Руйхатга олинди


Download 1.88 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/115
Sana29.04.2023
Hajmi1.88 Mb.
#1401359
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   115
Bog'liq
jahon tarixi

3- савол баѐни 
XIX асрнинг бошларига келиб мамлакатда таназзул бошланди, бу 
феодализм билан боғлиқ бўлган таназзул бўлиб, халқ мамлакатда улар 
ўз орзу-умидларини рўѐбга чиқариш учун кўпроқ император билан 
боғламоқда эдилар. Синтоизм мазҳабининг ривожи ҳам ўз навбатида 
аҳолининг кўпчилигини император - Қуѐшнинг авлодидан бўлган 
шаҳаншоҳ шахсига ҳурмат билан қарашга ундамоқда эди. Синтоизм 
мазҳабининг ривожи японларда миллий ҳис-туйғуларнинг ошишига 


олиб келди. Миллий жиҳатдан ўз-ўзини англаш мамлакатда 
ўзгаришлар ва ташқи дунѐ билан алоқа давомида хорижликлар
айниқса Ғарб давлатлари Японияни қайтадан «очишга» бир неча марта 
уриниб кўрдилар, аммо бу уринишлар натижа бермади.Ниҳоят, XIX 
аср ўрталарида АҚШ Японияни «очиш»га уринди, чунки у бундан 
жуда ҳам манфаатдор эди, гап шундаки АҚШ ўз ҳудудини 
Калифорниягача кенгайтирди ва Сан-Франциско унинг муҳим 
бандаргоҳига айланди. АҚШ Хитой билан савдо-сотиқ қилишдан жуда 
ҳам манфаатдор бўлиб, унинг буғ билан ишлайдиган кемалари учун 
Хитойга
 
Тинч океани орқали бориш жуда мушкул эди. Шу сабабли 
АҚШ япон портлари орқали Хитойга боришни режалаштирган эди. 
4-савол баѐни: 
1853 йили Японияга АҚШ эскадрилияси президент мактуби билан 
етиб келди, японлар буғ билан ҳаракат қиладиган параходни биринчи 
кўришлари эди. Орадан бир йил ўтгач, сѐгун икки портни 
америкаликлар учун очишга рози бўлди. Тезда бундан хабар топган 
инглизлар, голландлар ва руслар ҳам Япония қирғоқларига етиб келиб, 
бирин-кетин Япония сѐгуни билан портларнинг очилиши тўғрисида 
битим имзоладилар. Шундай қилиб, орадан 213 йил ўтгач, Япония 
қайтадан дунѐ учун ўз «эшикларини очди». Аммо хорижликлар олдида 
сѐгун ўзини императордек тутарди. Халқ орасида эса сѐгуннинг 
илгаригидек обрўси қолмаган эди, чунки японлар сѐгуннинг 
хорижликлар билан тузган битимини ѐмон қарши олдилар, баъзилар 
бир чет элликлар японлар томонидан ўлдирилди, натижада Японияга 
қарши ҳужум бошланди. Япониянинг ички ва ташқи аҳволи ниҳоятда 
мураккаблашди. Аҳолининг тазйиқи ва норозилиги туфайли 1867 
йилда сѐгун уз лавозимидан воз кечди. Токугава сѐгунлигига гина 


эмас, балки қарийб 700 (етти юз) йил ҳукмронлик қилган Япониядаги 
ҳарбий-сиѐсий режимига ҳам чек қўйилди. Япония тарихида 
бутунлай янги давр бошланди. Энди Япония императори ўзига хос ва 
шарафли лавозимнинг тўлақонли эгасига айланди. Ўшанда император 
Мусихито тахтга ўтирганида 14 ѐшли бола эди. У мамлакатни 45 йил 
сурункасига бошқарди. Тарихда императорнинг янги бошқарув тизими 
Мейдзи («Маорифпарварлик идора қилиш усули») номи билан 
аталади. Бу воқеани яна «Мейдзи инқилоби» деб ҳам номлайдилар. 
Дарҳақиқат,Япония кисқа муддатда ўтказилган барча соҳалардаги 
ислоҳотлар натижасида илғор, саноати ривожланган мамлакатлардан 
бирига айланди. Японлар ҳатто тараққиѐт соҳасида ўз устозлари 
бўлмиш ғарбликларни ҳам лол қолдирдилар. Гап шундаки, японлар 
Ғарб илм-фани, технологиясини ижобий ўзлаштиришлари билан 
ўзларининг энг яхши, асрлар давомида шаклланиб келган удумлари ва 
анъаналарини сақлаб қолдилар. Албатта, бу ўзгаришлар ўз-ўзидан 
вужудга келгани йўқ. Ғарб давлатларининг бирин-кетин бостириб 
кириши, уларнинг замонавий қуроллари қаршисида японлар бутунлай 
ҳимоясиз эдилар. Ҳаѐтнинг аччиқ сабоқлари, она-Ватанга бўлган 
чексиз муҳаббат, миллий истиқлол туйғуси японларни чидамлиликка, 
узоқни ўйлаб иш тутишга, миллий тотувликка ўргатди. 
Барча ватанпарвар кучлар, Япониянинг илғор кишилари, 
зиѐлилари, давлат арбоблари император Мусихито атрофида 
жипслашдилар. Японияда ривожланган Ғарб давлатлари каби 
замонавий парламент фаолият кўрсата бошлади ва император билан 
бир қаторда мамлакат сиѐсий ҳаѐтида тобора нуфузи ортиб борди. 
Эски феодаллар тоифаси дайме барҳам топди, пойтахт Жиотодандо 
шаҳрига кўчирилди. Эдо янги ном билан Токио деб атала бошланди. 


Янги Конституцияга мувофиқ, парламент икки палатадан иборат 
бўлиб, қуйи палата аъзолари сайланар, юқори палата аъзолари эса 
тайинланар эдилар. Япония таълим тизимида ҳам катта ўзгаришлар юз 
берди: хуқуқшунослик, ижтимоий, аниқ ва табиий фанлар жадал 
суръатлар билан ривожланди. Японлар ичидан иқгидорли талабалар 
танлаб олиниб, улар Европа ва АҚШнинг нуфузли университетларига 
ўқишга юборилди, улар ўз Ватанларига етук мутахассислар бўлиб 
қайтар эдилар ва Япониянинг равнақи учун барча имкониятларини 
ишга солар эдилар. 
Шундай қилиб, японлар янги даврнинг 200 йилдан кўпроқ 
вақгида ўзларини ташқи дунѐдан тўсиб қўйсаларда, аммо миллий 
мустақилликларини сақлаб қолишга муваффақ бўлдилар. 
200 йилдан сўнг Япония яна «ўз эшикларини» хорижликларга 
«очиб», қисқа вақт ичида ўша давр жаҳон ҳамжамиятидан ўрин олиб, 
дунѐнинг ривожланган мамлакатларидан бирига айланди. Натижада, 
жаҳон халқлари орасида тарақкиѐтнинг «японча модели» вужудга 
келди. 

Download 1.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling