача кунлик иш ҳақини ҳисоб-китоб даври учун ҳақиқатан ҳисобланган иш ҳақи суммасини 25,3 га бўлиш, тўлиқ календарь ойлари сонига ва тўлиқ бўлмаган календарь ойларидаги календарь кунлар сонига кўпайтириш орқали аниқланг. Тўлиқ бўлмаган календарь ойдаги иш кунлари сонини ўртача ойлик иш кунлари сонини (25,3) ушбу ойдаги ҳақиқий иш кунлари сонига бўлиш ва ушбу ойда ишланган кунларга тўғри келадиган иш кунлари сонига кўпайтириш орқали ҳисобланг. Ўртача соатлик иш ҳақини қуйидаги формула бўйича аниқланг:
МисолВақтбай меҳнатга ҳақ тўлаш тизимида ўртача ойлик ва ўртача кунлик иш ҳақини қандай ҳисоблаш керак Вақтбай меҳнатга ҳақ тўлаш тизимидаги ходимда ҳисоб-китоб кунида лавозим маоши (иш ҳақининг асосий қисми) 4 000 000 сўмни ташкил қилади. Ходим корхонада 12 ой ишлади. Ҳисоб-китоб даври учун иш ҳақининг қўшимча қисми (лавозим маошидан оортиқ тўловлар) қуйидагини ташкил қилди: Мукофотлар тўғрисидаги низомга мувофиқ ойлик мукофотлар – 12 000 000 сўм; касбий маҳорат учун ойлик қўшимча тўлов – 6 000 000 сўм; қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш учун моддий ёрдам – 1 500 000 сўм. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш учун берилган моддий ёрдам ходимнинг бошқа даромадларига киради ва ижтимоий солиққа тортилмайди (Солиқ кодексининг 377, 403, 404-моддалари). Шунга кўра, моддий ёрдам суммаси ўртача ойлик иш ҳақи ҳисоб-китобига қўшилмайди. Download 86.84 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling