«Ўртоқларимни соғинаман»


Қирғиз-тожик чегарасида нега можаролар келиб чиқмоқда?


Download 363.87 Kb.
bet3/4
Sana20.12.2022
Hajmi363.87 Kb.
#1038039
1   2   3   4
Bog'liq
мақола уз

Қирғиз-тожик чегарасида нега можаролар келиб чиқмоқда?


 1579  15:05 28.01.2022
27 январь куни кечқурун Қирғизистон ва Тожикистон ўртасидаги чегара участкаларидан бирида икки давлат ҳарбий хизматчилари ўртасида отишма содир бўлди.
Қирғизистон чегара хизмати маълумотларига кўра, можаро Боткен вилоятининг Тўрт-Кўча ҳудудидаги Боткен-Исфана йўлининг бир қисмини бир томонлама тўсиб қўйган тожикистонликлар томонидан бошланган. Воқеа аввалига тинчигандек бўлса-да, бироқ кейинчалик у яна авж олди.
Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, отишмада мамлакатнинг тўрт нафар ҳарбий хизматчиси яраланган.
Бишкекда айтилишича, қирғиз чегарачиларига қарши «тожик томонининг қурол қўллагани»дан сўнг вазият ёмонлашган. Чегара хизмати, шунингдек, тожик ҳарбийлари миномёт ва гранатадан фойдаланаётгани, шунингдек, можаро ҳудудига оғир техника ва аскарлар олиб келингани даъво қилинди.
Қирғизистоннинг билдиришича, Душанбе ўт очишни тўхтатиш талабларини эътиборсиз қолдириб, электр узатиш линиялари ва чегара постларига қарата ўқ узган. Чегара хизмати маълумотларига кўра, Кўча-Бўйи ва Дахма ҳудудларида ҳарбийлар ўртасидаги тўқнашувлар давом этган.
Қирғизистон ҳукумати чегарадаги можаро ҳудудида жойлашган қишлоқлар аҳолисини эвакуация қилишни бошлади. Боткен вилояти маъмуриятининг маълум қилишича, биринчи навбатда аёллар, болалар ва қариялар хавфсиз жойларга олиб кетилди.
Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ўз навбатида тинч аҳоли вакиллари ва республика чегарачилари орасида қурбонлар ҳақида маълум қилган. Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси маълумотларига кўра, Қирғизистон томонидан Тожикистон йўналишида, жумладан, миномётлардан шиддатли ўт очилган. Душанбе шунингдек, Бишкек мамлакат ҳаво чегараларини бузган ҳолда дронлардан фойдаланганини айтди.
ASIA-Plus нашри хабар беришича, Тожикистоннинг 11 фуқароси жароҳатланган, бир киши ҳалок бўлган. Улар орасида уч нафар фуқаро ва саккиз нафар ҳарбий хизматчи бор. Тўққиз нафар жабрланувчи ўқ жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.

Download 363.87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling